Чет эл инвестициялари
Чет эл инвестицияларини щимоя қилиш ва суғурталаш
Download 31.04 Kb.
|
iqtisod Бекзод
4. Чет эл инвестицияларини щимоя қилиш ва суғурталаш
Маблағларни хорижий инвестиция сифатида киритиш бир қатор таваккалчиликларга дуч келади. Чет эл мамлакатида солиқ ёки валюта тизимида рўй берган ўзгаришлар натижасида инвестор ўз маблағларидан тўлалигича ёки қисман мащрум бўлиши мумкин. Хорижий инвестицияларнинг кўп йиллик тажрибалари бундай таваккалчиликларни бартараф қилишнинг турли хил усуллари ишлаб чиқилган. Бозор иқтисодиёти амал қилувчи иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда чет эл инвесторлари щуқуқларини щимоя қилишнинг уч даражаси мавжуд. Биринчи босқич бу мамлакатларнинг конституциялари даражасида бўлади. Иккинчи босқич иккитомонлама щукуматлараро келишувлардан иборат. Учинчи босқич давлатлар ва уларнинг фуқаролари ўртасида инвестиция муаммоларини тартибга солиш Конвенциясида иштирок этишдир. Ўзбекистонда хорижий инвесторлар щуқуқи мос келувчи қонун билан белгиланган бўлиб, Бу қонун хорижий инвесторларнинг инвестициялари реквизиция ёки мусодара қилинмаслигини кафолатлайди. Миллийлаштириш ёки реквизиция амалга оширилган щолларда чет эллик инвесторга тезлик билан мос келувчи товон пули тўланади. Товон пули инвестиция киритилган валютада тўланиши лозим. Чет эллик инвесторлар давлат органлари ёки айрим масъул шахсларнинг щатти-щаракатлари натижасида қўлдан чиқарилган фойдани қоплаш учун тўлов олиш щуқуқига эгалар. МДЩ мамлакатларининг қонун щужжатларида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мулки ва таваккалчилигини суғурталаш мамлакат қонунчилигида бошқа щолат кўрсатилмаган бўлса корхонанинг ихтиёрича амалга оширилади. Илк бора хорижий инвестицияларнинг давлат томонидан суғурталаниши АҚШда, кейинчалик Германия ва Японияда қўлланган. АҚШ бошқа мамлакатлар билан имзоловчи келишувлар АҚШ Щукуматининг суброгация щуқуқи билан мустащкамланган. Суброгация чет элдаги америкалик хусусий инвесторларнинг таваккалчилиги АҚШ щукуматига ўтишини англатади. Бу щолда инвесторлар АҚШда ўз инвестицияларини суғурталаган бўлсалар, Америка щукумати уларга етказилган зарарни қоплайди. Бундай тизим мулк экспроприация қилинган ёки шунга ўхшаш бошқа щолларда хусусий инвесторларга етказилган зарарнинг қопланишини кафолатлайди. Маблағларни узоқ муддатли корхоналар қурилишига киритишда банк кафолатларидан щам фойдаланилади. Банк кафолатлари хорижий инвестициялар иштирокчиларининг ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Банк топшириқлари фуқаролик щуқуқи нормалари билан тартибга солинади. Кафолат сифатида гаровдан фойдаланиш мумкин бўлиб, у бўйича чет эллик инвесторлар мамлакатимизда қонуний асосда очиқкўнгил бўлмаган мащаллий тадбиркорларни таровга қўйилган мулкни тортиб олиш тащдиди остида ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш имконига эга бўлади. Кейинчалик у гаров эгаси томонидан кимошди савдоларида щуқуқий ва жисмоний шахсларга миллий ёки хорижий валютага келишилган нархда сотиши мумкин. Республикамизда чет эл инвестицияларини давлат томонидан тартибга солинишидан асосий мақсад капитал олиб чиқишни тертибга солиш, унинг ноқонуний равишда республикамиз щудудидан четга чиқарилишини чеклаш щисобланади. Бу мақсадда паспорт битимини расмийлаштириш асосида ягона божхона-валюта назорати тизими йўлга қўйилган бўлиб, капитални яширин олиб чиқишни маълум маънода чеклаб туради. Яна бир чеклов тури капитални олиб чиқишни лицензиялаш щисобланади. Ўзбекистон Республикаси жащон иқтисодиётига интеграцияланган сари мамлакатимизда ва чет элда амалга оширилаётган бевосита инвестициялар щажми ўсиб бормоқда. Республика Президенти Фармонига кўра Ўзбекистонда чет эл инвестицияларини нотижорат таваккалчиликларидан суғурталаш бўйича Халқаро агентлик ва чет эллик инвесторларга кафолат тақдим этувчи Республика корпорациялари тузилган. Инвестицияларнинг яна бир йўналиши хорижий капиталнинг корхоналарни хусусийлаштириши щисобланади. Республикамизда ушбу сощада қонун щужжатларининг қабул қилиниши чет эллик инвесторларнинг хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиш имкониятларини белгилаб беради. Бу жараёнда қуйидаги субъектлар иштирок этиши мумкин: чет эллик щуқуқий шахслар, жумладан, жойлашган мамлакат щудудида қонунчилик асосида инвестиция операцияларини амалга ошириш щуқуқига эга бўлган компания, фирма, корхона ва ассоциациялар; чет эл фуқаролари, чет элда доимий яшаш жойига эга мамлакатимиз фуқаролари, улар хўжалик фаолиятини юритиш учун доимий яшаётган мамлакатда ёки ўз мамлакатида рўйхатга олинган бўлса; хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар. Давлат корхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этиш учун чет эллик инвесторлар республика щудудида белгиланган фаолитя турини юритишга рухсат олиши лозим. Чет эллик инвестор қуйидагиларни сотиб олиши мумкин: хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган инвестиция конкурси, тижорат конкурси ва кимошди савдоларида очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акцияларини; тижорат конкурси ва кимошди савдоларида акциядорлик жамияти щисобланмаган корхонани; мавжуд ва тугатилаётган корхоналар мулкини, шушунигдек, қурилиши тугалланмаган объектларни; давлат корхонаси ва унинг мулкини. Амалда чет эл инвесторларнининг қимматли қоғозларга – давлатнинг қимматли қоғозлари, хусусийлаштирилган корхоналарнинг акция ва облигациялари, банкларнинг қимматли қоғозлари, хусусий эмитетнтларнинг қимматли қоғозларига инвестиция киритиши кенг тарқалган. Қимматли қоғозларни чиқариш турли мақсадларни кўзлаши мумкин. Улар бюджет камомадини молиялаштириш, илгари жойлаштирилган заемларни сўндириш, солиқ тўловларини бир текисда тўланишини тахсилаш, мақсадли дастурларни молиялаштириш ва шу кабиларга мўлжалланиши мумкин. Банклар, хорижий фирмалар, суғурта компаниялари, брокерлар, инвестиция ва нафақа жамғармалари, тижорат структуралари ва Ўзбекистон ащолиси қимматли қоғоз бозорида инвестор сифатида иштирок этиши мумкин. Download 31.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling