“COSCOM” МЧЖ
бош директори
А. Ю. Шишковскийга
Ҳурматли Андрей Юрьевич!
Сизга шуни ёзиб маълум қиламизки, бизнинг “Sitorai Shirinobod” х/к-га тегишли бўлган лот рақами 2541177 “Сунъий қопламали ўйингоҳ ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари”-ни қуришга мулжалланган ерни ауксион орқали сотиб олдик ва ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлатиш жараёни кетмоқда.
Ушбу контур ёнида Сизнинг компаниянгизга тегишли бўлган KS 2503 уяли базавий стансия ўрнатилган бўлиб, бизнинг келгусида қурилиши кўзда тутилиётган сунъий қопламали ўйингоҳимиз, KS 2503 уяли базавий стансиясига ҳеч қандай салбий таъсир қилмаслигини билдирамиз.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб ушбу масалага яқин фурсат ичида муносабат билдиришингизни сўраймиз.
Илова қилинади:
1. Топографик тасвир
2. Лойиҳа бош режаси
Ҳурмат билан
“Sitorai Shirinobod” x/к раҳбари: М. Абдуллаев
Do'stlaringiz bilan baham: |