Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet129/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Хотирадаги индивидуал фарқлар
Хотира жараёнларидаги индивидуал фарқлар эсда қолдиришнинг тезлигида, аниқлигида, мустаҳкамлигида ва қайта эсга туширишга тайёрлигида ифодаланади. Бу фарқлар малум даражада нерв фаолияти типларининг хусусиятлари билан, қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи ва ҳаракатчанлиги билан боғлиқдир. Индивидуал фарқлар яна шундай ҳолларда намоён бўладики, баъзи одамлар образли материалларни, ранг, тасвир, нарса, товушларни самарали ва мустаҳкам эсда олиб қоладилар.
Бошқа бир одамлар сўзларни яхши эслаб қоладилар. Учинчи бир тоифа одамларда эса малум бир материални эсда олиб қолишда яққол устунлик сезилмайди. Шунга мувофиқ психологияда хотиранинг қуйидаги типлари фарқланади: кўргазмали образли хотира, сўз мантиқий хотира ва оралиқ типдаги хотира. Масалан, кўргазмали образли хотира типи кўпроқ рассомларда, сўз мантиқий типи назариётчи олимларда учрайди. Бундан ташқари хотирлаш ва эсда қолдириш жараёнларида анализаторларнинг қатнашишига қараб, хотира қуйидаги типларга ажралади:
а) кўриш; б) эшитиш; в) ҳаракат; г) аралаш хотира.
Бир хил кишилар кўриш орқали, иккинчи хиллари эшитиш орқали, учинчи хиллари ҳаракат ёрдамида, тўртинчи хиллари эсда қолдиришнинг бирга қўшилган усулида яхши эсда қолдирадилар.
Хотиранинг аралаш типлари энг кўп тарқалган.
Хотиранинг индивидуал фарқлари киши фаолиятининг хусусиятига боғлиқдир. Эсда олиб қолиш ва унутиш тезлигига кўра хотиранинг қуйидаги типлари мавжуд:
1) тез эсда қолдириб, секин унутиш;
2) тез эсда қолдириб, тез унутиш;
3) секин эсда қолдириб, секин унутиш;
4) секин эсда қолдириб, тез унутиш.
Хотира тасаввурлари
Илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисалар образларининг онгимизда қайтадан
гавдаланишига хотира тасаввурлари дейилади.
Эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш тасаввур образлари орқали амалга оширилади. Хотира ва хаёл тасаввурлари бир-биридан фарқ қилади. Хотира тасаввурлари илгари идрок қилинган, аммо ҳозир кўз ўнгимизда бўлмаган нарсаларнинг образларини онгимизда гавдаланишдан иборат.
Масалан, ёшлик вақтимиздаги ҳодисаларни эслашимиз, онгимизда қайта тиклашимиз хотира тасаввурлари бўлади. Хаёлий тасаввур хотира тасаввурига қараганда мураккаб бўлиб, онгимиздаги билимлар тажрибаларимиз асосида илгари идрок қилинмаган, шу пайтгача учрамаган нарсаларнинг образларини яратишдан иборатдир. Хаёлий тасаввур ижод қилиш билан боғлиқ.
Масалан: эртаклар, романлар умуман бирор асарни ўқиётганимизда ундаги қаҳрамонларнинг кўз ўнгимизда гавдаланиши хаёлий тасаввурдир.
Тасаввурлар пайдо қилишда сўзнинг аҳамияти катта. Сўз билан номлаш тегишли образнинг яратилишига ёрдам беради. Масалан, "илдиз", "ўт" сўзларини тўрт кишига бериб, қандай тасаввур қилишларини сўрасак, уларнинг тасаввурлари бир-биридан фарқ қилишини кўрамиз, чунки, ҳар бир киши тажрибасига кўра, касбига кўра тушунади. Масалан, математик илдизни соннинг илдизи деб, ботаник ўсимлик қисмини, унинг илдизини, тиш доктори эса тиш илдизини тушунади. Тасаввур қилишнинг физиологик асоси шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши, бош мия пўстида пайдо бўлган изларнинг жонланишидир.
Тасаввур бирорта туртки тасирида жонланади, масалан, бирор одам ҳақида тасаввурларнинг туғилиши учун бирорта сўз ёки ҳодиса туртки бўлади. Асосан, махсус қўзғовчи сўздир, шунинг учун сўз билан тасвирлаш орқали тасаввурлар туғилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling