Сифатли педагогика – болаларни ўйин шаклида қизиқарли ва завқлантирувчи тарзда ўқитиш; болаларда ўқишга бўлган хоҳиш-истакларини қўллаб-қувватлайдиган, мактабга бориш имкониятларини таъминлайдиган, ота-оналарга ёрдам кўрсатадиган, болаларнинг соғлигини (ҳам психик, ҳам жисмоний) сақлашнинг самарали ўқитиш дастуридир; тарбияланувчиларнинг ўқиши, саломатлиги ва индивидуал ривожланишининг муваффақиятли натижаларидир;
Инвариантли қисм–исталган МТТ да амалга оширилиши керак бўлган мактабгача таълим Давлат дастурининг мажбурий қисми;
Вариатив қисм – таълим жараёни иштирокчилари томонидан шакллантирилади, мактабгача таълимнинг худудий, миллий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларини, турлари бўйича ҳар- хиллигини акс эттирувчи мактабгача таълим тури;
ЎзР ИМЁБРДТ10 –Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари;
Ёндашув – бу педагогик фаолиятнинг ўзаро боғланган ғоялари, тушунчалари ва усулларининг маълум бир хусусиятли жамланмасидан фойдланишга ундовчи педагог фаолиятининг методологик йўналтирилишидир;
Шахсий-йўналтирилган ёндашув – бу таълим жараёни марказига фаолият субъекти сифатида таълим олувчи қўйиладиган ёндашувдир. Етакчи тамойили бўлиб таълим олувчининг эҳтиёжлари, мотивлари, тажрибаси ва долзарб ривожланиши даражасига йўналтирилганлик ва яқин истиқболдаги ривожланиш ҳудудида ўқитиш саналади11.
Индивидуал ёндашув – таълим берувчининг гурухдаги ҳар бир боланинг фаол ҳаракати ва дам олиш пайтида барча эҳтиёжларини эътиборга олиш зарурлигини англатади. Бу гурухдаги барча материал ва жиҳозлар, умуман ўқитиш муҳити ҳар бир боланинг ривожланишига хизмат қилишни ҳамда мўлжалланган фаолият турлари болалар ривожланишидаги фарқини эътиборга олишини билдиради.
Таълимнинг ривожлантирувчи муҳити - бола ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитлар (ўйинлар, ўйин предметлари ва жиҳозлари, ўқув-услубий қўлланмалар, болаларнинг турли фаолият турлари билан шуғулланиши учун мўлжалланган ускуналар) ўзаро боғлиқлигини белгилаб берадиган ҳал қилувчи кўрсаткичлардир.
Инклюзив таълим – алоҳида индивидуал имкониятларни ва таълимий эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан барча болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг тенг равишда оммабоплигини таъминлайдиган жараён;
Do'stlaringiz bilan baham: |