Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet62/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

Калит сўзлар: турист, туризм, гастрономик туризм, пазандалик туризми, рекреация, пазандалик фаолияти, миллий
таом.
Кириш. Туризмнинг ривожланиши турист тушунчасининг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ. Қадимда ҳеч
бир саёҳат ёки одамлар мигрaцияси мақсадсиз кечмаган. Одамларнинг бир ҳудуддан бошқа жойга кўчишига урушлар,
касалликларнинг тарқалиши ёки нохуш табиий офатлар сабаб бўлган, содда қилиб айтилганда яшаш учун курашнинг
оқибатида содир бўлган. Қадимда “сайёҳ” – деганда, уйсиз, жойсиз, кимсасиз ва баъзан ватансиз кишилар тушунилган.
Бироқ, бугунга келиб эса, “сайёҳ” сўзи бошқача маънони англатади яъни унинг қандайдир интелектуал мақсади,
ниманидир кашф этиш, билиш, англашни мақсад қилиб саёҳатга чиққан одамлар тушунилади [10].
Tourist-сўзи илк маротаба XIX аср бошида Англияда пайдо бўлиб, ўз шахсий эҳтиёжи ёки маданий
дунёқарашини кенгайтириш учун саёҳат қилувчи кишиларга нисбатан қўлланилган. БМТ белгилашига кўра, турист- бу
бирор жойга бир кечадан ортиқ ва бир йилдан кам муддатга саёҳат учун борган шахслардир. Туризм - бу динамик
тараққиётдаги истеъмолга йўналтирилган фаолият тизимидир.
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Замонавий туризмнинг бошланиши XIX асрнинг
40- йилларига тўғри келиб, бу даврда инглиз тадбиркори Т. Кук мамлакат ичкарисида бир қанча экскурсия ва саёҳатлар
ташкил қилган ва кейинчалик, 1885 йилда Парижга бутун жаҳон кўргазмасига саёҳат уюштирган. Т. Кук ташкил этган
бу бизнес тармоғи салмоқли даромад келтира бошлагач туризмга бошқа тадбиркорларнинг ҳам қизиқиши ортди.
Даврлар ўтиб турли мамлакатларда дунё бўйлаб экскурсиялар ва саёҳатлар ташкил қилувчи туристик компаниялар
пайдо бўлди.
20-аср охирига келиб туризм нафақат халқаро, балки миллатлараро миқёсда ҳам ривожланди. Бунга асосан, бир-
бирига боғлиқ бўлган иккита омил ҳисса қўшди: яъни бир томондан, туристик корхонанинг рентабеллигини ошириш
учун фирмалар бутун дунё бўйлаб саёҳат географиясини кенгайтирдилар; бошқа томондан эса, туризм бизнесини
ривожлантириш учун халқаро миқёсда сармоя киритилиши тенденциялари кузатилди.
Халқаро туризмни жадал ривожлантириш, ижобий ички ва ташқи сиёсат юритаётган мамлакатларда қайд
этилган, барқарор иқтисодий салоҳият, нисбатан юқори даражадаги маданият ва фуқароларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш каби омиллар устивор мамлакатларда тараққий этди ва бу мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-
техник ва ижтимоий-маданий ҳаётига янгиланиш олиб кирди [6].
21 - асрга келиб эса, глобалашувнинг шиддат билан ёйилиши ахборот технологияларининг ривожланиши билан
боғлиқ бўлганлигини эътиборга олсак, “сиёсий бўхронлар”, экологик хурофатлар, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб
чиқариш, ёлғон рекламалардан чарчаган дунё халқлари ва мамлакатларининг халқаро муносабатларини ижобий томонга
ўзгартиришда туризмнинг роли юқоридир.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling