Дарс мавзуси: «Электр моторлар ва генераторлар эксплуатацияси». «Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш»


Download 1.04 Mb.
bet3/16
Sana19.06.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1614241
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2018-11-15 12-маъруза ЭМ ва Г эксплуатацияси-Рфа

КТП-25…100/10 электр схемаси
Схема электрических соединений КТП-25…100/10
ТП техник эксплуатацияси
Трансформаторлар подстанцияси эксплутация-сида қуйидагилар бажарилади:
- истеъмолчилар, қурилмаларнинг техник кўрсаткичларига қараб уларнинг иш режимларини таъминлаб туриш, қурилмаларнинг нормал фаолиятини назорат қилиш, кузатиб бориш;
- уларни артиб тозалаш, аварияга олиб келиши мумкин бўлган носозликлар ва дефектларни зудлик билан йўқотиш;
- профилактик қаровлар, синовлар ва ремонтларни ўз вақтида ўтказиб туриш;
- ерга уланиш контури, яшин қайтаргичларни соз бўлишини таъминлаш;
- техник хужжатларни тўғри олиб бориш.
Трансформаторни эксплуатацияга топшириш
Трансформаторлар буюртмачига тўлиқ йиғилган, мой билан тўлдирилган ҳолда етказилади. Трансформатор билан бирга паспорти, эксплуатацияси бўйича йўриқномаси, градусник, газ релеси ва ҳарорат сигнализатори берилади.
Трансформатор монтажигача усти ёпиқ жойда сақланиши зарур. Агар узоқ муддат сақланса, ундаги мой сатҳи ва сифати назорат қилиб турилади, термосифон фильтрдаги силикагел ҳолати қаралади, зичланиш жойларидан мой оқса, маҳкамловчи болтлар қўшимча тортиб қўйилади.
Трансформаторлар қурилмаларига хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратилиши зарур.
Трансформаторни эксплуатацияга қабул қилиш
Истеъмолчига келтирилган трансформатор далолатнома бўйича эксплуатация ходими тамонидан қабул қилинади.
Бунда трансформатор кўздан кечирилади, барча маҳкамланишлар, зичланишлар текширилади, кран ва пробкалардаги пломбалар бутунлиги кўрилади, фарфор изолятори бутунлиги, мой оқмаётганлиги текширилади.
Аниқланган барча носозликлар ҳақида транспорт ходими иштирокида акт тузилиб, заводга хабар берилади.
Куч трансформаторини ишга тушириш олдидан бажариладиган иш ҳажмини унинг қуввати, типи, герметиклиги, чиқарилган йили, транспортировка шароити, сақланиш муддати ва сифатига қараб аниқланади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling