Хотира жараёнлари
Хотира фаолияти эсда қолдиришдан бошланади. Эсда қолдириш идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни мия пўстида из ҳосил қилишдир. Унинг физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишининг вужудга келишидир. Эсда қолдириш ўзининг фаоллиги жиҳатидан иккига бўлинади:
а) ихтиёрий эсда қолдириш;
б) ихтиёрсиз эсда қолдириш.
Ихтиёрсиз эсда қолдиришда олдиндан мақсад қуйилмайди, мавзу танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг гўзаллиги, ҳиссий таъсирчанлиги, ҳажми, ҳаракатчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари билан фарқ қиладиган нарса ва ҳодисалар ихтиёрсиз эсда қолади. Масалан, тасодифий ҳодисалар, карнай-сурнай овози ихтиёрсиз эсда қолади.
Ихтиёрий эсда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади. Масалан, дарс материалларини эсда олиб қолиш, имтиҳонга тайёрланиш ва бошқалар. Ихтиёрий эсда қолдиришда қуйидаги турли усуллардан фойдаланилади:
мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад;
ўқув материалларини тушуниб эсда қолдириш;
эсда қолдиришнинг расионал усулларидан фойдаланиш, масалан, эсга тушириш ёъли билан эсда қолдириш.
Беихтиёр эсда қолдиришда қизиқиш катта рол ўйнайди. Бизнинг олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар беихтиёр осон эсда қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак, улар ҳақида тушунчага эга бўлса, шу фактларга тегишли бўлган ҳамма нарсалар осон эсда қолади.
Ихтиёрсиз эсда қолдириш инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаётий тажрибаларни кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиёрсиз эсда қолдириш тез бўлса ҳам кўпинча ноаниқ бўлади, бундай эсда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар кейинчалик янглиш эсга туширилади.
Ихтиёрий эсда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган материални эсда қолдиришдир. Киши ихтиёрий эсда қолдириш учун эсда сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта эсда қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик эсда сақланишни маъноли эсда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |