Таҳлил ва натижалар (Analysis and results). Қўқон воҳасида суғориладиган қишлоқ хўжалик экинларини экиш
мақсадида ўзлаштириш бошланган давргача унинг ҳаво таркибидаги нисбий намлик ҳозирги вақтдагига нисбатан бир
мунча кам бўлган. Ҳозирги кунда суғориладиган экин майдонларининг ортиши, ирригация шахобчаларининг кенгайиши
ва сунъий сув ҳавзаларининг кўплаб қурилиши воҳа ҳавосининг нисбий намлигини ортиб кетишига сабаб бўлган. Ёз
ойларида воҳа ҳавосининг ўртача ҳарорати ўзгарувчан омиллардан бири сифатида кишиларнинг меҳнат фаолияти
таъсирида анча пасаяди. Жумладан, суғориладиган экин майдонларида ирригацион тўрнинг кўплиги ва маданий
ўсимликларнинг ўзидан кўплаб намликнинг буғлантириш натижасида ҳаво ҳарорати воҳаларда чўл геокомплексига
нисбатан ёз ойларида 2,5-2,00 С даражада паст бўлади. Ҳавонинг нисбий намлиги 8-11 % ва мутлоқ намлик 5-7 % дан
юқори бўлади [5].
Воҳа ландшафтларини шаклланиши, экологик ҳолати ва ўзгаришида атмосфера ёғинларининг ҳиссаси ҳам катта.
Шунинг учун ҳароратдаги ўзгаришлар билан атмосфера ёғинлари ўртасидаги боғлиқликларни аниқлаш мақсадида
Қўқон метеостанциясида ўлчанган ёғин миқдорини таҳлил қилиб кўрилди. Қўқон воҳаси иқлим ҳусусиятлари ва
уларнинг ўзгаришини метеостанция маълумотлари таҳлил қилинди (1-расм).
Расм Қўқон метеостанцияси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
1-расм. Қўқон воҳасида ҳароратидаги ўзгаришлар
Ҳисоблаш натижалари, Қўқон воҳасида ўртача йиллик ҳарорат 1930-1945 йилларга нисбатан 1946-1975 йилларда
ўзгармаганини кўришимиз мумкин. Ўртача йиллик ҳарорат 13,490С га тенг бўлган. Ҳароратнинг кескин исиши, 1976-
2020 йилларда аввалги даврларга нисбатан 1,16 га кўтарилиб, 14,65оС га етган.
Қўқон метеостанциясида ўлчанган ўртача ойлик атмосфера ёғинлари миқдори ҳам иқлим ўзгаришига мос
равишда ўртача қийматлари ҳисоблаб чиқилди (2-расм).
Расм Қўқон метеостанцияси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |