Трансформатор подстанция электр жиҳозларининг эксплуатацияси (Умумий тушунчалар)
Қишлоқ ва сув хўжалигидаги электр истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб туриш учун трансформаторлар подстанциялари хизмат қилади.
Улар 110 кВ кучланишни 35, 10, 6, 0,4 кВ кучланишгача пасайтириб, истеъмолчиларни етарли қувватлар билан таъминлаб турадилар.
Трансформатор подстанцияси пасайтирувчи куч трансформаторидан ва тақсимлаш қурилмаларидан иборат бўлади.
Куч трансформаторлари мойли конструкцияга эга бўлиб, қуввати 25, 40, 63, 100, 160, 250, 400, 630, кВА ва ундан юқори бўлади. Уларда мой трансформаторнинг асосий қисмларини изоляциялайди ва бирданига совитиш учун ҳам хизмат қилади. Барча куч трансформаторлари тақсимлаш қурилмалари билан жиҳозланган.
Трансформатор подстанция электр жиҳозларининг эксплуатацияси
Қишлоқ ва сув хўжалиги электр таъминоти тизимларида ташқи майдонларда ўрнатиладиган тақсимлаш воситалари комплектлари қўлланилади (КРУНлар). Истеъмолчиларга ўрнатилган қурилмалар 110, 35, 10 кВ кучланишни 10, 6, 0,4 кВ кучланишга тушириб беради ва турли улаш - ажратиш, химоя амалларини бажариб туради. Улар атроф муҳит ҳарорати -40˚ +45˚С гача бўлганда нормал ишлаб туради.
Тақсимлаш воситалари комплектларидан трансформаторлар подстанцияси қурилмалари йиғилади. Шкафларда ВМГ-10, ВМК-10К, ВММ-10 ва бошқа типли мойли ажратгичлар, А37 типли автоматлар, ПНБ, ПРС, НП, ЦД типли сақлагичлар, рубильниклар ўрнатилади. Қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини электр таъминоти учун трансформаторлар подстанцияси комплектлари кўплаб ишлатилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари учун РУ-10, РУ-35 комплектлари ишлаб чиқилган. Уларда қуввати 630…6300 кВА бўлган куч трансформаторлари ўрнатилган.
Насос станцияларнинг ТПлари
Насос станциялари учун 110/35/10 ёки 6 кВ ли трансформаторлар ишлатилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари учун ёпиқ трансформаторлар комплекти қўлланилади. Улар ҳимояланган, хавфсиз, техник хизмати енгил бўлиши, эшик ва тирқишлари зич беркитилган бўлиши, томи соз бўлиши зарур.
Ёпиқ тақсимлаш пунктларининг ички ҳарорати ва намлиги қурилмаларда конденсат сув томчилари пайдо бўлишини олдини олиши, изоляцияси нам тортиб қолмаслиги ва бино ҳавоси вентиляция қилиб турилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |