Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet49/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

а) меҳнат ҳаракатлари, уларни эгаллаб олишнинг зарур эканлиги ва аҳамиятини англаш;
б) ҳаракат намунасини эсда олиб қолиш;
в) малака намуналарини кўп марта бажариш, машқ қилиш;
г) изчиллик билан олиб бориладиган машқ натижасида ҳаракатлар тезлашади, хатолар камаяди;
д) малака ҳаракатларни автоматлаштириш билан шаклланади. Айрим ортиқча ҳаракат элементлари тушиб қолади.
Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва малакалардан фойдалана олиш кўникма дейилади.
Малака турли ёъллар билан кўрсатиш, тушунтириш, кўрсатиш ва тушунтиришни қўшиб олиб бориш орқали ҳосил қилиниши мумкин.
Ҳар бир кўникма ва малака одамнинг ўз тажрибасида аввал эгаллаб олган малакалари асосида юзага келади ва амал қилади. Малака, кўникмаларнинг айримлари кишининг кўникма ҳосил қилишига ва малакали ишлашига ёрдам беради, бошқа бирлари ҳалақит беради, учинчилари, янги кўникмаларни ўзгартириб боради. Бу ҳодиса психологияда малакаларнинг ўзаро таъсири дейилади.
Аввал ҳосил қилинган малакаларнинг янги малакаларга ижобий таъсири малакаларнинг кўчиши ёки малакалар индукцияси деб аталади. Масалан, математика дарсида ҳосил бўлган кўникмани, физикада қўллаш мумкин.
Фаолиятнинг яна бир қисми одат бўлиб, кўникма малакалардан ҳеч қандай самара ёки натижага эга эмаслиги билан ажралиб туради. Одатда одам томонидан беихтиёр, онгсиз тарзда муайян мақсадга ёъналтирилмаган ҳолда амалга оширилади. Баъзи ҳолларда одатлар шахс томонидан назорат қилиниши мумкин, лекин ҳар доим ҳам ақлли ва керакли ҳаракатлар бўлмаслиги мумкин.
Фаолиятнинг асосий турлари
Одамларнинг фаолияти онгли фаоллик сифатида инсон онгининг таркиб топиши ва
тараққиёти билан боғлиқ ҳолда таркиб топади ва ривожланади. Инсон фаолиятида тараққиётнинг асоси ҳамда онг мазмунининг манбаи бўлиб хизмат қилади.
Фаолиятда инсоннинг шахси ифодаланади, шу билан бирга фаолият одам шахсини таркиб топтиради. Одамларда ҳар хил турдаги фаолиятларнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти жуда ҳам мураккаб ҳамда узоқ давом этадиган жараён. Боланинг фаолияти унинг камолоти давомида фақат аста-секин таълим ва тарбиянинг таъсири остида онгли мақсадга мос фаолият шаклини эгаллаб боради. Инсон фаолияти асосан уч турга бўлинади: ўйин, меҳнат, таълим фаолияти. Бу фаолият турлари бола шахсининг таркиб топишида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Ўйин. Бола бир ёшга тўлгандан бошлабоқ унда фаолиятнинг содда шаклларини эгаллаш учун шарт-шароитлар юзага кела бошлайди. Бундай шарт-шароитлардан биринчиси ўйиндир. Ўйин фаолиятини ҳайвон болаларида ҳам учратиш мумкин. Ҳайвонларнинг ёш болаларида кузатиладиган ўйин фаолиятига ҳар хил нарсалар билан шуғулланиш, ёлғондакам уришишлар, югуришни ва шу кабиларни киритиш мумкин. Болаларда ҳам ўйин уларнинг фаолиятларини, фаолликларини амалга ошириш шаклидир. Соф ҳолдаги ўйин фаолиятини юзага келтирадиган сабаб эҳтиёж бўлса, унинг манбаи таҳлид ва тажрибадир. Болалар нарсалар билан ролли қоидали, ҳаракатли, дидактик мазмунли ўйинларни ўйнайдилар.
Ўйин нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини боланинг ўз тажрибасида билиб олишга, мазкур мазмунларни ишлата билишга машқ қилдиради. Боланинг шахсий сифатлари бошқалар билан муносабатларда таркиб топиб боради. Ўйин фаолиятида бола ижтимоий воқеликни тақлид, рол орқали ижро этишга ҳаракат қилади ва шу ёъсинда атроф-муҳит тўғрисидаги, ижтимоий турмушдаги шахслараро муносабатларни ўзлаштира боради. Ижтимоий турмушдаги у ёки бу ҳодисани рол орқали ижро қилади. Сўз билан ҳаракатнинг бирикуви натижасида ўйин фаолияти тусини олади ва муайян маънода ахборот бериш, узатиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки ўйин айнан катталар хатти-ҳаракатини такрорлаш, уларга тақлид қилиш билан тавсифланади. Сюжетли ўйинлар борлиқнинг гоҳ англанган, гоҳо англанмаган тарзда у ёки бу томонларини эгаллашга ҳаракат қилади.
Ўйин даставвал бола учун вақт ўтказиш, уни машғул қилиш функциясини бажарса, кейинчалик ижтимоий-тарихий тараққиёт намуналарини ифодалаш даражасига ўсиб ўтади. Роллар, маъноли ҳаракатлар, ибратли имо-ишоралар, тушунчалар бола шахсини шакллантиришда фаол иштирок этади. Бола туғилгандан то мактаб таълимигача унинг учун ўйин фаолияти етакчи фаолият ролини бажаради, шунингдек ўйин дидактик тус касб этиши ҳам мумкин.
Таълим фаолияти ўйин фаолиятининг пировардида юзага келади. Бу фаолиятнинг мақсади маълум ахборотларни, билимларни, ҳаракатлар ва амалларни ўзлаштиришдан иборатдир. Одамнинг ўз мақсадига кўра батамом ўрганиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган мана шундай махсус фаолияти таълим фаолияти дейилади. Психологик жиҳатдан олганда, таълим фаолияти ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади: маълум бир назария ва амалий фаолият турини муваффақиятли амалга ошириш учун объектив оламнинг энг муҳим хусусиятларига доир ахборотларни ўзлаштириш. Бу жараённинг маҳсулоти билимлардир. Мана шу фаолиятни, яъни билимларни ўзлаштиришда юзага келадиган усул ва операсияларни эгаллаш, бу жараёнларнинг маҳсулоти малака ва уқувлардан иборатдир. Таълим фаолиятининг таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, билимлар, тушунчалар, малакалар, одатлар, уқувлар киради.
Таълим фаолияти маълум равишда ташкил этилган шароитда амалга оширилади. Катта ёшли кишилар болаларнинг тараққиётига фаол таъсир этиб, уларнинг таълим фаолиятларини ҳамда бу фаолият билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатларни ташкил қиладилар. Бу фаолият ва ҳаракатларни инсоният ижтимоий тажрибасини ўрганиш томон ёъналтиришдир. Шундай қилиб, таълим фаолияти катта кишилар томонидан ташкил қилиниб, бошқарилади ва тизимли равишда назорат қилиб борилади. Маълумки, таълим фаолияти билан тарбия ишлари узвий боғлиқдир. Бизнинг мактабларимизда ҳар ?андай таълим жараёни ҳамма вақт тарбиявий характерга эга, болаларга у ёки бу фан бўйича таълим берар эканмиз, шунинг билан бирга уларни биз тарбиялашимиз керак. Мактабдаги тарбиявий ишларни асосан тушунтириш, ишонтириш, кўрсатиш, рағбатлантириш, талаб қилиш, вазифа бериш ва жазолаш каби воситалар ёрдамида амалга оширилади. Мактабдаги барча тарбиявий ишларни асосий мақсади ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Меҳнат фаолияти - маълум ижтимоий фойдали, моддий ёки маданий, маънавий маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолиятдан иборат. Кишиларнинг меҳнати маълум мақсадга қаратилган ҳар доим ижтимоий табиатга эга бўлади. Меҳнат фаолиятининг мақсади кишиларнинг истеъмол қилинадиган нарсаларни, яъни нон, машиналар, турли ишлаб чиқариш маҳсулотларини тайёрлаш, яъни кийим-кечак озиқ-овқат ва бошқа шу каби нарсаларни ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиши мумкин.
Меҳнат фаолияти ўз моҳияти жиҳатдан ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти ҳам ижтимоийдир. Меҳнат тақсимоти туфайли бирорта киши ҳам ўзига керак бўладиган нарсаларни фақат ишлаб чиқаришга қатнашмай, балки деярли ҳеч қачон ҳатто биргина нарсани бошдан охиригача ишлаб чиқаришда ҳам қатнашмайди. Шунинг учун одам ҳаёти учун зарур бўлган ҳамма нарсаларни жамиятдан олади, ўз эҳтиёжларини қондиради.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling