Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet50/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Таянч тушунчалар
Этакчи фаолият - фаолият турларидан бири бўлиб, бунда маълум давр ичида шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади.
Интериоризасия (лот. интериор - ички) - ташқи амалий ҳаракатларнинг ички ақлий амалларга айланиш жараёни.
Кўникма - одамнинг маълум ишни бажаришга тайёрлигида кўринадиган қобилияти.
Малакалар интерференцияси (лот. латер - орасида, ференц - тарқатувчи) аввал ҳосил қилинган малакаларнинг кейинчалик бошқа янги малакаларнинг ҳосил бўлиш жараёнига салъбий таъсир кўрсатиши натижасида янги малакаларнинг сусайиб қолиши.
Меҳнат - одамнинг маълум мақсадга, ўз эҳтиёжларини қондириш учун борлиқни билиш ва уни қайта қуришга, моддий ва маънавий бойликларни яратишга ёъналтирилган фаолияти.
Фаолият - инсонгагина хос, онг билан бошқариладиган эҳтиёжлар туфайли пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга, уни қайта кўришга ёъналтирилган фаоллиги.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш - психологиянинг илмий-текшириш методларидан бири; шахснинг билим ва маҳорати, қобилияти, қизиқишлари, диди, фаолият турига бўлган муносабатлари ва унинг ўзгаришини ўрганиш усули.
Фаоллик - тирик материяиинг умумий хусусияти, теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирда бўлишида намоён бўлади.
Экстериоризасия (лот. Эхтериор - ташқига айланиш) - ички психик фаолиятнинг ташқи амалий фаолияти, жонли мушохадага айланиши.
Ўйин - фаолият турларидан бири. Бу болаларнинг катталар фаолиятини, уларнинг
иш-ҳаракатларини, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатларии акс эттиришда ифодаланадиган ва теварак-атрофдаги борлиқни билишга қаратилган фаолиятидир.
Ўқиш - шахснинг билим ва фаолият усулларипи эгаллашга ҳамда уни мустаҳкам эсда сақлаб қолиш жараёни.
Ҳаракат - мақсадга мувофиқ ёъналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладнган ҳаракатлар йигиндиси.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling