Даги -сонли баённомаси билан маъқулланган


Download 37.96 Kb.
bet1/4
Sana08.02.2023
Hajmi37.96 Kb.
#1176684
  1   2   3   4
Bog'liq
Termodinamika ishchi dastur (6)


Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2018 йил " " даги -сонли баённомаси билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил даги - сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган.
Фан дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчи: Файзуллаев Б.А. - ЎзМУ Ядро ва назарий физика кафедраси доценти.
ф.-м.ф.н.;
Тақризчилар: Юсупов Ж. Тошкент давлат техника университет профессори, ф-м.ф-Д- кафедра мудири (турдош ОТМ)
Абдумаликов - ЎзМУ Ядро ва назарий физика кафедраси
А.А. профессори. ф.-м.ф.д.
Фан дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2018 йил даги "3 "-сонли баённома).
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Термодинамика ва статистик физика фани назарий физика умумий курсининг охирги бўлими бўлиб у макроскопик системаларнинг статистик қонуниятларини ўрганишга бағишланган. Макроскопик системаларга классик ва квант газлар, қаттиқ жисм ва суюқликлар киради. Бу моддаларни ташкил қилган молекула ва элементар заррачалар ўзига хос бўлган статистик қонуниятларга бўйсунади.
II. Ўкув фанининг мақсади ва вазифаси
Термодинамика ва статистик физиканинг асосий мақсади: шу фаннинг асосларини, қонун-қоидаларини ва тақсимот функцияларини талабалар томонидан мукаммал ўзлаштиришга қаратилган. Термодинамика ва статистик физикани асосий вазифаси - бу талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар даражасида аник, равон ва содда ҳолда баён қилиш ва бу сохада қилинган замонавий илмий ишлар билан таништиришдан иборатдир.
Фан буйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: термодинамик катталиклар, статистик механиканинг умумий методлари, идеал газ, Ферми ва Бозе тақсимотлари, ноидеал газлар, фазалар ва фазавий ўтишлар, флуктуациялар, номувозанат жараёнлар термодинамикаси тасаввурга эга бўлиши;

  • турли физик моделлар билан ишлашни ва уларни назарий масалаларга ечишга қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши:

  • шу билан бирга янги моделларни таклиф қила билиши: тажриба натижаларини тахлил қила олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Кириш.
Термодинамика ва статистик физика фанида қуйидаги боблар бўйича мавзулар берилган. яъни: статистик физиканинг асосий тасаввурлари, термодинамик катталиклар, статистик механиканинг умумий методлари, идеал газ, ферми ва Бозе тақсимотлари, ноидеал газлар, фазалар ва фазавий ўтишлар, флуктуациялар, номувозанат жараёнлар термодинамикаси. кинетик назария.

Download 37.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling