Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet39/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

А) ташкилий гуруҳга - қиёслаш, лонгитюд, комплекс методлари киради;
Б) эмперик гуруҳга кузатиш, эксперимент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият маҳсулини ўрганиш методи, биография, сосиометрия;
В) натижаларни қайта ишлаш ёки статистик методлар;
Г) шарҳлаш гуруҳига генетик ва доналаш методлари киради.
Б.Г.Ананев томонидан ажратилган классификасияга кўра, тадқиқот ишларида
фойдаланиладиган асосий методлар эмперик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлсада бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгитюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологияда катта ёки кичик гуруҳларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзаро таққослаш учун, медисина психологиясида – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологиясида спортчиларнинг ҳолати, ўқувлилигини ва ишчанлигини ўзаро таққослаш мақсадида фойдаланилади.
Қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари шахс хусусиятлари, билимларни ўзлаштириш, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананев, Д.Б.Элконин, П.Галперин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқотлар (чақалоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзаро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгитюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитюд методидан немис психологи В.Штерн, француз психологи Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра ёки аралаш жинсли Ҳасан - Зуҳра, Фотима- Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Лонгитюд методи ёрдамида субъектив омилларнинг ўзига хослигини объектив шарт - шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсири ўрганилади. Чунончи эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис-туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш лонгитюд методи орқали амалга оширилади.
Комплекс методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи - назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан, болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга хизмат қилади.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта ишлаш бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (сифат) таҳлил турларига бўлинади.
Илмий тадқиқот методларини шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир.
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда, мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички, жамики образларнинг ривожланиши, фаолият ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. Шунингдек, бунда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, ҳолатларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туғилади.
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита боғлиқлиги илдизи аниқланади.
Доналаш методи тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлардаги ўзига хослик, ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйғунликнинг ўзаро боғланишлари ўрганилади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда, биргаликда тадқиқ қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент методлари кирса, ёрдамчи методларга суҳбат, сўровнома, тест, сосиометрия ва фаолият натижаларини таҳлил қилиш каби методларни киритиш мумкин.
Кузатиш методи - икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
э) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади; ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг
диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.
Масалан, ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеградаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспекция методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.
Тажриба ёки эксперимент методи - ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан ишлаб чиқилган. У кичик мактаб ёшидаги бола шахсининг шаклланишини ўрганиш мақсадида ушбу методни қўллаган. Табиий методдан ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш жараёнида фойдаланиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишдан синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Табиий эксперимент методи сиртдан кузатиш методидан кескин фарқ қилади. Сиртдан кузатиш методида бирор психик жараён кузатилаётган киши ўша жараён қандай юз берса, шу ҳолича текшираверади, лекин бу жараённинг намоён бўлишига аралашмайди, яъни психик жараённи юзага келтирувчи шароитни ўзгартирмайди. Табиий экспремент методидан фойдаланганда эса текширувчи ўрганилаётган бирор психик жараённи ўзи вужудга келтиради, лекин уни текширилаётган одам учун табиий бир шароитда ва унга съездирмасдан ўтказади.
Лаборатория (клиника) эксперименти методининг (1879 йили В.Вунт киритган) асосий хусусияти, шундан иборатки бунда ўрганилиши лозим бўлган психик жараёнларнинг (масалан идрок, диққат,хотира каби) қандай шароитда қачон юз беришини кутиб ўтирмасдан текширувчи киши (экспериментатор) синалаётган одамда шу жараёнларни махсус тарзда ишга солади. Бундан ташқари лаборатория экспременти шароитида экспериментатор ўрганаётган ҳар бир психик жараённи ҳоҳлаган марта, яъни такрор-такрор яхшилаб синаб кўриши мумкин. Бу мураккаб психик жараёнларнинг табиатини ўрганишда катта қулайлик туғдиради. Биринчидан, исталган психик жараённи ҳоҳлаган пайтда юзага келтириш вақтни тежаш имконини берса, иккинчидан ҳар бир психик жараённи такрор-такрор юзага келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш имкониятини беради.
Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараёнларнинг юз бериш тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусиятларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва пухта текшира оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, электрон хроноскоп орқали айрим психик (акс эттириш, кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери сезгилари каби) жараёнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин. Электрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин, персептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин, аудиометр орқали эшитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар. Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиёти муносабати билан лаборатория экспрементининг имконияти ортиб бормоқда.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, лаборатория эксперименти методи билан турли ёшдаги инсонларнингг психик жараёнлари ўрганиладиган бўлса экспериментни тайёрлаш ва ўтказишда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Психик жараёнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини ҳам лаборатория экспременти ёрдами билан текширилади. Психик жараёнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширишда кенг қўлланилмоқда.
Лаборатория эксперименти методи энг аниқ метод сифатида психология фанининг тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. Лекин лабаротория эксперимент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу камчилик шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаётган текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаётган одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи текширилаётган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади. Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория экспременти ёрдами билан қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ёрдами билан текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория эксперименти методи махсус хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим шароитларда фойдаланиш имконияти
бўлмайди. Шунинг учун психология фанида лаборатория экспременти билан бир қаторда табиий экспремент методидан ҳам кенг фойдаланилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling