Ctrl+F или ⌘-F


-расм. Қўқон воҳаси аҳолисининг кўпайиб бориш кўрсаткичлари


Download 404.34 Kb.
bet72/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

4-расм. Қўқон воҳаси аҳолисининг кўпайиб бориш кўрсаткичлари
Маълумки, аҳоли томонидан суғориладиган ерларда деҳқончиликни, яйлов ва ўтлоқларда эса чорвачиликнинг
ривожлантирилиши, лалмикор ерлардан ҳам турли мақсадларда фойдаланилиши оқибатида ҳайдаладиган ерларнинг
литологик-геоморфологик, тупроқнинг механик таркиби, сув ва хаво режими, физик, агрокимёвий ва кимёвий-биологик
хоссаларининг ҳам ўзгартиради. Қўқон воҳасининг минераллашган грунт сувлари ер юзасига яқин ётган жойларида
ўртача ва кучли парчаланган суғориладиган ўтлоқ, ботқоқ-ўтлоқ ва ботқоқ тупроқлар ҳамда шўрхоклар яхши
ривожланган. Бу тупроқларда шўрланиш ва ботқоқланиш жараёни жуда фаол ва буни 5-расмдан кўришимиз мумкин.
Воҳанинг барча ҳудудларидаги суғориладиган тупроқларнинг шўрланиш даражаси бевосита ер ости сувларининг
минераллаши даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Агар ер ости сувлари таркибида минерал тузлар миқдори қанча кам
бўлса, агротупроқлар шунчалик даражада кам шўрланади ва аксинча, ер ости сувларининг минераллашиш даражаси
қанча юқори бўлса, тупроқлар шунча кучли шўрланади [12].

Page 50

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 288 -
Изоҳ: Фарғона вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
5-расм. Қўқон воҳаси суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг шўрланиш даражаси бўйича майдони (га
ҳисобида)
Юқоридаги ландшафт – экологик ҳолатларидан кўриниб турибдики Қўқон воҳасида жойлашган туманларнинг
қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларида табиий ва антропоген омиллар орқали вужудга келаётган
нохуш экологик муаммолар натижасида Қўқон воҳаси ландшафт типларининг ўзгариши яққол кўзга ташланди (6-расм).
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Қўқон воҳаси
ландшафтларидан оқилона фойдаланиш, ўсимликлар дунёсини бойитиб бориш, яъни табиий ҳолда ўсадиган оқ
саксовул, қора саксовул, черкез, қандим, янтоқ кабиларни кўпайтириш ишларини амалга ошириш, шамол эрозиясини
олдини олиш, тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашни амалга ошириш
лозим.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling