Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet46/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

ФАОЛИЯТ
Фаолият ҳақида тушунча
Одам табиати жиҳатидан фаол мавжудотдир. У маълум фаолиятда бўлмасдан яшай олмайди. Инсон фаолиятининг тури жуда кўп бўлиб, улардан энг муҳими ижтимоий қийматга эга бўлган ишлаб чиқариш меҳнатдир. Одам ҳар доим жамоада бўлиб меҳнат қилади ва меҳнат натижаларини ҳам жамоа турмуш тарзини ўзлаштиради. ҳар бир тирик организмнинг фаоллиги унинг эҳтиёжларини қондирилишига қаратилган бўлади. Англаб бўлмайдиган ва англаб бўладиган табиий ёки, маданий, ёки маънавий, шахсий ёки ижтимоий-шахсий эҳтиёжлар одамда ҳар турли фаоллик туғдиради. Маълумки, инсон фаолияти жараёнида маълум бир маҳсулотни яратади ва ундан ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланади. Айнан фаолиятда эришилаётган муваффақиятини таъминловчи бир қатор омиллар мавжуд. Шулар жумласига объектив ва субъектив омилларни киритиш мумкин ва у қуйидаги жадвалда акс эттирилган.

Агар ҳайвонларни хатти-ҳаракатлари бевосита теварак-атрофдаги муҳит билан белгиланса, одамнинг фаоллиги эса илк ёшлик давридан бошлабоқ, бутун инсониятнинг тажрибаси ва жамият талаби билан бошқарилади. Шу боис "фаолият", "фаоллик", "хатти-ҳаракат" тушунча-ларининг мазмун моҳиятини англаб олиш лозим. Шунга кўра адабиётларда мазкур тушунчаларга берилган таърифларга асосий эътиборни қаратиш лозим.


А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида: "Фаолият - кишининг англанган мақсад билан бошқарилиб туриладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир" -деб таърифланади. М.Г.Давлетшин муаллифлигида чоп этилган "Психология" қисқача изоҳли луғатида: "Фаоллик - тирик материянинг умумий хусусияти, теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирида намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир шу асосда фаоллик кўрсатиш билан тавсифланади"-дея
таърифланган.
Фаолият - инсониятга хос онг билан бошқариладиган эҳтиёжлар туфайли, пайдо бўладиган ва ташқи олам билан кишининг ўз-ўзини билишга, уни қайта қуришга ёъналтирилган фаоллигидир.
Ҳаракат - мақсадга мувофиқ ёъналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Ҳаракат онгли фаолиятларнинг таркибий қисмлари ва мотивларидан биридир.
Қ.Турғуновнинг "Психология" терминларининг қисқача русча-ўзбекча изоҳли луғатида: Фаоллик - шахснинг эҳтиёжларини қондириш учун воқеликни ўзлаштиришга қаратилган муҳим қобилиятидир. Фаоллик ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлиб, кишининг фаолияти меҳнат, ўқиш, ўйин, ижтимоий ҳаёт, спорт, ижод кабиларда яққол намоён бўлади"- деб кўрсатилади.
Фаолият - инсон ҳаётининг унинг воқеликка нисбатан фаол муносабатининг рўёбга чиқиш шакли. ҳаракат - мақсадга мувофиқ ёънал-тирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси онгли фаолият таркибий қисмлари ва мотивларидан иборат.
В.М.Каримованинг "Психология" ўқув қўлланмасида қуйидагича таърифлар учрайди: Фаоллик - шахснинг ҳаётдаги барча хатти-ҳаракатларини намоён этишни тушунтирувчи категориядир. Фаолият - инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-туман эҳтиёжлардан келиб чиқадиган ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини ўзгартириш ва такомиллаштиришга
қаратилган ўзига хос фаоллик шаклидир.
Мазкур таърифлардан кўринадики, фаолият тушунчаси ўз таркибига шахснинг у ёки бу даражадаги фаоллик кўрсата олиш даражаларини қамраб олади ва унга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: Фаолият-англанган мақсад билан бошқариладиган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) ҳаракатлар йиғиндисига айтилади.
Адабиётларда фаоллик ва ҳаракат тушунчалари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлгани билан улар ўртасидаги айрим фарқли белгилар кузатилади. Жумладан, фаолиятнинг мазмуни тўла-тўкис уни юзага келтирган табиий-биологик ва маънавий эҳтиёжлар билан шартлашмаганлиги туфайли унинг психологик механизми ҳам ўзгача негизда қурилиши мумкин.
Иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминлаш учун психик нарса ва ҳодисаларнинг хусусият объектив хоссаларни акс эттириши, қўйилган мақсадга эришиш ёъл-ёъриқларини аниқлаб бериш лозим.
Учинчидан, фаолият шахснинг хулқ-атворини мақсадга қаратилган ҳаракатларни руёбга чиқариш, юзага келган эҳтиёжларни ва ёрдамга муҳтожлиги, фаолликнинг имконини берадиган бошқаришни уддалаш лозим. Шунинг учун фаолиятни билиш жараёнларисиз, иродавий зўр беришсиз амалга ошириш жуда мушкул. Айнан иккала омил ўзаро узвий алоқага киргандагина яратувчанлик хусусиятини касб этади.
Инсон фаоллигининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, фаолиятнинг мазмуни ана шу фаолиятни юзага келтирган эҳтиёжнинг бир ўзи билан белгиланмайди. Агар эҳтиёж фаолиятга мотив сифатида мадад бериб, уни рағбатлантириб турса фаолиятнинг шакли ва мазмуни ижтимоий шароитлар, ижтимоий талаблар ҳамда тажрибалар билан белгиланади.

Фаолиятнинг муҳим хусусиятлари

Ҳайвонлар фаоллиги

Инсон фаолияти

Инстинктив - биологик фаоллик

Билишга ва мулоқатга бўлган эҳтиёжлар билан ёъналтирилган

Ҳамкорликдаги фаолият эмас, биологик мақсадлар, (озиқланиш, ҳимояланиш)га асосланган тўда бўлиб
юриш, .

Кишилик жамияти ҳамкорлигидаги фаолият асосида ташкил топган, ҳар бир ҳаракат инсон учун
ҳамкорликдаги фаолиятидаги ўрнига кўра аҳамиятлидир

Кўргазмали - яққол вазиятлар билан бошқарилади.

Предмет ва ҳодисаларни мавҳумлаштириш, улар ўртасидаги сабабий боқланиш ва муносабатларни
аниқлаш мумкин.

Ирсий жиҳатдан мустаҳкамланган дастур (инстинкт)лар асосидаги хатти-ҳаракатлар, кўникмалар якка тартибда ҳосил бўлиб ҳайвоннинг яшаш учун ташқи шароитларга мослашиши сифатида намоён бўлади.

Тажрибани бериш ва ўзлаштириш мулоқотнинг ижтимоий воситалари (тил ва бошқа белгилар тизими) ёки моддий маданият маҳсулотлари орқали амалга оширилади.

Ёрдамчи қуроллар, воситалар ясаши мумкин, аммо ундан қурол сифатида доимо фойдаланмайди. Бир қурол ёрдамида бошқа қурол ясай олмайди.

Меҳнат қуроллари ясаб, уни кейинги авлодларига ҳам қолдириши мумкин. Турли предмет ва қуроллардан фойдаланиб, янги қурол ва воситалар ярата олади.

Ташқи муҳитга мослашади

Ўз эҳтиёжларига мувофиқ тарзда ташқи дунёни ўзгартиради.

Одамни ишлашга мажбур қилувчи мотив унинг овқатланиш эҳиёжи бўлиши мумкин. Бироқ одам, масалан, дастгоҳни очлик эҳтиёжини қондириш учун бошқармайди. Инсон фаолиятининг мазмуни жамият талаб қиладиган бирон маҳсулотни тайёрлаш мақсади билан белгиланади. Фаоллик манбаи бўлган фаолият яхши англаб олинган мақсад билан белгиланади.


Юқоридаги жадвалда инсон фаолияти билан ҳайвонлар хатти-ҳаракати ўртасидаги фарқлар акс эттирилган. Фаолият фаолликни англаб олинган мақсад билан бошқаради. Фаолиятни англаш қандай даражада бўлмасин мақсадни англаш ҳамма вақт ҳам зарурий белги сифатида қолаверади.
И.М.Сеченов физиологик органлар ва тизимлар фаоллиги ёки иши тўғрисида тасаввурга эга бўлган, шу сабабдан унинг асарларида "Тафаккурнинг фаол шакли", "Тафаккур фаолияти", "Мия фаолияти", "Мускул фаолияти" сўз бирикмалар кенг кўламда жой олганлиги И.П.Павлов томонидан "Олий нерв фаолияти", Н.А.Бернштейн эса "Физиологик фаоллиги" атамани фан оламига олиб кирган. Лекин Н.А.Бернштейн фаоллик, фаолият, иш, меҳнат тушунчаларини маъносига кўра фарқлаган бўлишига қарамай, у аксарият ҳолларда фаолликни фаолият маъносида қўллаган.
Психофизиологияда фаолият фаолликни физиологик маъноси сифатида талқин қилинган бўлса, иш, меҳнат фаолияти, "меҳнат фаоллиги" мазмунида қўлланилади. Ижтимоий психологияда "Фаолият - фаоллик - иш - меҳнат", "Фаолият - хулқ", "меҳнат - хулқ, фаолият" кўринишлари жуфтлиги учраб туради. С.Л.Рубинштейн онг ва фаолият бирлиги тамойилини илгари суриб, уни атрофлича асослаб бериб, фаолият психологиясини яратиш зарурлигини тушунтира олди. Унингча, меҳнат психологик эмас, балки "ижтимоий категория", психология эса "меҳнат фаолиятининг психологик
жабҳаларини" тадқиқ этади.
А.Н.Леонтев фаолиятнинг психологик назариясини яратиб, унинг асосий тушунчаси сифатида "Предметли фаолият" сўз бирикмасини фанга олиб кирди. Муаллиф томонидан "Одамнинг ҳиссий амалий фаолияти" сўз бирикмаси "ижтимоий инсон" сифатида талқин этилади. Унинг асарларида "Фаолият", "Хулқ" тушунчалари ҳар хил мазмунда ишлатилади, жумладан "Тескари алоқалар воситасида хулқни бошқариш", "Фаолиятнинг ҳалқали тузилиши", "Фаолиятни бошқариш", "қўлнинг туюш фаолияти", "Персептив фаолият", "Ресептор ва эффектор" аппаратларининг ҳамкорлик фаолияти кабилар.
Б.Г.Ананев фаолият психологиясини фаоллик психологияси маъносида тушунади. Унинг фикрича билиш ва муомала фаолиятнинг бирламчи кўринишидир. Тадқиқотчи "Инсон фаолияти", "Ташкилий иш", "Ташкилотчилик фаолияти", "Хулқ жараёнининг алгоритмлари" атамала-ридан ҳар хил маънода фойдаланади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling