Cонли пудрат шартномаси
VI. Ишларни бажариш муддатлари
Download 48.06 Kb.
|
1. А-А 10км
- Bu sahifa navigatsiya:
- VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар
- (1 ва 2-иловалар)
- 95 фоизигача
VI. Ишларни бажариш муддатлари
10. Шартноманинг кучга кириш ва амал қилиш вақти: - томонлар уни имзолаган пайтдан бошлаб, шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради ва томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади. 11. Пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи бўнак тўлови тўлиқ тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади. 12. Қурилишнинг давом этиш вақти 1 иловага мувофиқ амалга оширилади. 13. Мазкур шартнома бўйича ишлар ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар 14. Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича жорий йилда белгиланган ишлар қийматининг 30% фоизи миқдорида, (икки ойга тенг улушларга бўлган ҳолда ойига 15 фоиздан) бўнак ўтказади. 15. Буюртмачи томонидан Пудратчига бўнак бериш ва жорий молиялаштириш учун ишларни бажариш ва молиялаштириш жадваллари асос ҳисобланади (1 ва 2-иловалар). 16. Бажарилган ишлар сифати текширилиб, бажарилган ишлар ҳисоботлари топширилгандан кейин, ажратилган бўнак мутаносиб равишда ушлаб қолиниб, шунингдек буюртмачи томонидан ажратилган қурилиш материаллари суммаси ҳисобга олинган ҳолда бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизигача миқдорида жорий молиялаштириш. 17. Қолган 5% миқдордаги қиймат шартномада белгиланган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин тўлаб берилади. Кафолат муддати ишчи қабул комиссияси расмийлаштирилгандан сўнг 12 (ўн икки) ой этиб белгиланади. 18. Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объект Буюртмачига топширилгунга қадар объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади. 19. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Буюртмачи Пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди. Download 48.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling