Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet65/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

млрд. АҚШ долларини ташкил қилган. 2021 йилнинг 15 март ҳолатига кўра, 90 та хорижий мамлакат учун визасиз
режим татбиқ этилган. 2018 йил 15 июлдан электрон кириш визаларини бериш тизими йўлга қўйилди ва бу
тизимдан 57 та давлат фуқаролари фойдаланиш имкониятига эга. Республикада “Шарқ тароналари”, “Бойсун баҳори”
фестивалларининг “Наврўз” байрам сайлларининг ўтказилиши хорижлик сайёҳларнинг, шарқшунос, этнограф олимларининг ўлка
тарихи, маданиятига бўлган қизиқишини орттирмоқда [5].

Page 46

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 284 -
Гастрономик мақсадда келган сайёҳ ҳудуднинг табиий шароити, иқлими, релеъфи, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси хақида
маълумотларга эга бўлади. Шунингдек қишлоқ ёки шаҳар жойлардаги уй жойлар қурилиши, архитектураси, маҳаллий аҳолининг
урф – одати ва қадриятлари, маданияти, тарихи, халқ хўжалигидаги ихтисослашуви билан яқиндан танишади. Ҳудудларни
ихтисослигидан келиб чиқиб Чиноз ва Хоразм балиғи, Янгийўл жўжа (табака)си, Тошкент норини, Чиғатой, Самарқанд, Қўқон
патири, Андижон ва Чорвоқ (Бочка ) маставаси, Чуст оши, Чўнтак оши (девзира), Самарқанд оши, Оши софи (Бухоро), Тошкент
оши, Асака бўйин гўшти, Жиззах сомсаси, қозон патир, Самарқандда нўхот шўрак, ун оши, Хоразмда юмурта барак, ижжон,
қорақолпоқларнинг бешбармоғи, Ғиждувон кавоби, Қашқадарё ва Сурхондарёда жизтандир, яҳна, чўпонча каби миллий таомларни
тайёрланиши ўзбек гастрономиясининг хилма хиллиги ва географиясини белгилаб беради [7].
- Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Мамлакатда гастрономик туризмни ривожлантириш учун
кенг имкониятлар мавжуд. худудларда Ўзбекистонда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуёш нурига тўйинганлиги
билан дунёда бетакрордир. Сабзавотлар винаминларга бой ва улардан тайёрланган таомлар ўта тансиқ ва хуштаъм. Шундай экан,
мамлакат минтақаларида тайёрланиб келинган тансиқ таомларнинг ретцепларини бутун мамлакат бўйлаб қайта кашф этиш ва
тайёрлаш ананаларини ёйиш , худудларда “гастрономик қишлоқ”, “гастрономик маҳалла” ва “ гастрономик бозор” ларни ташкил
қилиш ва хорижлик туристлар учун махсус гастрономик дастурлар ҳамда маршрутлар ишлаб чиқиш лозим.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling