Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet131/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Таянч иборалар
Амнезия (лот. А - инкор этиш, мнесус - хотира) - миянинг турли қисмларининг жароҳатланиши натижасида хотиранинг ёъқолиш ҳолати.
Ассосиасия (лот. ассоcиатио - бирлаштирмок) - психик ҳодисалар орасидаги ўзаро боғланиш, у маълум қонунлар бўйича таркиб топади (жумладан, фазодаги ёндошлик, хронологик ўхшашлик, қарама - қаршилик ва б.).
Мантиқий хотира - хотира турларидан, материални маъно томондан ўзаро боғланган ҳолда тушуниб эсда қолдиришга асосланади.
Механик хотира (юнон. Мечане - қурол, машина) - материалнинг маъносига тушунмагаи ҳолда
такрорлашдан иборат хотира.
Оператив хотира (лот. орератио - ҳаракат) - хотира турларидан бири. Бй маълум фаолиятни бажариш жараёнида ифодаланади, узоқ муддатли хотирадан вақтинча фойдаланади.
Парамнезия (юнон. рара - олдида, ёнида мносис - эслаш) - содир бўлаётган воқеаларнинг қачонлардир бошдан кечирилгандек бўлиб туюлишидан иборат хотира касаллиги.
Проактив тормозланиш (лот. проактивус - ўта фаол. юнон. тормоз) - аввалги фаолиятнинг қайта - қайта кун такрорланиши натижасида кейинги материалларни эсга туширишнинг ёмонлашуви.
Реминисценция (лот. реминисcэнтиа - эсламоқ) - аввал унутилган деб ҳисобланган материалларнинг кейинчалик эсга тушишидан иборат хотира жараёни, яъни вақтинчалик унутиш
ҳолати.
Ретроактив тормозланиш - (лот. Ретру - орқага, аcтивус - фаол, ҳаракатчан) - олдин эслаб қолинган материалларни кейинги фаолият таъсирида вақтинча унутиш.
Таниб олиш - олдин эсда қолдирилган нарсаларни қайта идрок қилиш орқали образ
тариқасида эсга туширишдан иборат хотира жараёни.
Узоқ муддатли хотира - хотира турларидан. Бу билимларни, шу билан бирга кўникма ва малакаларни узоқ вақтгача эсда сақлашни таъминлайди, ҳамда ғоят кўп ҳажмдаги ахборотни эсда тутиш билан характерланади.
Унутиш - олдин эсда олиб қолинган маълумотларни кейинчалик қайта эсга тушира олиш имкониятининг ёъқлиги жараёни.
Хотира - акс эттирилган нарса ва ҳодисаларни, тажрибани эсда қолдириш, эсда сақлаш ва зарур бўлганда эсга туширишдан иборат психик жараён.
Эсга тушириш - хотира жараёнларидаи бири, бунинг натижасида олдин эсда олиб қолинган билимларни фаоллаштириш юзага келади.
Эсда олиб қолиш - янги қабул қилинган ахборотларни олдин эгалланган билим ва тажрибалар билан боғланган ҳолда эсда сақлашга қаратилган психик фаолият.
Қисқа муддатли хотира - қисқа муддатга эсда қолдириш таъминлайдиган хотира тури.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling