Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Хотиранинг нерв-физиологик асослари


Download 1.95 Mb.
bet123/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Хотиранинг нерв-физиологик асослари
Эсда олиб қолиш нерв тизимининг эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзқатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. Ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. Шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади. Атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини тўхтовсиз кучайтиради. Шу билан бирга унинг эгилувчанлик даражасини оширади. Мия эгилувчанлиги вақтинча пасайиши, хотира самарасининг сусайиши, баъзи пайтда одамнинг толиқишига сабаб бўлади. Дам олгандан кейин яна тикланади. Одатда мия эгилувчанлиги ёш ўтиши билан сусаяди. Масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари эсдан чиқиб, ўша гапни такрорлайверадилар. Мия эгилувчанлигининг
кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга келиши, давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши ҳисобланади. Муваққат нерв алоқалари ассосиасияларни ҳосил қилувчи физиологик механизмдир. Ассосиасия бизнинг хотирамизда мустаҳкамланган ва онгимизда қайд қилинган айрим воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғланишидир. Бирор буюмни эсда олиб қолиш, бошқа буюмлар билан боғлаш орқали амалга оширилади. Бу ўринда академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзлари жуда характерлидир. "Муваққат нерв боғланишлари - деб ёзади И.П. Павлов ҳайвонот оламида ва бизнинг ўзимизда ҳам бўладиган энг умумий физиологик ҳодисадир. Шу билан бирга у психик ҳодиса ҳамдир, турли-туман ҳаракат, таассурот бўлмаса ҳарфлар, сўзлар ва фикрлар ўртасида пайдо бўладиган боғланишлар-ки, бу боғланишларни психологлар ассосиасиялар деб атайдилар".
Хотира, яъни эсда олиб қолиш, идрок қилинаётган нарсалардан ҳосил бўлган образлар ўртасида ассосиасияларнинг юзага келишидан иборатдир. Шу боис инсон хотирасидаги ассосиасиялар 3 турга ажратилади. Булар ёндошлик ассосиасияси, ўхшашлик ассосиасияси ва қарама-қаршилик ассосиасияларидан иборатдир. Ёндошлик ассосиасиясининг асосида вақт ва фазовий муносабатлар ётади. Бошқача қилиб айтганда, ёндошлик ассосиасияси бир неча нарса ёки ҳодисаларни айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилишдан ҳосил бўлади. Масалан, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва тарбияланаётган гуруҳини
идрок қилади. Кейинчалик, яъни катта бўлгандан сўнг боғчасини эсласа тарбиячи опаси ва аксинча, тарбиячи опасини эсласа, боғча гуруҳи кўз ўнгида гавдаланади.
Ҳозирги пайтда идрок қилинаётган нарса билан илгари идрок қилинган нарса ўртасида маълум ўхшашлик бўлса, бу нарсалар ўртасида ўхшашлик ассосиасияси ҳосил бўлади. Масалан, бола даставвал боғчага келган пайтида боғча мудирасининг ташқи кўриниши, овози ва муносабатларини ўз онасига ўхшатиши мумкин. Кейинчалик бола онасини кўрганда, мудира опасини ва аксинча мудира
опасини кўрганда онасини эслайдиган бўлиб қолади. Бу иккала одамнинг бола тасаввуридаги образлари ўртасида ассосиасия ҳосил бўлади.
Ҳозирги идрок қилинаётган нарсалар билан илгари идрок қилинаётган нарсалар ўртасида қарама-қарши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасияси юз беради. Масалан ёз-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасиялари ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассосиатив боғланишлар ётади. Лекин, одам эсда олиб қолиш пайтида ассосиасиялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. Ҳар хил ассосиасияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади.
Хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар эканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида турли эсда олиб қолувчи аппаратларга бўлган эҳтиёж бениҳоя кўпайиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар, биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига олиб келди. Натижада хотиранинг нерв физиологик механизмларини тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. Ана шундай назариялардан энг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган биохимик назариядир. Бу назарияга кўра бирор нарсани эсда олиб қолиш ва эсда сақлаб туриш махсус тузилишни ўзгариши билан боғлиқдир. Ўтказилган текширишларга кўра, бирор нарса эсда олиб қолинганда, асосан нерв ҳужайраларининг
(нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш юзага келади. Улар қандайдир бошқачароқ тузилишга кириб оладилар. Дендритлар тузилишидаги ҳосил бўлган ўзгариш дарров ўтиб кетадиган бўлмай, анча мустаҳкам бўлади. Шу сабабли эсда олиб қолган нарса узоқ вақт хотирада сақланиб туради.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling