Chirchik, Uzbekistan 1403 International Conference психодиагностика: шахс типлари ва касбий фаолият


Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana21.07.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1661544
1   2   3   4   5
Bog'liq
psihodiagnostika-shahs-tiplari-va-kasbiy-faoliyat

Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar 
Pedagogical Education Cluster: Problems and Solutions 
Кластер педагогического образования: проблемы и решения 
Chirchik, Uzbekistan 1406 International Conference 
хил таъсуротлар қолдирадиган ишларни танлаш зарур. Унинг бошқаларга 
боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқ. У 
ҳар хил (айниқса ўзи учун қизиқарли бўлган) маълумотлар устида тинмай 
ишлайди. “Изловчи” ўзининг ақл-кучидан илмий-билиш соҳасида 
фойдалангани маъқул. У истиқболли ҳисобланган соҳаларда туп 
ўзгаришларга олиб келадиган назарий ишланмалар тайѐрлаш мумкин. 
Ишбилармонлик ва тадбиркорлик ишларини яҳши уддалайди, инсонларга 
алоҳида-алоҳида хизмат кўрсатиш соҳасида муваффақият билан ишлайди.
2. Мантиқий –интуитив рационал интроверт. Ижтимоий типи- 
“Аналитик” ундан катта амалийлик ва сафарбарликни; сезгирликни
суҳбатдошига нозик муносабатда бўлишни; ўзи учун қизиқарли бўлмаган 
ишларни сифатли бажаришни; мулоқотмандликни талаб қилманг ва кутманг. 
Тавсия этиладиган фаолият турлари; илмий тадқиқот ва таҳлил ишлари 
(мураккаб ҳодиса ва объектларни таҳлил этиш); амалда қўллаш учун янги 
ғояларни ишлаб чиқиш. Тизимли таҳлил, схемалар тузиш ва таснифлаш, 
концепцияларни илгари суриш талаб этиладиган соҳаларда яҳши фаолият 
кўрсатади. Америка илмий ишланмаларида бундай типдаги шахслар 
“бизнесни қайта ташкил этувчи” деб аталади.
3. Этикавий –интуитив рационал интроверт. Ижтимоий типи –
“Инсонпарвар”. Ундан қуйидагиларни талаб қилманг ва кутманг: ишда 
уддабуронлик ва ташаббускорликни; экстримал вазиятларда ҳал этувчи 
қарорлар қабул қилишни; катта сафарбарликни: қизиқарсиз ва манфаатсиз 
ишларни тез ва сифатли бажаришни, ташкилотчилик қобилиятини. Тавсия 
этиладиган фаолият турлари: “тўгарак” кўринишидаги тарбиявий ишлар; 
психотерапия, фалсафий-гуманитар соҳа; портрет ва сюжетли фотография 
билан боғлиқ ишлар.
Хулоса: Албатта шахсларни типларга ажратиш нисбий, уни 
мутлоқлаштириш ўринли эмас. Бундан ташқари, шахс типларининг 
психологик хусусиятларини таҳлил этишда “ѐндош типлар”га хос бўлган 
ўхшаш сифатлар кузатилишини, уларнинг ҳаѐтий тажрибаси, ақлий 
имкониятини эътиборга олиш лозим. Умуман, шахс психодиагностикаси 
жуда мураккаб бўлиб , унда хилма-хил зиддиятли қарашлар мавжуд. Шунинг 
учун кўпроқ амалий кузатиш натижаларига, психологияда қўлланилаѐтган 
турли амалий методикалар натижаларига таяниб, хулосалар чиқариш 
мақсадга мувофиқ.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling