Чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси
Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 192.5 Kb.
|
Chizmachilik fanini o\'qitish metodikasi
Курс ишини тайёрлаш бўйича кўрсатма ва тавсиялар.
«Чизмачилик фанини ўқитиш методикаси» фани бўйича бажариладиган курс иши талабаларда танлаган мавзуси бўйича адабиётларни, яъни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий мақолаларни излаб топиш ва улар билан ишлаш заруриятини юзага келтиради. Бу жараён талабанинг илмий методик тайёргарлигини оширади ва мустақил ижодий ишлаш фаолиятини ривожлантиради. Шунингдек, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ҳамда бевосита педагогик жараёнда уни қўллай олишдан иборат. Курс иши мавзулари бевосита ишлаб чиқариш я'ни, ўрта умумта'лим мактаблари ва касб ҳунар коллежлари ва бошқа таълим муассасаларда педагогик жараёнга боқлиқ ҳолда ишлаб чиқилади ва ҳар бир талабага алоҳида шахсий топшириқ берилади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи курс ишини тақсимлаш ва тушунтириш учун ўкув режасида ажратилган 4 соат ичида курс ишининг моҳияти, тадқиқот олиб бориш усуллари ва адабиётлар билан ишлаш, яъни уларда масаланинг қўйилиши, нима иш қилинганлиги, уларнинг мавжуд ишлардан фарқи, таклиф ёки тавсия қилинаётган усулларни ажрата олиш ҳақида батафсил тушунтириш назарда тутилади. Курс иши: - талабада танланган мавзу бўйича ўз назарий билимини чуқурлаштириши; - психологик-педагогик, методик ва ўқув материалларини таҳлил қилиш малакасини ўзлаштирши; - педагогик экспериментни режалаштириши, тайёрлаши ва ўтказиши; - эксперимент натижаларига ишлов бериш малакасини эгаллаши; - назарий ва эксперимент натижаларини умумлаштириш малакасини эгалашга имкон яратади. Курс иши талаба томонидан бажарилган кичик илмий тадқиқот иши ҳисобланади, шунинг учун ҳам мавзунинг долзарблиги ва бажарилган ишнинг сифатига қараб талабаларнинг илмий анжуманларига тавсия этилиши ёки бўлғуси диплом ишига асос қилиб олишига маслаҳат қилиниши мумкин. Курс иши мавзулари кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва ўқув йилининг бошида шу ўқув йили учун тасдиқланади. Талаба ўзини қизиқтирган мавзуни танлаб олгандан сўнг, бу мавзу бўйича иш режасини тузади ва уни тасдиқлаш учун кафедрага тақдим этади. Талабанинг танлаган курс иши мавзуси тасдиқлангандан сўнг кафедра унга илмий раҳбар тайинлайди. Энди талаба курс ишини ўз илмий раҳбарининг бевосита раҳбарлигида бажара бошлайди. Курс иши А-4 (210-297) формат қоғозида бажарилади. Матн жойлари тушунарли, аниқ ёзилиши, агар имконияти бўлса, ёзув машинкасида босилиши ёки комютерда терилиши лозим. Бажарилган чизмалар давлат стандарти талабларига тўла жавоб бериши ва улар варақларда оқилона жойлаштирилган бўлиши шарт. Курс иши рисола шаклида бўлиб, унда сарварақ, мундарижа, матн, адабиётлар рўйхати ва илова ўрин олади. Курс ишининг таҳминий мавзулари: 1. Чизмачилик дарсларида кўрсатмали қуролларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш усуллари. 10. Чизмачилик дарсларида ўқувчиларнинг ижодий қобилятларини шакллантириш. 11. Касб-ҳунар коллежларида чизмачилик фанидан тўгарак ишларини ташкил этиш методикаси. 12. «Йиғиш чизмалсини бажариш» мавзусини ўқитиш методикаси. 13. «Туташма» мавзусини ўқитиш методикаси. 14. Кесим ва қирқим бажаришда йўл қўйиладиган типик хатолар ва уларнинг олдини олиш омиллари. 15. Айланани тенг бўлакларга бўлиш мавзусини ўқитиш методикаси. Download 192.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling