11-мавзу. Чизма бажаришда ўқувчилар йўл қўядиган типик хатолар.
Чизмачилик курсининг асосий мавзуларини ўрганишда ўқувчилар йўл қўядиган типик хатоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш (аксонометрик проектсиялар, ўлчам қўйиш, кесим ва қирқим). Хатоларнинг йўл қўйилиш сабабларини таҳлил қилиш. Ўқувчилар чизмаларини текшириш.
12-мавзу. Синф доскасида бўр билан ишлаш.
Чизмачилик курсининг асосий мавзуларини ўрганишда ўқувчилар йўл қўядиган типик хатоларни аниқлаш ва тахлил қилиш (аксонометрик пройексиялар, ўлчам қўйиш, кесим ва қирқим). Хатоларнинг йўл қўйилиш сабабларини тахлил қилиш. Ўқувчилар чизмаларини текшириш.
13-мавзу. Автоматлаштирилган ўқитиш дастурлари. Компъютер технологияларидан чизмачилик дарсларида фойдаланиш методикаси.
Чизмачилик ўқитишда фойдаланиш тавсия қилинадиган автоматлаштирилган ўқитиш дастурлари ва уларнинг турлари. Автоматлаштирилган ўқитиш дастурларидан фойдаланиш методикаси. Шахсий компютер ва график тасвирлар ясаш техника воситаларида автоматлаштирилган ўқитиш дастурларининг асосий принтсиплари ва улардан фойдаланиш методикаси.
14-мавзу. «Ўқитувчи омили» муаммоси. Чизмачилик ўқитувчиси шахси.
Шахсий таъсир, ўқитувчи обрўси, педагогик маҳорат, педагогик хушмуомалалик ва педагогик техника тушунчалари. Чизмачилик ўқитувчиси. Унинг шахсий ва касбий сифатлари. Икки хил чизмачилик ўқитувчиси: гуманист-ўқитувчи ва маълумот етказувчи (назоратчи)- ўқитувчилар фаолияти таҳлили. Таълим жараёнига технократик ёндашув: а) ўқитувчи томонидан, б) ўқувчи томонидан.
15-мавзу. Чизмачиликдан мактаб дарсларини лойиҳалаш ва моделлаштириш.
Таълимнинг ижодий методлари: тадқиқот, эвристик, муаммоли, мулоқот, ўйин, лойиҳа, лойиҳа-реконструкторлик ва х.к дан фойдаланиб чизмачилик дарсларини ишлаб чиқиш. Ижодий методлар ва ўқитишнинг замонавий воситаларини қўллаб дарс конспекти (баёни)ни тузиш. Таълимнинг асосий консептуал асослари: инсонпарварлик; ақлий ва ижодий.
III. Амалий машғулотлари боʻйича кўрсатма ва тавсиялар
((Лаборатория ишлари), (Семинар машғулотлари), (Курс иши), (Мустақил таълим) ўқув режада кўрсатилган тури (номи) бўйича ёзилади)
Do'stlaringiz bilan baham: |