Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
БЎЛИМ. ШАХСНИНГ ҲИССИЙ- ИРОДАВИЙ-МОТИВАСИОН СОҲАСИ
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Боб ИРОДА
- 3.Боб МОТИВ ВА МОТИВАЦИЯ
- 5. БЎЛИМ ШАХСНИНГ ИНДИВИДУАЛ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 1.Боб ТЕМПЕРАМЕНТ
- 2.Боб ХАРАКТЕР
- 3.Боб ҚОБИЛИЯТ
- 1.БЎЛИМ. ПСИХОЛОГИЯГА КИРИШ
4.БЎЛИМ. ШАХСНИНГ ҲИССИЙ- ИРОДАВИЙ-МОТИВАСИОН СОҲАСИ
1.Боб ҲИССИЁТ Ҳиссиёт ҳақида тушунча Ҳиссиётнинг нерв физиологик асоси Инсон ва ҳайвонлардаги эмосиялар Ҳиссий ҳолатларни ифодаланиши Ҳисларни кечириш шакллари Юксак ҳислар 2.Боб ИРОДА Ирода ҳақида тушунча Ироданинг нерв-физиологик асослари иродавий акт ва унинг тузилиши Шахснинг иродавий сифатлари Ирода борасидаги назариялар 3.Боб МОТИВ ВА МОТИВАЦИЯ Мотив ва мотивация тушунчасининг мазмуни Хориж психологиясида ўқиш мотивларининг назарий таҳлили Ўзбекистон психологлари тадқиқотларида мотив ва мотивация муаммоси 5. БЎЛИМ ШАХСНИНГ ИНДИВИДУАЛ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 1.Боб ТЕМПЕРАМЕНТ Темперамент ҳақида тушунча Темпераментнинг физиологик асослари Нерв системаси типларини келиб чиқиши Темперамент типларининг тавсифномаи Фаолиянинг индивидуал услуби ва темперамент 2.Боб ХАРАКТЕР Характер ҳақида тушунча Характер физиологик асослари Характер таркиби Характер акцентуасияси Характер типологияси Характер борасидаги назариялар Характернинг шаклланаши 3.Боб ҚОБИЛИЯТ Қобилият ҳақида тушунча Қобииятларнинг миқдор ва сифат тавсифи Қобилиятлар таснифи Қобилиятлар таркиби Қобилиятларнинг табиий асослари Талантнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар КИРИШ "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури"нинг мақсад ва вазифалари, давлатимизнинг бу борада амалга ошираётган сиёсати замонавий кадрлар тайёрлаш тизимининг ташкил қилишга ёъналтирилган, Республикамиздаги узлуксиз таълим тизими стратегияси, тараққиёти, халқимизнинг бой маънавий мероси ва умуминсоний қадриятлари, маданият, иқтисод, фан- техника ва технологияларда эришилган ютуқлари негизида барча давлат тузилмалари ва жамият ташкилотлари олдига олий педагогик мактаблар шунингдек, психология фанларининг ҳам педагогик кадрлар тайёрлаш тизими ва таълим ислоҳатларини ҳаётга тадбиқ этишни жонлантирувчи асосий вазифаларини белгилаб берган. Айнан мазкур масалаларни кенг доирада тадбиқ қилиш замон талабларига жавоб бера оладиган, рақобатбардош кадрларни тайёрлашдан иборатдир. Албатта бунинг учун инсонлар психологиясини билиш, уларда кечадиган психологик ўзгаришларни англаган ҳолда ёндашишни талаб қилмоқда. Бу жараёнда ўз навбатида психологик билимларга бўлган эҳтиёжни ортиб боришини кўришимиз мумкин. Чунки инсонлар ҳақидаги билмларни қўлга киритиш учун аввало психологик билимлардан хабардор бўлиши лозим. Шу боис ёзилган дарслик шахс психологиясига доир дастлабки билим, кўникма ва малакаларни тушунча ва тасаввурларни ҳосил қилишга ёрдам беради. Инсон психологиясини билиш асосида шахсни шакллантиришга, унинг ижтимоий тараққиётини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш мамлакатимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" ўзига хос узлуксиз таълимнинг ўзбек модели сифатида кенг имкониятлар яратмоқда. Республика Президенти И.А.Каримов томонидан асос солинган мазкур моделнинг диққат марказида энг аввало шахсни шакллантириш ва уни барча таълим ислоҳотларнинг субъект сифатидаги фаолияти ётади. Зеро, мазкур дастурнинг ҳаётга тадбиқ этилишининг натижаси - бу ҳар жиҳатдан интеллектуал салоҳиятга, ишлаб чиқариш малакасига ва ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлган шахсдир. Бу улкан вазифани ечиш инсон омили билан боғлиқ бўлиб, бунда психология фанларининг алоҳида ўрни, салоҳияти ҳамда маъсулияти яққол сезилиб туради. Айниқса республика мустақилликка эришгандан сўнг психология фанларига эътиборнинг кучайиши бу борадаги ишларни ривожланишига туртки бўлди. Шу боис умумий психология фанидан ёзилган дарслик мазкур масалаларни ўзида қамраб олади. Ψ
Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling