«Данакли ва уруғли меваларни турли усулларида қуритишни илмий асослаш»
Download 66 Kb.
|
1 2
Bog'liq1... Тақриз Умидов.Ш.Э Семинарга
- Bu sahifa navigatsiya:
- К.А.Усмонова
- Ўрик ва олхўри навларини қуритишда қуритилган маҳсулотлар сифати
- Уруғли меваларни қуритиш усулларини илмий асослари
- Тошкент давлат аграр университети доценти, қ.х.ф.ф.д. Ш.Э.Умидов
Тадқиқотчи К.А.Усмонова томонидан диссертация мавзусига оид жами 12 та илмий иш эълон қилинган. Шулардан 2 таси Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан эътироф этилган нуфузли журналларда, шунингдек битта тавсиянома чоп этилган бўлиб, улар диссертация ишининг мазмунига тўлиқ мос келади.
К.А.Усмонова томонидан ёзилган диссертация ва автореферат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги “Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 214/8-сон Қарори ва унга 2017 йил 31 майда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар (239/8-сонли Қарор) асосида расмийлаштирилган. Диссертация ва унинг автореферати ушбу меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга мос келади. Диссертация иши 4 та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб матни 105 бетни ташкил қилади. Диссертациянинг биринчи бобида данакли ва уруғли меваларни қуритиш технологияси ҳақидаги маълумотлар ёритилган. Бунда дунё амалиётида қуритиш бўйича қўлланилаётган технологиялар тавсифи, мева-сабзавот маҳусулотларини қуритишнинг хорижий манбалар маълумотлари баён қилинган. Мавжуд маълумотларга таяниб, диссертация олдига қўйилган мақсад ва вазифалар шакллантирилган. Диссертациянинг иккинчи бобида тадқиқот ўтказилган жойнинг об-ҳаво шароитлари, тадқиқот ўтказиш услублари ва олиб борилган тадқиқотлар келтирилган Диссертациянинг «Ўрик ва олхўри навларини қуритишда қуритилган маҳсулотлар сифати» деб номланган учинчи бобда данакмевалиларни, жумладан ўрик ва олхўрини қуритиш технологияси ва қуритилган маҳсулот сифати бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари ёритилган. Жумладан, мазкур бобнинг «Ўрик навларидан турли қуритилган маҳсулот чиқиши» деб номланган бўлимида ўрикни турли хил усулларда қуритилганда қанча маҳсулот чиқиши миқдори таҳлил қилинган. Мазкур бобнинг «Турли усулда қуритишни қуритилган олхўри маҳсулотларининг чиқиши» деб номланган бўлимида олхўрининг турли навларини қуритиш технологияси илмий жиҳатдан тадқиқ қилинган. Диссертациянинг «Уруғли меваларни қуритиш усулларини илмий асослари» деб номланган тўртинчи бобида уруғмевалиларни қуритиш технологиялари бўйича маълумотлар келтирилган. Бобнинг “Олма навларининг қуритилган маҳсулот сифатига турли қуритиш муддатларини таъсири” деб номланган бўлимида олманинг қуритиш учун энг мақбул олма навларини танлаш бўйича изланишлар баён этилган. «Турли қуритиш муддатларида қуритилган олма навлари маҳсулотларидаги намлик миқдори» деб номланган бўлимида қуритилган олма таркибидаги намликнинг маҳсулот сифатига таъсирига доир таҳлилий маълумотлар келтирилган. Шунингдек, мазкур бобда қуритилган маҳсулот таркибидаги С витамининг ва қанд миқдорининг ўзгариб бориши таҳлил қилинган. Сўнги бўлимларда эса данакмевалилар ва уруғмевалиларни қуритишнинг иқтисодий самарадорлиги баён этилган. Диссертация ишида режалаштирилган барча ишлар тўлиқ бажарилган бўлиб, муаммолар илмий тажрибалар асосида ўз ечимини топган. Лекин шунга қарамасдан диссертацияда қуйидаги камчиликлар кузатилди: 1. Диссертация ҳажми кам бўлиб колган (105 бет), Ҳеч бўлмаса 10 бет қўшиш керак. 2. Ҳар боб якуни бўйича берилган хулосалар келтирилган, лекин аниқ рақамлар билан янада аниқроқ бўлиши ишни моҳиятини чуқурроқ очиб беришга хизмат қилади. Шунингдек, 4-боб бўйича 16 та банддан иборат хулоса келтирилган. Буни бироз кўп деб ҳисоблайман. 3. Диссертациянинг 3-4-боблари матнида кўплаб расм шаклидаги маълумотлар келтирилган ва бу диссертация хажмини суний равишда кўпайтириш сифатида қаралиши мумкин. 4. Диссертациянинг 4-бобида диаграмма кўринишидаги маълумотлар келтирилган. Аммо айрим диаграммалар тушунарсиз шакллантирилган. Бу ҳолат 4.5, 4.7, 4.8, 4.9, 4.10 ва 4.11-расмларда такрорланган. Бунда, диаграмманинг бошқа шаклларидан фойдаланиш тавсия этилади. Бундан ташқари айрим жадвалларнинг таҳлили бироз кам. 5. Илмий тадқиқотлар бўйича 7 та банддан иборат хулоса ва 8-бандида таклифлар келтирилган. Менимча, хулоса қисми қайта таҳрир қилиниб такомиллаштирилиши керак. Хулосалар ҳисобот шаклида баён этилган бўлиб, муаллифнинг шахсий фикри камроқ сезилади. 6. Диссертация матни пухта таҳрир қилинмаган, унда қатор грамматик ва орфографик камчиликлар кузатилади. Умуман олганда хулоса қилиш мумкинки, кўрсатиб ўтилган ушбу камчиликлар диссертация ишининг салоҳиятига салбий таъсир кўрсатмайди. Ушбу камчиликларни осон бартараф этиш мумкин. Уларни тўғрилаган ҳолда, ишни Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгашга муҳокамага тавсия этиш мумкин. Расмий оппонентлар сифатида қуйидаги олимларни тавсия этаман: Ишниязова Шохиста Ашуровна – Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” кафедраси мудири, кимё фанлари номзоди, доцент; Муминов Нажмиддин Шамсиддинович – Тошкент давлат аграр университети кафедра профессори, техника фанлари доктори, профессор; Етакчи ташкилот сифатида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти тавсия этилади.
1 https://lex.uz Download 66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling