Чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологиялар асосий тушунчалар
Истеъмолга яроқсиз чиқиндилар
Download 81.03 Kb.
|
ЧИҚИНДИСИЗ ВА КАМ ЧИҚИНДИЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- ^ Иккиламчи материаллар ресурслари
- ^ Иккиламчи энергетик ресурслар
- Назорат саволлари
^ Истеъмолга яроқсиз чиқиндилар – қўллаш муддатини ўтаб бўлган материаллар, эскирган буюмлар ва уларнинг дастлабки хоссаларини қайта тиклаш иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлмаган чиқиндилар ҳисобланади. Масалан, пластмассадан тайёрланган буюмлар, стол-стуллар, қути ва қувурлар ва ҳоказо. Бундай чиқиндилар хом-ашё сифатида ҳам, бошқа материаллар учун қўшимча сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
^ Иккиламчи материаллар ресурслари – бу ишлаб чиқариш чиқиндилари ва истеъмолга яроқсиз чиқиндиларнинг мажмуаси бўлиб, уларни маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий ёки ёрдамчи материал сифатида қўллаш мумкин. Бундан ташқари, бу гуруҳга шартли равишда қўшимча ёки алоқадор маҳсулотларни ҳам қўшиш мумкин. Улар саноат учун материаллар ресурсининг потенциал резервлари ҳисобланади. Ҳозирги пайтда бундай ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. ^ Иккиламчи энергетик ресурслар – технологик жараёнлар натижасида қурилмаларда пайдо бўладиган чиқиндилар, қўшимча ва оралиқ маҳсулотларнинг энергетик потенциали бўлиб, улардан корхонанинг ўзида ёки қўшни корхоналарни энергия билан таъминлашда қисман ёки тўлиқ қўллаш мумкин. Иккиламчи энергетик ресурсларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Ёнилғи иккиламчи энергетик ресурслари. 2. Иссиқлик иккиламчи энергетик ресурслари. 3. Механик иккиламчи энергетик ресурлари. Ёнилғи иккиламчи энергетик ресурслари гуруҳига технологик ўчоқлардан чиқадиган тутунли газларнинг физик иссиқликлари, материаллар оқимининг иссиқликлари, иссиқлик алмашинуви қурилмаларидан кейин совутувчи сувларнинг иссиқликлари ва бошқалар киради. Механик иккиламчи энергетик ресурслари гуруҳига технологик жараёнларда пайдо бўладиган ёки қўлланиладиган сиқилган газларнинг энергияси киради.
1. “Чиқиндисиз технология” атамасининг шартлилигини исботланг. 2. “Чиқиндисиз технология” деб нимага аталади? 3. Кам чиқиндили технология деб нимага айтилади ва унинг ташкил этишнинг асосий шарти нимадан иборат? 4. Хом-ашёлардан ҳамма томонлама фойдаланиш, ишлаб чиқариш чиқиндилари, истеъмолга яроқсиз чиқиндилар, иккиламчи материаллар ресурслари ва иккиламчи энергетик ресурслар ҳақида батафсил маълумот беринг. Download 81.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling