Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet63/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 45

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 283 -
Илгари мамлакатларнинг қудрати унинг табиий бойликлари ва табиий шароити, саноатининг ривожланганлиги
билан баҳоланса, бугунга келиб мамлакатларнинг бутун дунёни ўзига жалб этадиган хусусиятлари ҳам унинг диққатга
сазовор дурдоналари, интлектуал мулки, спортдаги жисмоний салоҳияти, хуштаъм таомлари, анъаналари, хушмуомила
одамлари, хуллас “кўтариб олиб кетиш мумкин бўлмаган” бетакрор бойлиги бўлиб қолди.
Айниқса гастрономик туризм 20 - асрнинг охири ва 21 асрнинг бошларида эътибор қаратилаётган янги туризм
хусусияти сифатида майдонга чиқди.
"Гастрономик туризм" атамасининг таърифини кўриб чиқишда пазандачилик туризми, вино ва гастрономик
туризм, гурман - турлар, гастрономик туризм билан танишамиз. Гастрономия (юнонча “Στομάχι”- ошқозон) атамасидан
олинган бўлиб, овқатланиш ва маданият ўртасидаги муносабатни ўрганувчи ва соҳага тегишли фан бўлган гастрономик
туризмнинг энг кенг қамровли тушунчасини кўриб чиқувчи Баев В.В ҳамда Басюк Д.И ларнинг нуқтаи назари қулайдир
[1].
Ҳолбуки, пазандачилик (лот. сulrna-ошхона) - пазандачилик билан боғлиқ фаолият соҳаси бўлиб, технологиялар,
жиҳозлар ва рецептлар мажмуасини ўз ичига олади ва гастрономиянинг бир қисмидир. Пазандачилик туризми атамаси
1998 йилда Bowling Green State университети (Огайо штати, АҚШ) халқ маданияти кафедраси доценти Люси Лонг
томонидан киритилган. 2003-йилда Эрик Вулф Халқаро пазандачилик туризми ассоцациясига асос солган [2] .
Олимлар Холл, Митчелл, Иялагер ва Ричардсларнинг фикрига кўра, “пазандалик туризми” унутилмас тажриба
учун саёҳат пайтида жуда муҳим бўлган ажойиб атмосферани яратиши, ноёб пазандалик хусусиятлари ва маданий
қадриятлардан фойдаланган ҳолда мамлакатлар ва халқларнинг кучли имиджини
яратиши мумкинлигини
таъкидлайдилар.
Профессор Кивель и Кроттслар пазандачилик туризмини нафақат саёҳат, балки маданиятлар тўқнашуви деб
баҳолайдилар.
Холл и Шарплзлар эса, пазандачилик туризмини таомлар фестиваллари, ресторанлар ва залларида соҳа ишлаб
чиқарувчиларининг бирламчи ва иккиламчи таътиб кўришини “саёҳатнинг асосий мотивацияси”- деб белгилайди [8].
Люси Лонг одамлар маҳаллий таомлар орқали бошқа маданиятларни ҳис қилишини қайд этган. Бу гастрономик
туризмнинг алоҳида тури сифатида ривожланишига асос солди. Илгари саёҳатга чиқаётган одамларнинг асосий мақсади
мезбон мамлакатнинг таом маданиятини ўрганиш бўлмаган. Бироқ, Марко Поло ҳамда Афанасий Никитин каби
саёҳатчилар бошқа таассуротлар билан бир қаторда уларнинг маҳаллий таомларини тасвирлаб берган.
Вино-турлар ёки эно-турлар биринчи бўлиб вино ишлаб чиқарувчи етакчи мамлакат - Францияда пайдо бўлган.
Энотуризм - саёҳатчиларни вино ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг миллий анъаналари билан таништирадиган
туризм тури. Эно-турлар ўз номини "энология" - вино ҳақидаги фан тушунчасидан олган. Биринчи энология институти
Францияда 1905 йилда Шампан провинциясида пайдо бўлган. Энотуризм ёки вино туризмининг мақсади шаробни
таътиб кўриш, истеъмол қилиш ёки сотиб олиш, вино заводларига ташриф буюриш ва узумзорлар бўйлаб сайр қилиш
ҳатто ҳосилни йиғишда иштирок йиғишда иштирок этишдир [3,].
Қадим замонлардан бери оқ шаробнинг инсон организми учун фойдали хусусиятлари маълум бўлган. Мускатлар
асаб тизимини қўзғатишга ҳисса қўшади ва нафас олиш тизимига фойдали таъсир кўрсатади. Кўпикли винолар
метаболик жараёнларни яхшилаш учун ишлатилган. Шаробнинг ноёб хусусиятлари сабабли уни Гиппократ ҳам
даволашда ишлатилган, айниқса ревматик оғриқларни ва яраларни даволашда шаробдан фойдаланишни тавсия қилган.
Қадимги Римда Диоскорид шаробнинг фойдали хусусиятларини қайд этди. Қримда император Екатрина II
даврида Коктебел қишлоғида шароб билан даволаш учун ноёб ва ўзига хос санаторий қурилган. Княз Голицин дунёга
машҳур вино заводларни қурдирган, Қримдаги қадимий вино сақланадиган ер ости омборлари ҳали ҳам мавжуд ва улар
ҳозирга қадар Қримнинг ноёб мулки ҳисобланади [9].

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling