3. Ўтган мавзудаги сураларни ифодали ўқиш (20 дақиқа).
Ҳар бир талаба ўтилган матнларни биттадан ўқиб таржима қилади. Айни шу пайтда ҳар гуруҳдан бир нафардан талаба чиқиб ўтган матнларнинг луғатларини доскага ёзишади. Кейин чиққан икки нафар талаба унинг маъноларини айтишади.
“Жалолайн тафсиридан Тағобун сураси 1-9 оятларининг ўқиб таржима ва тафсир қилиши”
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
يسبح لله ما في السماوات وما في الأرض له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير
Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Аллоҳга тасбиҳ айтурлар. Мулк Унга хосдир, мақтов ҳам Унга хосдир ва У барча нарсага қодирдир. (1)
هو الذي خلقكم فمنكم كافر ومنكم مؤمن والله بما تعملون بصير
У сизларни яратган зотдир. Бас, баъзиларингиз кофир ва баъзиларингиз мўминдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўриб турувчидир. (2)
خلق السماوات والأرض بالحق وصوركم فأحسن صوركم وإليه المصير
У осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройли сувратда қилди. Ва қайтиб бориш Унинг Ўзигадир.
يعلم ما في السماوات والأرض ويعلم ما تسرون وما تعلنون والله عليم بذات الصدور
У осмонлару ердаги нарсаларни биладир. Сизлар сир тутаётган нарсани ҳам ва эълон қилаётган нарсани ҳам биладир. Аллоҳ кўкракдаги нарсаларни ҳам билувчидир. (4)
ألم يأتكم نبأ الذين كفروا من قبل فذاقوا وبال أمرهم ولهم عذاب أليم
Сизларга олдин кофир бўлганларнинг хабари келмадими? Бас, улар ўз ишларининг азобини татидилар ва уларга аламли азоблар бор. (5)
ذلك بأنه كانت تأتيهم رسلهم بالبينات فقالوا أبشر يهدوننا فكفروا وتولوا واستغنى الله والله غني حميد
Бунинг боиси шундаки, уларга Пайғамбарлари ойдин далиллар билан келардилар, улар бўлса, бизни башар ҳидоятга бошлайдими, деб куфрга кетардилар ва (ҳақдан) юз ўгирардилар. Ва Аллоҳ беҳожат бўлди. Аллоҳ беҳожат ва мақталгандир. (6)
زعم الذين كفروا أن لن يبعثوا قل بلى وربي لتبعثن ثم لتنبؤن بما عملتم وذلك على الله يسير
Кофирлар ҳеч қайта тирилмасликларини даъво қилдилар. Сен: «Ундоқ эмас, Роббим билан қасамки, албатта қайта тирилтирилурсизлар, сўнгра қилган ишларингиздан хабардор қилинурсизлар. Бу иш Аллоҳ учун осондир», деб айт. (7)
فآمنوا بالله ورسوله والنور الذي أنزلنا والله بما تعملون خبير
Бас, Аллоҳга, Унинг Расулига ва Биз туширган нурга иймон келтиринглар. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (8)
يوم يجمعكم ليوم الجمع ذلك يوم التغابن ومن يؤمن بالله ويعمل صالحا يكفر عنه سيئاته ويدخله جنات تجري من تحتها الأنهار خالدين فيها أبدا ذلك الفوز العظيم
У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |