Чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади


Download 192.5 Kb.
bet5/10
Sana29.04.2023
Hajmi192.5 Kb.
#1401034
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Chizmachilik fanini o\'qitish metodikasi

Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1. Чизмачилик бўйича мактаб дастури, дарслиги, стандартлар ва қўшимча адабиётлар билан танишиш. «Қизиқарли чизмачилик», «Чизмачилик дарсларида ижодкорлик», «Чизмачиликдан дидактик уйинлар», «Яққол геометрия». ўқув қўлланмалари, топшириқлар тўпламлари, кўргазмали қўлланмалар ва улардан дарсда фойдаланиш.
2. Синф доскасида расм, чизма ва эскиз бажариш. Сирт ҳажмини моделлаштириш усулларидан фойдаланилади.
3. Танланган мавзу бўйича муаммоли ўқитиш методларидан фойдаланиб ва барча ўқитиш воситалари (методик таъминот) ни тайёрлаган ҳолда дарснинг режа-конспекти (баён) ни тузиш. Доскада намойиш қилинадиган плакатлар, макетлар ва ҳ.к. ларнинг эскиз шаклидаги тўлиқ ишланмалари ва дарс стсенарийси ишланмаси.
4. Лойиҳаланган режага асосан мактабда чизмачилик дарси (ёки унинг бир қисми) ни ўтиш (моделлаштириш). Таълимнинг ижодий методларидан фойдаланилади.
5. Кўргазмали қўлланмалар тайёрлаш. Тайёрланган қўлланмани ҳимоя қилиш пайтида талаба унинг дидактик аҳамияти ва эстетик сифатини таҳлил килиб беради.
6. Чизмачиликдан дастурлаштирилган дарс ўтишни лойиҳалаш. Ўқувчилар билимини баҳолаш (рейтинг назоратлари) учун карточка топшириқлар тузиш. Дастурлаштирилган дарс лойиҳасини тайёрлаш (танланган мавзу бўйича).
7. Чизмачилик дарсларида ижодий масалалардан фойдаланиш.
Ижодий масалаларнинг турлари ва уларни тузишга қўйиладиган талаблар; ижодий жараён, ижодий масалаларни таҳлил қилиш ва эчиш босқичлари. Танланган мавзу бўйича ижодий масала тузиш
8. Графикадан факултатив машғулотлар турлари ва уларни ташкил қилиш. Маҳаллий шароит ва имкони-ятларни ҳисобга олиб; дизайн, бадиий лойиҳалаш, бадиий-безак санъати (халк ҳунармандчи-лиги турлари бўйича), халқ амалий безак санъати, қурилиш чизмалари ва меъморчилик асослари, йўналиш бўйича факултатив машғулотлар. Машғулотлар учун ишчи-режалар тузиш.
9. Чизмачиликдан синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш. Тематик кечалар; саёҳатлар, тўгараклар, олимпиадалар, танлов ва викториналар, кўргазмалар уюштириш.
10. Ўқувчиларни аксонометрик проектсия, техник расм бажариш ва ўлчам қўйишга ўргатиш методикаси. Ҳар хил детал моделлари, аксанометрия тури .
11. Ўқувчиларда кесим ва қирқимлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш усуллари. Кесим ва кирким уртасидаги фарқни тушинтириш.
12. Машинасозлик чизмаларини ўқиш ва бажаришга ўргатиш. Оддий детал ва йигиш бирлик-лари ва уларнинг чизмалари.
13. Чизмаларни бажаришда ўқувчилар йўл қўядиган типик хатолар. Типик хатолар тахлили
14. Ярим йиллик жадвалли-мавзули режа тузиш. Умумтаълим мактаблари ёки касб-ҳунар коллежлари дастури ва дарслигига асосан жадвалли мавзули режа тузилади.
15. Чизмачилик кабинетини жихозлаш лойихасини тузиш. Эскиз шаклида.
16. Чизмачиликдан дарс ўтишни машқ қилиш (ёки дарснинг бир қисми). Дарс гуруҳда ўтиб, талабалар билан биргаликда таҳлил қилинади.



Download 192.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling