Ctrl+F или ⌘-F


-расм. Қўқон воҳасида атмосфера ёғинларидаги ўзгаришлар


Download 404.34 Kb.
bet71/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

2-расм. Қўқон воҳасида атмосфера ёғинларидаги ўзгаришлар

Page 49

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 287 -
Кўриниб турибдики, воҳада йиллик ёғин миқдори 1930 йилдан 1945 йилга қадар камайиб борган. 1946-1975
йилларда ўртача атрофида бўлиб, 1976 йилдан кейинги вақтларда ёғин миқдори кўпроқ бўлмоқда. Бу ҳолатни иқлимдаги
илишнинг таъсири ёғин миқдорига орадан маълум вақтдан кейин сезилиши билан изоҳлаш мумкин [11].
Воҳа ландшафтларига, айниқса қишлоқ хўжалик табиати комплексларига шамолнинг таъсири анча катта. Шамол
эрозияси намгарчилик етарли бўлмаган, ёғин миқдори кам, нисбий намлик эса паст, шунингдек баҳор ва ёз фаслларида
ҳарорат юқори бўладиган ҳудудларда кенг тарқалади. Жумладан, “Қўқон шамоли” Сўх дарёси ёйилмасининг чекка
шимолий қисмларида жойлашган қумликларни учириб кетиши натижасида воҳада янгидан-янги кичик қум массивлари
ҳосил бўлаётганини, ҳар гектар майдондан йил давомида 60-80 тоннага яқин қумлар учирилиб кетаётганлиги, ҳосил
бўлган қум барханлари эса йилига 10 – 15 метргача силжишини амалиёт жараёнида кузатдик (3-расм).
2-расм. Қўқон воҳасида атмосфера ёғинларидаги ўзгаришлар
Олиб борган тадқиқотларимиз давомида Қўқон воҳасининг Данғара тумани, Оқтепа қишлоғидаги 26 гектар
майдонга турли қишлоқ хўжалик экинлари экилган бўлиб, атрофида 2000 тупга яқин туронғил, 70 туп катта толлар ўсар
эди. Аммо кузатиш жараёнида ўтган 10 йиллар мобайнида туронғилни 280 тупи, толлардан эса 14 тупи қолганлиги
аниқланди.
Шунингдек, Марказий Фарғона чўлларига туташ жойларидаги экин экиладиган далалар атрофида ҳам
шамолнинг тезлигини камайтириш ва қум массивларини ривожланишини олдини олиш мақсадида экилган саксовул ва
эрозияга қарши экилган иҳотазорларнинг майдони ҳам деярли йўқолиб бориши кузатилди. Жумладан, 2021 йил олиб
борилган тадқиқот давомида мавжуд саксовулларнинг санаб чиққанимизда 100 м2 жойда жами 127 та саксовулдан 123
таси аҳоли томонидан кесиб кетилгани, 4 таси эса кесилмаганлиги аниқланди.
Бундай ландшафт – экологик ҳолатларни келиб чиқиши оқибатида чўлланиш, шўрланиш, ерости сувларини
кўтарилиши, қишлоқ хўжалик ерлари фондидан чиқиб кетиши кузатилмоқда [3]. Юқоридаги ландшафт-экологик
муаммоларини келиб чиқиш сабабларини воҳада аҳоли сонининг ортиб бориши билан боғлаш мумкин (4-расм).
Изоҳ: Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling