Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet69/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 48

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 286 -
Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Қўқон воҳаси Фарғона водийсининг жанубий-ғарбий
қисмида жойлашган бўлиб, Сўх конуссимон ёйилмасида шаклланган. Воҳа табиатининг умумий хусусиятларига кўра
водийнинг бошқа ҳудудларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Чунки, Фарғона водийсига кириб келадиган ҳар
қандай ҳаво оқимлари дастлаб Қўқон воҳасида жойлашган ҳудудларга ўз таъсирини ўтказади. Воҳада ҳаво ҳарорати
жанубдан шимолга томон “ёнбағирлар экспозицияси”га боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Денгиз сатҳидан 405 м баландда
жойлашган. Қўқон воҳасининг геологик ва литологик тузилиши тарихий ва картографик манбаълар таҳлили ўрганилиб,
уни мураккаб тўртламчи давр ётқизиқларидан иборат эканлиги аниқланди ҳамда иккита кесмага ажратилди [10]:
1. Биринчи кесма воҳанинг жанубий қисмининг адир этакларидаги текисликлардан иборат бўлган ҳудудни ўз
ичига олади. Бу ҳудуд асосан харсанг тош, қумтош, шағал ва қумлар аралашмасидан иборат. Кесмани қуйи қисми
шимолда Катта Фарғона каналининг жанубий соҳилларига тўғри келади. Бу қатламда соз тупроқ ва қумоқ тупроқлар
қалинлиги 10-20 метрни ташкил этади.
2. Иккинчи кесма Катта Фарғона каналининг шимолий соҳилларидан Марказий Фарғона чўлларигача бўлган
ҳудудларни ўз ичига олади. Кесманинг бу қисмида асосан суғориладиган ўтлоқ, оч тусли бўз, оддий бўз, ўтлоқ-ботқоқ,
шўрхок ва қумоқ тупроқлар тарқалган.
Шу билан бирга Қўқон воҳаси ландшафт – экологик шароити ва уни ўзгаришини уч даврга бўлиб ўргандик.
Булар:
− биринчи давр 1990 йилдан - 2000 йилгача бўлган давр;
− иккинчи давр 2000 йилдан 2010 йилгача бўлган давр;
− учинчи давр 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган давр.
Тадқиқот давомида узоқ йиллик статистик, картографик ва тарихий адабиётлардаги маълумотлар таҳлил
қилинди.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling