Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти. Режа
- автоматни қисмларга ажратиш, тозалаш ва ствол ичини мойлашни (КА)
Download 41.07 Kb.
|
Дала ўқув машғулотлар (йиғин)ларини ташкил этиш ва ўтказиш услубиёти.
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Амалий жисмоний тайёргарлик" бўлими бўйича
"Отиш тайёргарлиги" бўлими бўйича (4-мавзу, 13 – 14-машғулотларда ўтказилади):
- автоматни қисмларга ажратиш, тозалаш ва ствол ичини мойлашни (КА);- автоматдан отиш бўйича дастлабки машқни бажариш (кичик калибрли милтиқдан отиш машқини бажариш)ни; - ўқдонга хонаки ўқларни жойлашни; - портловчи қўл гранаталарини (танкка қарши) улоқтириш бўйича 1(2)-машқларни бажаришни. "Амалий жисмоний тайёргарлик" бўлими бўйича: - турникда тортилишни; - 1000 ёки 3000 метрга югуришри; - тўсиқли йўлакдан ошиб ўтиш, умумназорат машқини бажаришни; - қўл кураши (жанги) амалларини бажарилишларини машқ қиладилар ва меъёр талабларини бажарадилар. ДЎМ(Й) назорат машғулотларини туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори билан тузилган коммиссия таркиби ўтказади. Ўқувчи болаларга назорат машғулотларида қўйилган баҳолар қайдномаси комиссия таркибининг имзоси ва ҳокимият муҳри билан тасдиқланиб таълим муассасаси директорига жўнатилади. ДЎМ(Й) га қўйилган умумий баҳо синф журналига ДЎМ(Й) белгиси билан ёзиб қўйилади. Вилоят (туман, шаҳар) хокимлиги томонидан ташкил этилган ўқув пунктларида ЁЧҚБТ дан ўтган чақириқ ёшидаги болалар дастуридаги барча бўлимлар бўйича МССЛнинг якуний босқичига ўтказилади, уларнинг назорат машғулотларида олган якка тартибдаги баҳолари якуний баҳо ҳисобланади. МССЛ назорат меъёрларини қабул қилиш учун туман (шаҳар) ҳокимлиги қарори билан таркибида МИБ, ФВ бўйича бошқарма, Маданият ва спорт вазирлиги, МК «Ватанпарвар» ташкилоти вакиллари бўлган комиссия тузилади. ЁЧҚБТ бўйича йиллик (курс) баҳо ўқувчиларнинг чорак (семестр) баҳоларига асосланиб қўйилади. ЁҚЧБТ бўйича якуний баҳо ДЎМ(Й)нинг умумий баҳосига ва йиллик (курс) баҳога асосланиб қўйилади. Тажрибаларни кўрсатиишича, дала-ўқув машғулотлар(йиғинлар)ини самарали олиб бориш учун тайёргарлик жараёнини аниқ, равшан режалаштириш, шунингдек хар томонлама таъминлаш зарур бўлади. ДЎМ(Й)нинг ҳар бир машғулоти учун зарур бўлган ўқув-моддий базага эга бўлиш шарт. Ҳар бир бир ДЎМ(Й)га жалб қилинган ўқувчининг экипировкаси ўз ичига қуйдагиларни олиши шарт: Калашников автоматининг макети, противогаз, иккита ўқув қўл граната (ёки гранатанинг макети)ҳалтаси билан, сув идиш(фляга),бош кийим, бел тасмаси, пиёдачилар кичик куракчаси ниқоби (чехоли) билан, туманда (таълим муассасасида) белгиланиб ўрнатилган бир хил турдаги кийим бош, ювиниш,тараниш учун ашёлар ва юк ҳалтаси. Экипировканинг ҳамма буюмлари, табель буюмларидан ташқари барчаси таълим муассасалари томонидан тайёрланади ёки таъминланади. ДЎМ(Й)ни ҳарбий қисм базасида ўтказиш учун ҳарбий қисм командири ўқув майдонини, ўқ-дори ва отиш жойини ҳозирлайди. Ўқувчилар тарбиявий ва спорт ишларини олиб бориш учун офицер ва сержантлар ажратиб беради. Ўқувчилар билан ДЎМ(Й)нинг машғулотлари ўқув қуролларидан, индивидуаль ҳимоя воситаларидан ва бошқа махсус анжомлардан шартли равишда фойдаланиш билан махсус ишлаб чиқилган услубда олиб борилади. Ўқувчилар билан калашников автоматидан жанговор ўқ-дорилардан отишни тартибга кўра ҳарбий қисмнинг ёки мудоффа ишлари бўлимининг тажрибали офицерлари рахбарлигида машғулотнинг бундай тури учун белгиланган барча ҳафсизлик чора тадбирларига қатъиий амал қилган ҳолда ўтказилади. Маърифий ва маънавий ишларга ажратилган вақтларда уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказилади, ватанпарварлик мавзусида киниофильимлар кўрсатилади ва сўнги маълумотлар эшиттирилади. Қачонки ўтказилаётган тадбирларни Ўзбек халқининг ҳаёти ва меҳнати, армиямизнинг жанговор ва маърифий, маънавий ишларининг амалиёти, шунингдек, ҳарбий қўшинлар томонидан амалга ошириладиган бошқа вазифлар билан ўринли боғлансагина бу тадбирларнинг тарбиявий натижасига эришса бўлади. Булардан ташқари маърифий ва маънавий ишларга ажратилган вақтларда «Ватанпарвар» ҳарбий-спорт мусобақалари ташкил этилади. Гурухлар ва секциялар ўртасида граната улоқтириш, тўсиқлар қаторидан ўтиш ва бошқа ҳарбий йўналишли мусобақалар ташкил этилади. Ўқувчилар ДЎМ(Й) даврида деярли ҳарбий қисмларнинг кун тартибидагидек тартибда яшайдилар. ДЎМ(Й)да машғулотларни ўтказиш учун машғулот жойига ҳар кунлик қатнов бу – иложсизлик тадбиридир, шунингдек, унумсизроқ тадбирдир. Машғулот жойига ҳар куни қатнаш бу - машғулот жойи учун худуд танлаш ва жиҳозлаш ишларини ноқулай режалаштириш ва моддий таъминланишдаги қийинчиликлар билан боғлиқдир. Масалан: ўқувчиларни манзилга ташиш, овқатланишни ва тиббий ёрдамни ташкил этиш ва ҳакозолар. ДЎМ(Й) ўтказиш билан боғлиқ ишларни аввалдан бошлаш тўғри бўлади. Анжомларни тайёрлаш, отиш қуролларини макетларини, нишонларни, хар хил тўсиқларни кўрсатувчи белгиларни, зарур ўқув техника ва имитация воситаларини, кўргазмали қўлланмаларни аввалдан ҳозирлаб қўйиш тажрибали ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)нинг иши бўлади. Ўқувчилар билан ДЎМ(Й)ни хар куни бориб келиш билан ўтказишда битта гуруҳдан ортиқ гурухлар билан чиқиш мақсадга мувофиқ эмас. Агарда ДЎМ(Й) га икки гурухдан ортиқ гурухлар билан чиқилса ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)га ўқитувчилардан биттасини, тартибга кўра жисмоний тарбия ёки меҳнат ўқитувчиларидан бирини ёрдамчи сифатида бириктирилади. ДЎМ(Й) қандай ташкил этиш ва ўтказиш масаласини туман (шахар) ҳокимлиги, шунингдек, мудофаа ишлар бўлимлари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан биргаликда ҳал қиладилар. Тажрибаларга кўра ДЎМ(Й) ташкил этиш бўйича ишларни маълум бир кетма-кетликда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. ДЎМ(Й) га тайёргарлик ишлари тахминан бир, бир ярим ой илгари бошланади.Туман (шахар) ҳокимлиги МИБ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари биргаликда таълим муассасаларининг ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)и билан ДЎМ(Й)га тайёргарлик ишлари бўйича режа-тадбирлар лойихасини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш муддатларини келишиб олиш мақсадида йиғилиш ўтказади. Режага қуйдаги масалалар киритилиши шарт: ўқувчиларни жойлашув жойини тайёрлаш ва овқатланиш тартибини; ўқув майдонларини танлаш ва таълим муассасалари ўртасида тақсимлаш; машғулотлар учун имитация воситаларини қабул қилиб олиш; машғулотлар учун режа-конспектлар тузиш ва уларни ўтказиш бўйича зарур кўрсатмаларни олиш. ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)и, МИБ ва ҳарбий қисм офицерлари билан кўрсатмали-услубий машғулотларини ўтказиш бўйича дала машғулотлари дастури; машғулотлар жадвали ва кун тартибини тузиб чиқиш; суткалик наряднинг хужжатларини ишлаб чиқиш; ватанпарварлик ва оммавий спорт ишлар режасини ишлаб чиқиш. Режаларнинг хар бир бўлимларига тадбирларни бажарилиш муддатлари қўйилади ва маъсул шахслар белгиланиб қўйилади. Агарда ДЎМ(Й)ри ҳарбий қисмда базасида ўтказиладиган бўлса, ҳарбий қисм командири билан келишилади. Зарур буйруқ ёки режалардан кўчирмалар таълим муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказилади. Таълим муассасаларида ДЎМ(Й)рини ўтказиш бўйича ўз буйруқлари бўлади. Йиғилишнинг якунига кўра ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг бошлиқлари ДЎМ(Й)рига жалб қилинган ўқувчилар, таркибини, ўтказиш жойи ва муддатларини аниқлайдиган буйриқ чиқаради.Харажатлар ҳисоби(смета)си тасдиқланади. ДЎМ(Й)рини ташкил этиш ва ўтказишни янада яхшилаш мақсадида қуйидаги лавозим эгаларини тайинлаш лозим: Оромгохда барча ишларга рахбарлик қиладиган ва шахсий таркибнинг интизомига, ўқув жараёнини ташкил этишга жавоб берадиган йиғин бошлиғи; ДЎМ(Й) ўқув дастурини сифатли бажарилишига йўналтирилган, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этадиган, юқори интизомни таъминлашга ва шахсий таркибни маънавий ва маърифий аҳволига жавоб берадиган маънавий ва маърифий ишлар бўйича йиғин бошлиғининг ўринбосари; машғулотларни режалаштириш, ўқув майдонларни мақсадга мувофиқ, самарали фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш, машғулотларни сифатли олиб боришни назоратга олиш, йиғиндаги ички хизматни ташкил этиш ва уни олиб бориш, буюртмалар, аризалар ва ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш мажбурияти юклатилган ўқув ишлари бўйича йиғин бошлиғининг ўринбосари; мажбуриятига оромгоҳга зарур бўлган барча нарсалар билан , биринчи навбатда юқори сифатли озиқ-оақат ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш кирадиган хўжалик ишлари бўйича йиғин бошлиғининг ўринбосари. У шунингдек, ДЎМ(Й)га ажратилган автоуловларнинг техник холатига ва ундан тўғри фойдаланишга ҳам маъсулдир; ДЎМ(Й)даги ўқувчиларга тиббий хизмат кўрсатадиган ва оромгоҳни санитар-гигиеник аҳволини назоратини амалга оширадиган врач тайинланади. Юқорида кўрсатиб ўтилган лавозим эгалари туман (шахар) хакимлигининг қарори билан ўқитувчилар таркибидан ёки ўсмирлар билан ишлаш бўйича яхши тажрибага эга ва махсус зарур маълумотга фаоллар ҳисобидан тайинланади. ДЎМ(Й)да қатнашаётганлар ҳисобидан келиб чиқиб взводлар, гурухлар ва секциялар шаклллантирилади. Ҳар бир таълим муассасаларидан келган ўқувчилардан гурухлар ташкил этилади, ҳар бир синфдан эса секция ташкил этилади. Қаерда ДЎМ(Й)ни ўтказиш учун ҳарбий қисм жалб қилинган бўлса гурух командирлари сержантлардан, секция командирлари эса ўқувчилардан тайинланади. Сержантлар таркибини жалб қилиш имкони бўлмаган тақдирда гурух командирлари этиб иродали, интизомли ва чақирувга қадар тайёргарлик фанидан яхши ўзлаштирадиган ўқувчилардан тайинланади. Ўқувчилар ДЎМ(Й)га таълим муассасаларида белгиланган кийим-бош билан келишга мажбур.(белгиланган кийим-бошга ва фарқловчи белгиларга ўхшаш, шунингдек Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини фарқловчи белгиларини кийиб, тақиб юриш таъқиқланади). ДЎМ(Й)нинг бошланишида ўқувчилар билан олдинда турган ўқув даври масалаларини таҳлил қилиш юзасидан умумий йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда таълимни юқори сифатли бўлишига эришиш учун қўшимча чора тадбирлар ҳам белгиланиши янада яхши Самара беришини унутмаслик лозим. Шундан кейин ўқувчиларнинг индивидуал мажбуриятларининг йиғиндисидан келиб чиқиб ўзаро мусобақалар ўтказиш масалаларини ҳал қилиш бўйича гурухлар йиғилиши ўтказилади. Одатга кўра мусобақаларни ўтказишни ташкил этиш таълим сифатини юқори даражада бўлишини, ўқувчиларни ўқув дастурининг барча меъёрларини мувофақиятли топширишига ва ҳарбийча одоб-ахлоқни ўқувчиларда мужассалаштиришга қаратилган бўлади. Мусобақаларни ошкора ва нитижаларни таққослаб ўтказилишини таъминлаш шарт. Ғолиблар учун кўчма тақдирлаш совғалари(кубок ва ҳ.к) билан мукофатлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мусобақа кўрсаткичларини кечки йўқлама ёки эрталабки машғулотларга тарқатув сафида, шунингдек, машғулотлар якунидаги тарқатув сафида эълон қилинади ва деворий газеталарда ҳам ёритилади. Кўчма мукофатларни тақдимотини тантанали равишда ўтказиш лозим. Буларнинг тадбирларни маромига етказиб ўтказилиши мусобақаларни самарали бўлишида катта роль ўйнайди. Айрим туман (шахар)ларнинг таълим муассасалари маълум бир сабабларга кўра юқори босқич ўқувчилари билан ДЎМ(Й)ни ҳар куни ўқув майдонларига бориб келиб ўтказишларида юқорида келтирилган йиғин ўтказиш услубиёти талабларига амал қилишлари тўғри бўлади. ДЎМ(Й)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаларини таълим муассасаси директорининг буруғ билан тасдиқланади. ДЎМ(Й)ни мувофақиятли ўтказишнинг яна бир муҳим жихати таълим соҳасининг раҳбарлари томонидан ДЎМ(Й)ни тантанали очилиши бўлиб ҳисобланади. Бунда таълим муассасаларининг директорлари, ҳарбий қисм, МИБ вакиллари, уруш қатнашчилари ва туман(шахар) жамоатчилик вакиллари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вакиллари, шунингдек, ота-оналар таклиф этилади. ДЎМ(Й)ни юқори савияда ўтказилиши шахсий таркибни кўтаринки руҳ билан иш бошлашларига туртки бўлади. Кун тартибида машғулотлар олиб бориш, мустақил тайёргарлик, маънавий ва маърифий, оммавий-спорт ишларни олиб бориш, жисмоний машқ, асбоб-анжомлар ва противогазларни тартибга келтириш учун, шунингдек, ўқувчиларнинг овқатланиши, дам олиши ва кечки йўқлама (агар оромгоҳда туналса) ўтказиш учун ҳам вақт ажратилади. ДЎМ(Й)да оммавий-спорт ишлари асосан ҳар-ҳил турдаги спорт мусобақаларини, марш юриш(брасок)ларни, ҳар-хил ғовлардан ошиб ўтишларни ва ҳарбийлаштирилган ўйинларни ўтказилишига қаратилади. Бундай машғулотларни ўтказишда МК «Ватанпарвар» ташкилоти, «Камолат» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Фуқоро штаблари, тренер мураббийлар ва бошқа айрим ишчилар жалб қилинади. ДЎМ(Й)рининг якуни машғулот раҳбарлари ва қатнашчиларни барча-барчасини саф торткизиб тантанали ёпилади. ДЎМ(Й)рининг ёпилишига таълим соҳасини вакилларини, ҳарбий қисм, МИБ вакилларини ва уруш ва меҳнат фахрийларини, МК «Ватанпарвар» ташкилоти, «Камолат» ёшлар ижтимоий ҳаракати, шунингдек «Фуқоро ҳимояси» штаблари вакилларини ҳам таклиф этиш лозим. Бунда йиғин бошлиғи машғулотларга ясаб йиғинда фаол қатнашганларни номларини атаб ўтади, йиғин қатнашчиларига миннатдорчиликлар ва бошқа рағбатлантиришларни эълон қилади уларга келажакда ЎР ҚК сафида хизмат бурчини аъло даражада ўташлари учун йўл-йўриқлар кўрсатиб мувофақиятлар тилайди. ДЎМ(Й)ри ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлигининг энг муҳим якуний босқичи бўлиб ҳисобланади. Ёшларни Ватанни ҳимоя қилишга тайёргарлигини шаклланиб боришига ва ЎР ҚКдаги ҳарбий хизмат вазифаларини пухта бажаришларига, шунингдек, ҳарбий ўқув юртларига киришга қарор қилган ёшларни кириш имтиҳонларидан мувофақиятли ўтишларига кўп ҳолларда ДЎМ(Й)рининг яхши ташкил қилиниб, самарали ўтказилишига ҳам боғлиқ бўлиб қолади. Худди шунинг учун ҳам ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги бўйича қўйиладиган якуний баҳога ўқувчиларнинг ДЎМ(Й)рида олган баҳолари шартли равишда инобатга олинади. Мазкур курсатмалар жойлардаги бошқа бир имкониятларни инкор қилмайди. Таълим муассасалари ва бошқармалар ДЎМ(Й)рини ўтказилишига ижодий руҳда ёндашишлари ва унинг мазмунини янада бойитиш учун оқилона ташаббус кўрсатишлари керак бўлади. Бир қарашда уч кунлик қисқа фурсатда юқорида кўрсатилган кўрсатмаларни амалда ўтказиш катта қийинчиликларга дуч келиниши мумкиндай туюлиши. Бироқ бу ишга маъсул раҳбарларнинг ўз маъсулятларини ҳис қилиб, ДЎМ(Й)рини ўтказиш учун сидқидилдан ёндашилса, айниқса бу ишни бошида турадиган ва сифатли ўтказилишида асосий роль ўйнайдиган ҳарбий раҳбар (ЧТЎ)ларининг бу ишга ўз вақтида бел боғлашлари ДЎМ(Й)рини самарали ўтказиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади ва бундай ишлар фидокор кишилар томонидан имкон қадар амалга оширилиб келинмоқда. Download 41.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling