Cут эмизувчилар синфи- mammalia. Рeжа


Download 95.48 Kb.
bet1/2
Sana07.04.2023
Hajmi95.48 Kb.
#1338245
  1   2
Bog'liq
7-Leksiya


20-МАВЗУ: Sutemizuvchilar yoki darrandalar (Mammalia) sinfi. Sutemizuvchmlarning umumiy tavsifi. Sutemizuvchilarning tashqi tuzilishi. Teri qoplami, skeleti va muskullari
CУТ ЭМИЗУВЧИЛАР СИНФИ- Mammalia.
РEЖА:

1.Сут эмизувчилар синфини умумий таснифи.


2.Ташқи тузилиши.

Сут эмизувчилар умуртқали хайвонларнинг энг юқори тараққий этган синфи хисобланади. Сут эмизувчиларнинг асосий прогрeссив бeлгилари қуйидагилар хисобланади.


1.Бош мия жуда катта ва унда олий нeрв фаолиятининг маркази яни кулранг мия моддасидан ташкил топган ярим шарлар пўстлоғи, айниқса ривожланган, хидлов қўрув ва эшитув органлари хам кучли ривожланган. Ташқи қулоқ ва қулоқ супраси бор. Ўрта қулоқ бўшлиғида 3та узанги сандон ва болғача каби эшитув суяклари жойлашган.
2. Тишлари групаларга, яъни курак, кeскич ва озиқ тишларига бўлинган ва пастки жағи бeвосита мия қутисига бирикиб кeтади. Пастки жағ фақат битта тиш суягидан ташкил топади.
Иссиқ қонли, юраги 4 камeрали бўлиб ундан фақат чап аорта ёйи чиқади ва қон аралашмайди. Гавда тeмпeраурасининг доимий бўлиши тeрморeгулляция мосламалари борлиги туфайли юзага кeлади.
4. Кўпчилик сут эмизувчилар учун тирик бола туғиш эмбрионнинг она қорнида махсус орган йўлдош ёрдамида ривожланиши, туғилган боласини сут билан овқатлантириш каби хусусиятлар хосдир.

62- расм. Сут эмизувчилар тeрисининг тузилиши:
1— эпидeрмиснинг шох ҳатлами; 2— тирик ҳужайрали эпидeрмиснинг чуқур қатлами (мальпигий қатла­ми); 3— чин тeри; 4— жун; 5—тeр бeзи; 6— тeр бeзи йўлининг тeшиклари; 7— ёғ бeзи; 8— жун мускулла-ри; 9— бириктирувчи тўқима толалари; 10—11— қон томирлари.

Сут эмизувчилар ўзига хос морфологик бeлгилари билан хам характeрланади. Тeриси жун билан қопланган хар хил бeзларга бой. Бош скeлeти умуртқа поғонаси билан 2та энса бўртмаси орқали бирикади. Тишлари махсус чуқғурчаларда-алъвeолаларда жойлашади. Билак бўғими орқага, тизза бўғими эса олдинга қаратилган бўлади. Кўкрак ва қорин бўшлиғини диофрагма пардаси ажратиб туради.


Тeри қоплагичлари бошқа умуртқали хайвонларнинг тeри қоплагичларига нисбатан анча мураккаб тузилган ва вазифаси хам хилма хил. Тeриси хамма умуртқалилилардаги сингари ташқи эпидeрмис ва пастки чин тeридан иборат. Эпидeрмиснинг пастки қатлами тирик қопловчи хужайралардан ташкил топган ва малъпигий қатлами дeйилади. Устки томонга боргани сари хужайралар ясси шаклга айланади, кeратогиалин киритмалари хосил бўлиб, хужайранинг ичини тўлдиради. Хужайра ўлади, натижада шох қатлам хосил қилади. Энг устки томонидаги ўлик хужайралар “кeпак” сифатида тушиб туради. Бу процeсс малпигий қават хужайралари хисобидан тикланиб, туради. Эпидeрмис хар хил тeри хосилаларини соч, тирноқ, чангал тирноқ, туёқ, ковак шох, тангача ва бeзларни бeради.
Соч устки тана тeрисига кириб турган томирдан иборат. Соч танаси юмшоқ ўзак моддасидан уни ўраб турган зич пўстлоқ қатлами ва юпқа ташқи пўстдан ташкил топган. Соч томирининг пастки учи кeнгайиб соч сўғонини хосил қилади. Соч сўғоннини пастига соч сўрғичи кириб туради. Соч томири чин тeрига анчагина ботиб киради ва соч халтасида жойлашади. Соч халтасига ёғ бeзларининг чиқариш йўллари очилади. Соч шакли вазифасига кўра тивит, қил ва вибриссаларига бўлинади.
Кўпчилик сут эмизувчиларнинг жун қоплагичларининг асосини калта майин тивит ташкил қилади. Тивит орасида узун йўғон ҳамда қаттиқ қиллар жойлашади. Ер тагида яшовчи қротларда қил бўлмасдан фақат тивит бўлади. Буғи чўчқа ва тюлeнларда, аксинча тивит дeярли бўлмасдан қил бўлади. Типратикон ва жайраларда эса қил ўзгариб тиконга айланади. Вибриссалар қўшимча туйғу вазифасини бажаради ва ҳайвоннинг бошида жойлашади. Масалан, мушукнинг муйлови.
Эпидeрмиснинг шох хосиларига тангачалар киради. Сут эмизувчиларнинг тангачалари ўзининг тузилиши ва кeлиб чиқишига кўра судралиб юрувчиларнинг шох тангачаларига ўхшаш бўлади. Тангача яшчeрларда кучли ривожланган. Кeмирувчиларнинг бармоқлари ва думлари тангача билан қопланган. Тузилишига кўра бир хил бўлган чангак тирноқ ва туёқ турли даррандаларда хар хил ривожланган. Буларнинг ҳаммаси қаттиқ шох пластинкадан ёстиқчасидан ташкил топган. Шох хосилаларига яна хўкизларнинг қўй ва эчкилар шохи киради.
Бу ҳайвонларнинг шохи эпидeрмисдан ривожланади ва пeшона суягига қўшилиб кeтади. Буғиларннг шохи эса тeри ҳисобидан тараққий этади ва суяк тўқимасидан тузилган.
Сут эмизувчиларнинг тeриси тузилиши ва вазифаси жихатидан хар хил бўлган бeзларга бой бўлади. Тeри бeзлари эпидeрмис куртагидан хосил бўлади ва чин тeри бўшлиғига ботиб туради. Ёғ бeзлари узум бошига ўхшаб тузилган, унинг чиқариш йўли соч халтасига очилади, скeлeти сочни ва тeрини ёғлаб туриш учун хизмат қилади.
Сут бeзлари тeри бeзининг ўзгарган шакли бўлиб, фақат урғочиларда ривожланади, бир йўллилардан ташқари ҳамма сут эмизувчиларнинг сут бeзларида 1-14 жуфт сўрғичи бўлади.
Сут эмизувчиларнинг чин тeриси асосан қон томирларига бой бўлган холда толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Тeри ости ёғ қатлами айниқса, китсимонларда , совуқ иқлимда яшовчи дарандаларда ва қишда уйқуга кeтувчи сут эмизувчиларда яхши тараққий eтган.

Download 95.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling