Дарс ишланмаси тафсир фани ўқитувчиси: А. Мустафоев


«У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир»


Download 179.5 Kb.
bet7/13
Sana08.06.2023
Hajmi179.5 Kb.
#1464761
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
A.Mustafoyev Uslubiy ishlanma

«У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир».
Демак, баҳони пастлатиш куни ҳар бир банданинг эсида доимий турмоғи лозим.
Кофир банда жамлаш кунини, Аллоҳ ҳаммани маҳшарга тўплайдиган кунни эслаб, «тағобун» куни, ўз баҳосини паслатилиб дўзахга тушишини эслаб иймонга келсин.
Мўмин банда жамлаш кунини, Аллоҳ ҳаммани маҳшарга тўплайдиган кунни эслаб, «тағобун» куни, ўз баҳосини паслатилиб жаннатдаги мақоми пастлаши мумкинлигини ўйлаб, амали солиҳларни кўпроқ қилсин.
Оятнинг давомида Қурцони Карим нажот ва охират саодати йўли иймон билан солиҳ амал эканлиги баён қилинган.
«Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир».
Иймон деганда, илоҳга бўлган қуруқ ишонч эмас, балки Аллоҳнинг муқаддаслигини ва улуғлигини бутун вужудига сингдириш ва ўша иймоннинг асари солиҳ амали бўлиб юзага чиқишдир. Шунинг учун ҳам Қурцони каримда қаерда «Эй иймон келтирганлар» хитоби келса, ортидан «солиҳ амал қилганлар» ибораси ҳам келади. Ҳақиқий иймон ўз соҳибида, қалбида яхшилик булоқларини отилтириб чиқаради. Аллоҳга бўлган иймон ва солиҳ амали эвазига инсон гуноҳлари кечирилишига ва жаннатга кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Аксинча, кофир бўлганлар жаҳаннамга тушадилар ва азобларга дучор бўладилар.
«Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар оташ эгаларидир. Унда абадий қолурлар. Қандоқ ҳам ёмон жой у!»
Юқоридаги оятларда иймоннинг ҳақиқати баён қилиниб бўлгандан кейин, ушбу иймонни воқецликда ишлатиш, яцни, мўмин киши ҳаётида содир бўладиган барча ишларнинг Аллоҳ изни билан бўлишига иймон келтириш зарурлиги қайд этилади. Банда Аллоҳнинг қазосига таслим ва рози бўлмоғи керак. Шу тарз дунёда, инсон ҳаётида рўй берадиган оғир машаққатларнинг руҳий муолажаси қилинади.
11. Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир.
Аллоҳнинг қозои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибат етмайди, деган эцтиқод доимо инсон хотирасида туриши керак.

Download 179.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling