Д. Р. Саидов, катта илмий ходим-изланувчи, УрДУ
www.iqtisodiyot.uz V. Автомобилнинг йўл танламаслик хусусиятлари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
ГОТОВО № 6 2016 9
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Тижорат мақсадларида фойдаланиш даражаси.
3
www.iqtisodiyot.uz V. Автомобилнинг йўл танламаслик хусусиятлари. Мазкур мезон бўйича иккита сегментни ажратиш мумкин: йўллар учун автомобиллар ва юқори ўта олувчанлик қувватига эга, исталган жойда юриши мумкин бўлган автомобиллар. Юқори ўтиш қувватига эга автомобилларда 4 та ғилдираклари ҳам етакчи бўлади. Мазкур сегмент иккита кичик сегментга эга: кроссроверлар 1 (ингл.cross – кесишма маҳаллий жой ва rover — ҳар қандай шароитларда ҳаракатлана оладиган) ва йўлсиз шароитларда ҳаракатлана оладиган автомобиллар (ингл. off-road vehicle – йўлсиз шароитда ҳаракатлана оладиган транспорт воситаси, йўл танламас). Йўлсиз жойларда ҳаракатланувчи автомобилларда ҳаракатланиш вариантларини ҳайдовчи (тўлиқ етакловчи, фақат олд ёки орқа кўприклари уланган, кўприклар ўртасида юклама тенг тақсимланган), кроссроверларда эса – автомобилнинг бортидаги компьютер танлайди. Кўпгина моделларда фақат олд ғилдираклар доимий уланган бўлади ва олдингилари шатакка олинган ҳолатдагина орқа ғилдираклар уланадиган қилиб қурилган. Қурилманинг бундай тамойили “интеллектуал орқа етакловчи” номини олган. Кроссроверлар эса янада бошқача SUV деб номланади (ингл. Sport Utility Vehicle — амалий спорт автомобили). VI. Тижорат мақсадларида фойдаланиш даражаси. Мазкур мезон бўйича енгил автомобилларни иккита сегментга ажратиш мумкин – шахсий фойдаланиш учун автомобиллар ва LCV сегменти (ингл. light commercial vehicle – енгил тижорат транспорти). LCV – сегменти автомобиллари асосан тижорат ташкилотлари ёки якка тадбиркорлар томонидан улардан ёрдамида фойда олиш мақсадида сотиб олинади. Мазкур жиҳатдан автомобиль бозорида қуйидаги сегментларни ажратиб кўрсатиш мумкин: а) юк автомобиллари (ғарб атамашунослигида - Van) – юк ташиш учун мўлжалланган бўлиб, юк бўлинмасидан металл ёки металл-ойна билан тўсилган кабинасига эга бўлиб, кабина асосан бир-иккита йўловчи ўрнига эга бўлади ҳамда шунингдек ўнг томонидан сурилувчи эшикка, орқасида йиғиштирилиб кичрайувчи эшикка эга; б) йўловчи ташишга мўлжалланган мини-автобуслар (Bus) – кишилар ва майда багажларни ташишга мўлжалланган бўлиб, ҳайдовчидан ташқари 8-13 ўриндиққа эга бўлади ҳамда ойна билан ўралган кузов ҳамда ҳар бир йўловчи учун индивидуал хавфсизлик камари билан таъминланган бўлади; 1 Бу ерда ва кейинчалик инглиз тилида гаплашувчи мамлакатлардан бизга кириб келган ва автомобил бизнеси соҳасида қўлланиладиган умумий сўзлар ва сўз бирикмалари келтирилади “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling