10
www.iqtisodiyot.uz
в)
юк ва йўловчи ташишга мўлжалланган автомобиллар (Kombi) –
олдинги санаб ўтилган сегментлар оралиғидаги сегмент бўлиб, 4-5 та йўловчи
ўриндиқларига, йўловчи ўриндиқлари рўпарасида қисман ойна билан ўралган
кузовга эга, юкхонаси эса кичик ҳажмдаги юкларни ташиш учун мўлжалланган;
г) шасси (Chassis cab) – автомобилнинг рамасида бир кишилик ёки икки
кишилик кабина мавжуд бўлади. Бундай автомобиллар ишлаб чиқарувчилар
томонидан якуний истеъмолчиларга ўз эҳтиёжлари учун иш жойида
такомиллаштириб фойдаланиш мақсадида таклиф қилинади. Чунки шассиларга
турли хил юк фургонларини (изотермик, маҳсулот ташиш учун мўлжалланган,
нон, музқаймоқ), юк тиркамалари ва платформаларини (очиқ, ёпиқ, автомобил-
эвакуатор учун тиркама), махсус техникаларни улаш, тақиш мумкин;
д) пикаплар (pick up) – йўлтанламаслик хусусиятларига эга ва бир
вақтнинг ўзида йўловчи ўтирадиган кабинадан ташқари юк ташишга
мўлжалланган тиркама, юк ташиш учун платформага эга автомобиллар саналади.
Бундай автомобиллардан фойдаланиладиган минтақалар асосан мамлакатнинг
шимолий, чўл ҳудудлари, нефть, газ ва бошқа қазилма бойликларни қазиб
чиқариш жойлари, йўллари равон ва текис бўлмаган пасттекислик ёки адирлардан
иборат минтақалар саналади. Шунингдек, бундай автомобилларни Ўзбекистон
шароитида овчиликка қизиқувчи аҳоли қатлами севиб харид қилади.
VII. Автомобилдан фойдаланиш мақсади. Ўтган асрнинг 90-йиллари
ўрталарида Швейцариялик мутахассислар енгил автомобилларнинг ўлчамлари ва
двигатель ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос таснифини таклиф қилдилар
(2-жадвалга қаранг).
2-жадвал
Енгил автомобилларнинг Европача таснифи
[4,5]
Синф белгиси
Синф номи
Узунлиги, м
1
Do'stlaringiz bilan baham: |