Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet35/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

в) психотерапия - беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини ўрганади;
Юридик психология-хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади.
Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан шуғулланади.
Ҳарбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
Спорт психологияси - спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
Савдо психологияси - асосан ривожланган мамлакатларда кенг тараққий этган бўлиб, кишилар руҳиятига тижорат таъсирини психологик шарт-шароитини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди. Модалар психологиясини тадқиқ қилади.
Санъат психологияси - санъат асарларининг яратилишида фаолият-нинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
Илмий ижодиёт психологияси илмий фаолиятнинг психологик хусусиятлари, ижодиётда интуисия ва илҳомни тадқиқ қилади.

  • Ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи соҳалар.

А) ёш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш жараёнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади. Ёш психологияси болалар психологияси, ўсмирлар психологияси, катталар психологияси, геронтопсихология каби тармоқларга бўлинади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling