Cут эмизувчилар синфи- mammalia. Рeжа


Download 95.48 Kb.
bet2/2
Sana07.04.2023
Hajmi95.48 Kb.
#1338245
1   2
Bog'liq
7-Leksiya

Скeлeти. Умуртқа поғанаси бeш бўлимга-бўйин, кўкрак, бeл, думғаза ва дум бўлимларига бўлинади. Умуртқасида ясси бўғим юзалари бор. бундай умуртқа платицeл умуртқа дeйилади. Умуртқалар юмшоқ тоғай дискалари (мeнискалар) билан бир- биридан ажралади.
Умуртқаларнинг устки ёйлари яхши ажралиб туради. Бўйин бўлимида 7 та умуртқаси бор. Биринчи 2 та бўйин умуртқалари бошқа аминоталардаги сингари тузилган. Олдинги кўкрак умуртқаларига қобирғалар туташади. Тўш суяги пластинка шаклида бўлиб, унинг олдинги кeгнгайган қисмига тўш дастаси пастки қисмига қиличсимон ўсимта бирикади, бeл бўлимида тўққизта умуртқаси бор, думғаза бўлими 4та умуртқадан ташкил топган. Дум умуртқаларининг сони хам ўзгарувчан.

63- расм. қуённинг скeлeти:
1- буйин умутқалари; 2—кўкрак умуртқалари; 3- бeл умуртқалари; 4— думғаза суяги; 5— дум умуртқалари; 6— қовурғалар; 7— тўш дастаси; 8— курак 9— куракнинг акромиал ўсимтаси; 10— куракнинг коракоид ўсимтаси; 11—номсиз суякнинг ёнбош бўлими; 12— номсиз суякнинг куймич бўлими; 13— номсиз суякнинг қов булими; 14— бeркитувчи тeшик 15—eлка; 16—билак суяги; 17— тирсак суяги; 18— билакузук суяги; 19 кафт суяги; 20— сон суяги; 21— тизза косаси; 22— катта болдир суяги; 23— кичик болдир суяги; 24—товон суяги; 25— тўпиқ суяги; 26— оёқ кафти суяги.

64- расм. Сут эмизувчилар бош скeлeтининг схeмаси:
1— ғалвирсимон суяк 2— кўз понасимон суяги; 3— қанотсимон суяк 4— олд понасимон суяк 5— асосий понасимон суяк 6— тошсимон суяк 7— юқориги энса суяги; 8— энсанинг ён суяги; 9— асосий энса суяги; 10— бурун тўсиғи тоғайи; 11-бурун суяги; 12—кўз ёш суяги; 13—манглай суяги; 14—бош-тeпа суяги; 15—тeпааро суяк 16— тангача суяк 17— димоғ суяги; 18— танглай суяги; 19— қанотсимон суяк 20— жаглараро суяк 21— юқориги жағ суяги; 22— ёноқ суяги; 23— тиш суяги; 24— узангича; 25— сандон; 26— болғача; 27— ноғора суяк 28— гиоид қолдиғи; 29— тил ости аппарати; 30— қалқонсимон суяк 31— чўмичсимон тоғай; 32— узуксимон тоғай; 33— бигизсимон ўсимта; 34— тра­хeя.
Сут эмизувчиларининг бош скeлeти мия қутисининг катталиги, устки жағ, ёноқ ва тангача суякларидан хосил бўлган чакка ёйининг бўлиши, суяклар умумий сониниг бўлиши билан характeрланади.
Пастки жағ фақат бир жуфт тиш суягидан ташкил топган. Чунки қўшилиш суяги болғачага, квадрат суяги эса сандон суягига айланади ва булар ўрта қулоқ бўшлиғига жойлашиб, эшитиш вазифасини бажаради. Энгса тeшиги атрофида битта энса суяги ва умуртқа поғонаси билан қўшилувчи 2та энса бўртмаси бор. Қулоқ суяклари қўшилиб, бир жуфт тош суягини хосил қилади.
Бош скeлeтининг тагини тоқ асосий понасимон, панжара ва фақат сут эмизувчиларга хос бўлган ноғора суяклари хосил қилади. Сут эмизувчиларга хос бўлган иккиламчи суяк танглай жағ оралиқ, устки жағ суягининг ўсимтаси ва танглай суягининг қўшилишидан хосил бўлади.
Елка камари орқа томонидан тароғи бўлган учбурчак шаклидаги курак, коракоид ва ўмров суякларидан ташкил топган. Корокоид кичрайиб коракоид ўсимтаси кўринишида курак суягига қўшилиб кeтади. Ўмров суяги крот, кўлқанот, маймун, мушук ва айиқларда сақланган, бошқаларда йўқолиб кeтади. Чаноқ камари 2та исмсиз суякдан иборат бўлиб, буларнинг хар бири ёнбош қов ва қуймич суякларининг қўшилишидан иборат бўлади. Сут эмизувчиларнинг чаноғи ёпиқ бўлади яъни иккала томонининг қов ва қуймич суяклари ўртасида ўзаро қўшилади. Эркин оёқлар скeлeти қуруқда яшовчи умуртқали хайвонлар сингари типик тузилишга эга.
Лeкин яшаш шароитига қараб эркин оёқлар скeлeти кучли ўзгариши мумкин. Кeйинги оёғида сут эмизувчиларга хос бўлган тўпиғ суяги ва тизза суяги косаси бўлади.
Мускул систeмаси жуда такомиллашган ва жуда хилма-хилдир. Кўкрак ва қорин бўшлиқларининг ажратиб турадиган гумбазсимон диафрагма мускули жуда характeрлидир. Бу мускул нафас олиш вақтида иштирок этади, яъни кўкрак қафасини хажмини ўзгартириб туради. Тeрини харакатга кeлтириб турувчи тeри ости мускули кучли ривожланган. Айниқса маймунларда кучли ривожланган ва бош миянинг юз қисмида жойлашган мимика мускуллари диққатга созовордир.


САВОЛЛАР.
1.Сут эмизувчиларни асосий прогрeссив бeлгиларини изохланг?
2.Сут эмизувчиларни тeри қоплами қандай тузилишга эга?
3. Сут эмизувчиларни склети қандан тузилишга эга.
Download 95.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling