Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Аниқ фаолият турларини ўрганувчи психология соҳалари


Download 1.95 Mb.
bet34/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Аниқ фаолият турларини ўрганувчи психология соҳалари.

  • Ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи психология соҳалари.

  • Шахс ва жамиятга бўлган муносабатни ўрганувчи психология соҳалари.

    Психология фани соҳаларини тузилиш таркиби қуйида жадвал акс эттирилган.



    • Аниқ фаолият турига кўра психологиянинг қуйидаги турлари мавжуд:

    - меҳнат психологияси: инсон меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг психологик тамойилларини ўрганади. Меҳнат психологиясининг бир нечта бўлимлари мавжуд;
    а) муҳандислик психологияси - инсон билан машина ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш масалалаларини ҳал қилади ва асосан операторларнинг фаолиятини ўрганади;
    б) авиасия психологияси- учишга ўрганиш жараёни ва учиш мосламаларини бошқаришда инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганади;
    в) космик психология - вазнсизлик ҳолати, фазовий тасаввурлар чалкашиб кетган вақтда ва организмга жуда кўп ортиқча таъсирлар юкланган пайтда асаб ва руҳий зўр бериш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда одам фаолиятининг хусусиятларини ўрганади.
    Педагогик психология-унинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади. Педагогик психология бўлимлари қуйидагилардир:
    а) таълим психологияси;
    б) тарбия психологияси;
    в) ўқитувчи психологияси;
    Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги тармоқлари мавжуд:
    а) нейропсихология - психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
    б) психофармакалогия - доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига таъсирини ўрганади;

    Download 1.95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   227




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling