Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биографик метод
- Дин психологияси
- Ёш психологияси
- Интервью
- Лонгитюд тадқиқот
- Меҳнат психологияси
- Мусиқий психология
- Нейропсихология
- Статистик метод
- Шакллантирувчи тажриба
- Эмпирик метод
Таянч иборалар
Авиасия психологияси (лот. Авис - қуш - юнон, псйче - пйх логос - тушунча, таълимот) - психология тармоқи бўлиб, учувчилар шахси ва турли учиш фаолиятининг психик хусусиятларини ўрганади. Акмеология (юнон. Акме юксак поғона, зийраклик, юқори, логос - тушунча таълимот) - тиббиёт, ижтимоий ва табиий фанларнинг туташувида майдонга келиб, феноменологияни, инсон тараққиётининг қонуният ва механизмларини, инсоннинг камолотга эришиш поғонасида унинг бу тараққиёти анча юқори даражага эришувини ўрганадиган фан. Биографик метод (юнон. BIOS - ҳаёт, грапҳо - ёзаман, кўрсатаман) - одамни унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар орқали ўрганиш усули. Бошқариш психологияси - психология фанининг бошқариш фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганувчи соҳаси. Генетик метод (денетикос - келиб чиқишга оид, метҳодос - текшириш, тадқиқот) - психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг қуйидан юқорига қараб ривожланиши жараёнини ўрганиш усуллари. Генетик психология (юнон. Денетикос - келиб чиқишга оид, псйcко -пйҳ) одамнинг индивидуал психологик хусусиятларининг келиб чиқиши, уларнинг шаклланишида генотип ва муҳитнинг роли ўрганади. Детерминизм (лот, детерминаре - аниқламоқ) - табиатдаги барча нарсалар, шу жумладан, психик ҳодисаларнинг рўй бериши объектив сабаблар ва қонунлар билан белгиланади деган таълимот. Дин психологияси - диний онг хусусиятлари, тизими ва функцияларининг ижтимоий - психологик омилларини ўрганувчи психология тармоқи. Диффернсиал психология - (лот. дифферентиа - фар?) психология фанининг бир қисми бўлиб, кишилар ўртасидаги индивидуал психологик фарқларни ўрганади. Ёш психологияси - психология фани тармоқларидан бўлиб, турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятларини ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Зоопсихология (юнон. зоон ҳайвон, псйче - пйх, лодос таълимот) - психология тармоқларидан бири бўлиб, ҳайвон психикасининг тараққиётини ўрганадиган соҳа. Интервью (интервиэw - суҳбат)- бу ижтимоий психология методи бўлиб, қўйилган саволларга берилган жавоб тариқасида ахборотларни тўплаш усули. Интроспетив метод - бу одамнинг ўз- ўзини кузатишга асосланган психологик методи. Кузатиш - психологик методларидан бири бўлиб, одамнинг хатти- ҳаракатларида намоён бўладиган турли ҳодисаларни ҳисобга олиш ва субъектив психик ҳодисалар тўғрисида фикр олишдан иборат. Лаборатория тажрибаси (лот . лаборате - ишламоқ) - психология методларидан бири текширилувчига таъсир этувчи барча омилларни назорат қилган ҳолда сунъий шароитда олиб бориладиган тадқиқот усули. Лонгитюд тадқиқот (инг. лонгитуде - узоқ муддат) - текширилувчиларни узоқ муддат ва доимий равишда ўрганиш. Метод (юнон. Метҳодос тадқиқот, текшириш) - билишнинг назарий ва амалий ўзлаштириш усуллари йиғиндиси. Меҳнат психологияси - турли меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини ўрганади. Моделлаштириш - билим объектларини моделлар асосида қарама - қарши қилиш қандайдир ҳодиса ва жараёнларнинг ўрнини босувчи, тақдим этувчи бажарувчи сифатидаги моделларни тадқиқ қилиш ва яратиш. Мусиқий психология - санъат психологиясининг соҳаси бўлиб, одамга ва унинг фаол мусиқа фаолиятига таъсирини ўрганади. Муҳандислик психологияси - психологиянинг тармоғи, одам меҳнатининг психологик хусусиятларини, фаолият жараёнида техника воситаси билан муносабатда бўлишини ўрганади. Нейропсихология - муайян психик жараёнлар содир бўлишини таъминлайдиган нейрон тармоқларини ўрганувчи фан. Онг ва фаолият бирлиги - психологиянинг онг билан фаолиятнинг бирлиги, унинг ўзаро боғлиқлигини эътироф этувчи ғоя Проэктив метод (лот. Пржектус - олдинга ташланган, юнон. метҳодос - тадқиқот) - шахсни тадқиқ қилиш методларидан бири. Бу методданмас., тажриба вазиятларида расмлар идрок қилиниб, унинг талқини берилади. Принцип (юнон. принcипиум бошланқич асос) - бирор бир нарсанинг таълим назарияси ёки фан, дунёқарашнинг келиб чиқиш асослари, у одамнинг ички эътиқоди бўлиб, ўзига, борлиқда, бошқаларга бўлган муносабатида намоён бўлади. Статистик метод (лот. статус - ҳолат, юнон. метҳодос - тадқиқот) - ўтказилган тадқиқот натижаларини миқдорий ҳисоблаб чиқиш усули. Суҳбат - психология методларидан бири, нутқ мулоқоти ёрдамида бевосита ёки бавосига маълумот олинади. Табиий эксперимент (лотин. эхперименум - синов, тажриба) - текширилувчини ўзига билдирмаган ҳолда уни ўйин, ўқиш ёки меҳнат фаолиятида ўрганишдан иборат психологик тажриба. Тест (инг. тест - текширмоқ) стандартлаштирилган психологик синов. Бунинг натижасида у ёки бу ҳолдаги психик жараён баҳоланади, шахс бир бутунлигича ёки унинг айрим хусусиятлари ўрганилади. Шакллантирувчи тажриба - психология методи, бу метод орқали шахсда зарурий психик жараён ёки сифатлар режали равишда шакллантирилади. Эгизаклар методи - бир хил ирсият, эгизак болаларни қиёслаб тадқиқ қилиш. Бу методни Ф.Галтон таклиф қилган. Эксперимент - тажриба (лот. эхпериментум - намуна, тажриба)- психологиянинг асосий методларидан, ўзгарувчан мустақил психик ҳолатларнинг бошқа номустақил ҳолатларига таъсир этишдаги аниқ маълумотларга таянади. Эмпирик метод (юнон.- эмпеириа - тажриба, метҳодос тадқиқот) - текширилувчи ҳақидаги маълумотларни тажрибага асосланиб, амалий тажрибалар билан аниқлаш усули. Ҳарбий психология - психология соҳаси. ҳарбийлар шахсини, турли ҳарбий фаолиятнинг психологик хусусиятларини ҳарбий жамоаларнинг жанговар тайёргарлик методларини ўрганади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling