Чет эл инвестициялари


Халқаро инвестициялар бўйича мамлакатимиз ва хорижда тўпланган тажрибалар


Download 31.04 Kb.
bet2/4
Sana08.03.2023
Hajmi31.04 Kb.
#1249816
1   2   3   4
Bog'liq
iqtisod Бекзод

2. Халқаро инвестициялар бўйича мамлакатимиз ва хорижда тўпланган тажрибалар
Хорижий инвестициялар жащоннинг кўплаб мамлактларида кенг ривожланган. Ўзбекистон бир қанча мамлакатлар билан инвестицияларни рағбатлантириш ва щимоялаш бўйича бир қатор келишувлар имзолаган.
Аосий инвестиция экспортчилари АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия ва Франция каби саноати ривожланган мамлакатлар щисобланади. Чет эл инвестициялари мавжуд корхоналарни сотиб олиш ёки янги корхоналар тузиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш, эркин иқтисодий щудудларни яратиш ва мащсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувларга йўналтирилиши мумкин.
Ўзбек капитали чет элда бевосита ва портфель инвестициялари шаклида иштирок этади.Бевосита инвестициялар фойда олиш ва корхонани бошқаришда иштирок этиш щуқуқини олиш мақсадида чет элдаги корхонанинг низом капиталига маблағ киритишни назарда тутади. Улар рақобатбардош мащсулот ишлаб чиқариш учун айрим мамлакатларнинг устунликларидан фойдаланишга имкон беради, бу эса янги бозорларни эгаллаш ва экспортни оширишга боғлиқ бўлади. бундан ташқари, бевосита мащсулот ишлаб чиқарилган жойларда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиб, транспорт харажатлари ва божхона божлари қисқартирилади.
Бевосита инвестициялаш аралаш жамиятлар шаклида щам амалга оширилиши мумкин. Улар иштрокчиларнинг щуқуқий расмийлаштирилган қўшма мулки асосида тузилади. Тузилган аралаш жамият фаолият натижалари учун жавобгар бўлади. Аралаш жамиятларнинг фойда ва зарарлари киритилган капиталга пропорционал равишда иштирокчилар ўртасида тақсимланади. Чет элдаги ўзбек инвесторлари учун аралаш жамиятларни тузиш янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мащаллий мащсулот экспорти щажмини оширишда бир қатор имтиёзлар тақдим этилишини назарда тутади. Ўзбек томонининг иштироки бевосита инвестициялашдан ташқари асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материалларни бериш йўли билан щам амалга оширилиши мумкин. Бунда сотувдан кейин кўрсатилувчи хизмат сифатини яхшилаш учун щамкорнинг омборларидан фойдаланиш инвесторга сезиларли устунлик бериши мумкин. Буларнинг барчаси пировардида ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва аралаш жамиятларни ташкил этиш бўйича маркетинг тадқиқотлари самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, аралаш жамиятларни тузиш мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазифалар мажмуасини щал қилиш, мамлакатнинг экспорт салощиятини ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни мамлакат ва айрим минтақалар минтақасида ривожлантиришга йўналтирилади. Бу аввало, чет эл инвестициялари, илғор техника ва технологияларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ.
Портфель инвестициялари даромад олиш мақсадида хорижий компанияларнинг қимматли қоғозларини сотиб олишни назарда тутади. Улар инвесторнинг корхонани бошқаришда иштирок этиш имкониятини кўзда тутмайди. Инвестициялар чет элда товарларни ишлаб чиқарувчи мамлакатда сотиш, учинчи мамлакатларга экспорт қилиш ва Ўзбекистонга етказиб бериш учун ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Ўзбекистон капитал экспортининг асосий шакли ссуда шаклида, асосан кредитлар кўринишида, шунингдек, хорижий банкларнинг жорий щисоб рақамларига ўтказиш йўли билан олиб чиқиш щисобланади. /арб мамлактларининг портфель инвестициялари учун Ўзбекистонда иқтисодиётнинг ёқилғи-энергетика мажмуаси, тоғ-кон ва озиқ-овқат саноати каби тармоқлари катта қизиқиш уйғотади. Портфель инвестициялари оқими чет эллик инвесторлар мавжуд таваккалчиликларни эътиборга олмасликларини англатади. Бу аввало республикамиздаги сиёсий вазият билан боғлиқ сиёсий таваккалчиликларга тегишли: хорижий инвесторнинг етарлича щимояланмаганлиги, зарур щуқуқий асосларнинг йўқлиги, чет эл капиталини жалб қилиш учун республикамизда йирик корпоратив компанияларнинг акциялари чиқарилмоқда ва жойлаштирилмоқда.
Бироқ республикамиз иқтисодиётига киритилувчи инвестициялар манбаи мамлакат ичида жойлашган ёки охирги йиллар давомида чет элга эмиграция қилган мащаллий капитал бўлиши лозим. Иқтисодиётнинг жонланиши билан Ўзбекистонда инвестициялар учун қулай шароитлар яратилади ва бу капиталнинг реэкспорти учун хизмат қилади.
Республикамиз иқтисодиётнинг ривожланишида хорижий капиталнинг иштирок этиши ижобий тенденциялар билан бир қаторда салбий оқибатларни щам келтириб чиқармоқда. Бу аввало ғарб фирмаларининг энергия манбаларини қазиб чиқариш ва экспорт қилишга жалб этилиши, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини жиддий экологик назорат қилинмаслигидир. Салбий оқибатларнинг олдини олиш учун давлат томонидан жиддий назорат ўрнатиш зарур. Мащаллий инвесторлар капитални хавфсизлантириш мақсадида ўз маблағларини хорижий қимматли қоғозлар ва кўчмас мулкни сотиб олиб, хорижий банкларга киритадилар. Кўплаб жисмоний ва щуқуқий шахслар чет элда ўз фирмаларини очадилар. Бундай қарорнинг мақсадга мувофиқлигига ишонч щосил қилиш учун чет элда компания тузишнинг иқтисодий жищатдан мақсадга мувофиқлиги ва муайян товарлар бўйича ташқи иқтисодий фаолият йўналишини аниқланади; бу товарларни чет элда тўлиқ ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни хорижий ишлаб чиқарувчилар билан кооперациялашни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилади; ишлаб чиқариш мўлжалланаётган мащсулотга бўлажак талаб аниқланади.
Чет эл инвестицияси йўналишларидан бири бошқа мамлакатларга қараганда маълум бир устунликларга эга бўлган МДЩ мамлакатлари билан щамкорлик қилишдир. Бу аввало географик яқинлик, кўп йиллик иш тажрибаси, щамкорлар щақида маълумотлардан хабардорлик, бозор конъюнктурасини билишдир. МДЩ мамлакатлари томонидан қабул қилинган «Ўзаро щуқуқларни тан олиш ва мулкий муносабатларни тартибга солиш тўғрисидаги» келишув қўшма тадбиркорлик учун кенг щуқуқий асосларни яратади. Шунингдек, «Инвестиция фаолияти сощасида щамкорлик тўғрисидаги», «Инвестор щуқуқларини щимоя қилиш тўғрисидаги» келишувлар щам қабул қилинган. Украина, Белоруссия ва бошқа мамлакатлар билан икки томонлама келишувларнинг қабул қилиниши щам яқин хориж мамлакатларини инвестициялаш учун қулай шароитлар яратади.
Капитални жойлаштириш учун мамлакатни танлаш фирма ўз манфаатлари доирасидан келиб чиққан щолда белгиловчи кўрсаткичлар доирасини аниқлаш билан боғлиқ. Бундай кўрсаткичлар қаторига мамлакатдаги ащоли сони, ащоли жон бошига тўғри келувчи даромад, ащоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад ва бошқаларни киритиш мумкин. Бу кўрсаткичлар ёрдамида бир нечта мамлакат танлаб олинади ва улар бошқа кенг кўрсаткичлар доираси бўйича деталлаб ўрганилади. Мамлакатни танлаш учун балл тизими (1 дан 10 гача) бўйича бащолаш амалга оширилади.


Download 31.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling