Chirchik, Uzbekistan 960 International Conference Ўзбекистонда таълим тизимини модернизациялаш


Download 344.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana23.03.2023
Hajmi344.17 Kb.
#1289438
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
zbekistonda-talim-tizimini-modernizatsiyalash-zharayonlari-va-uning-ustuvor-y-nalishlari

Keywords: education, innovative education, didactics, modernization, 
educational technologies, distance learning, webinar method, credit technologies.
 


Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar 
Pedagogical Education Cluster: Problems and Solutions 
Кластер педагогического образования: проблемы и решения 
Chirchik, Uzbekistan 961 International Conference 
Таълим-тарбия воситасида эзгу ғоялар, билим ва кўникмалар ѐш авлодга 
етказилган ва шу орқали ворисийлик таъминлаб келинган. Аждодларимиз 
ѐш авлодни тарбиялашда тарбия ва таълимни уйғунликда олиб борилишига 
алоҳида эътибор беришган. Таълим - билим бериш, малака ва кўникмалар 
ҳосил қилиш жараѐни, кишини ҳаѐтга ва меҳнатга тайѐрлашнинг асосий
воситаси ҳисобланади [1;178]. 
Таълимнинг мазмуни ва моҳияти жамиятнинг моддий ва маданий 
тараққиѐти даражаси билан белгиланади. Таълим жамият қурилишининг 
муҳим муммоларини ҳал қилиш - жамиятнинг моддий техника базасини 
яратиш, ижтимоий муносабатларни таркиб топтириш, янги кишини 
тарбиялашга ѐрдам беради. Таълим ўқувчининг билиш қобилиятини 
ўстирувчи асосий омилдир.
Таълим технологияси (ингл. “an educational technology”) – таълим 
(ўқитиш) жараѐнининг юксак маҳорат, санъат даражасида ташкил этилиши. 
Таълим технологияси – таълим мақсадига эришиш жараѐнининг умумий 
мазмуни, яъни, аввалдан лойищалаштирилган таълим жараѐнини яхлит тизим 
асосида, босқичма-босқич амалга ошириш, аниқ мақсадга эришиш йўлида 
муайян метод, усул ва воситалар тизимини ишлаб чиқиш, улардан самарали, 
унумли фойдаланиш ҳамда таълим жараѐнини юқори даражада бошқариш 
[5;23]. Таълим методи – ўқув жараѐнининг мажмуавий вазифаларини ечишга
йўналтирилган ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти усули 
бўлса, таълим методикаси эса муайян ўқув предметини ўқитишнинг илмий 
асосланган метод, қоида ва усуллар тизими. Таълим технологиясининг
марказий муаммоси – таълим олувчи шахсини ривожлантириш орқали
таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат. 
Таълим тизимининг модернизацияси – жамиятнинг ижтимоий, 
иқтисодий ва маданий эҳтиѐжларини, унинг малакали кадрларга, шахснинг 
эса сифатли таълим олиш бўлган талабини қондириш, таълим тизимини 
барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мавжуд механизмнинг 
қайта ишлаб чиқилиши ѐки такомиллаштирилишидир [1;673].
Мазкур модернизация шахсни ўқитиш ва тарбиялашга оид энг яхши 
анъаналарни сақлаб қолган ва бойитган ҳолда мажмуавий характер касб этиб, 
таълим тизимининг барча соҳаларини тўла қамраб олади ва жамиятда қарор 
топган малакали мутахассисларни тайѐрлаш борасидаги эҳтиѐжни 
қондиришга хизмат қилади. Барча давлатларда бўлгани каби Ўзбекистон 
шароитида ҳам таълим тизимини модернизациялашда давлат, жамият, 
маҳаллий ва ижтимоий ташкилотлар, юқори ҳамда қуйи бошқарув 



Download 344.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling