Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари


Download 1.95 Mb.
bet37/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқот методлари
Малумки, ҳар қандай фан ўз предметига эга. Психологиянинг предмети психика бўлиб, у объектив оламни психик ҳодисалар асосида акс эттириб, юзага келган ва шаклланган образ субъект фаолиятини, хулқ-атворини мақсад сари ёъналтиради.
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодиса қонуниятларини билиш учун малум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов "Методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади" деган эди. Методлар тизими фаннинг умумий методологиясига бирлашади.
Методологияни кенг манода оладиган бўлсак, у малум тизимга эга бўлган ва билимларни излаб топишга қаратилган, мантиқан кетма-кетликка эга бўлган методлардир. Кўпчилик олимлар бу атамани илмий метод тушунчасига мос тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул қилиниши деб такидлайдилар.
Методология (юнонча метҳодес - билиш, тадқиқ қилиш, изланиш ёъли, логос - тушунча, талимот) амалий фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари, усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги талимотдир. Методлар - психологияни ўрганиш усуллари ва ёъллари йиғиндиси, "Метод" бу билиш, англаш ёъли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинштейн).
Методлар тизими юқорида такидланганидек, фаннинг умумий методологияси метод ва методикалари орасидаги боғлиқлик схемаси берилган.



Xulosa va


tavsiyalar



Materiallarni qayta ishlash



Tadqiqot maqsadidan kelib chiqqan holda aniq metodlardan foydalanish



Metodik tamoyillarga javob beruvchi psixikaning namoyon bo'lishiga doir faktlarni o'rganish usullari, tadqiqot metodlari.





Psixologiya predmetini ilmiy tushunish. Fan metodologiyasi.


Шуни алоҳида такидлаш лозимки, психологик тадқиқотларнинг ташкил этилишига ва ўтказилишига малум бир талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардир:



  • Тадқиқотларни режалаштириш. Метод ва методикаларни танлаш ва уларни синаб кўриш.

  • Тадқиқотни ўтказиш жойи.

  • Тадқиқотни техник жиҳозлаш.

  • Тадқиқ қилинувчиларни танлаш.

  • Тадқиқотчи, шубҳасиз, тадқиқотнинг боришига тасир этади ва тадқиқотни режалаштиришдан то хулоса ва тавсиялар чиқаришга қадар маъсулиятни ҳис қилади ва бу муҳим аҳамиятга эга.

  • Кўрсатма - у аниқ ва қисқа бўлиши лозим.

  • Тадқиқот қоидаси баённома тўлиқ ва мақсадга ёъналган бўлиши керак.

  • Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш.

Тадқиқот мураккаб жараён бўлиб, унинг ўз босқичлари ва поғоналари мавжуд.Психологик тадқиқот босқичларини қуйидаги схемада кўриш мумкин




Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling