Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
Б.Г.Ананев "Ўқувчиларда диққатни тарбиялаш" номли асарида диққатни ҳамма вақт текшириш, тадқиқ қилиш керак дейди. Бунинг учун мана бундай вазиятларга эътибор қилишни кўрсатиб ўтади, дарсни тўғри ташкил қилиш, таълимнинг пухталиги, ўқитувчининг педагогик маҳорати, ўқувчиларнинг дарсдаги фаолиятини тўғри ташкил қила билиш кабиларни таъкидлайди. Б.Г.Ананев бу билан диққатнинг узоқ вақт бир объект устида тўплай билиш кераклигини уқтиради.
Диққат муаммосини тадқиқ қилиш И.В.Страхов асарларида ўз аксини топган. Унинг қарашларига кўра, киши диққати келиб чиқишига ва ишлаш услубига қараб ижтимоий табиатга эга. У кишиларнинг меҳнат фаолиятига сабаб бўлади ва меҳнат жараёнининг асосий психологик компонентларидан бири бўлиб саналади. Диққатнинг муҳим белгиси фаолият жараёнида ва атрофдагилар билан алоқада киши психикасининг тўпланишидир. Қатор муносабатларда тўпланиш икки хил характерда бўлади, у предмет ва ҳодисаларга танлаб ёъналтирилади, яъни диққат объектини онгли ажратиш, бу вақтда бошқа кўп объектлардан чалғиш воситаси билан актлар тизимини ташкил қилади, тўпланиш меҳнат предметига ёъналтирилади, лекин унинг жараёни ҳам диққат объекти ҳисобланади. Тўпланиш фаолият объектига ва у билан ҳаракатга ёъналтиради. Диққат психиканинг алоҳида томони ва шакли ҳисобланмайди ва қандайдир бирорта функцияни бажаришга ўз-ўзидан кўчмайди. Мақсадга ёъналган, интенсив-психик фаолиятнинг структуралиги функционал асосини ўзгаришга, маҳсулдорлигининг ошишига ва миянинг барқарор ишлашига олиб келади. Киши диққати меҳнат фаолиятига, фаолият жараёнига, меҳнат қуролларига ёъналтирилади. Диққат предметлари бир хил эмас, балки ҳар хил фаолият турларида турлича бажариладиган меҳнат операсиялари ва воситалари киши меҳнат предметига таъсир қилади. Буларга боғлиқ равишда диққатни фаолият турларида ўрганиш психологик муаммолари вужудга келади. Ўтказилган текширишлар асосида И.В.Страхов диққат кўп функцияли жараёндир, деган хулосага келади. Бу функцияларни амалий бажариш - меҳнат, ўқиш, илмий ва бошқа фаолият турларидан бирортасининг шарт-шароити маҳсулдорлигини белгилайди. Фаолиятнинг ҳар бир тури диққатга алоҳида маъсулият юклайди. Шунинг учун унинг функцияси фаолиятнинг шу турига тўғри келиши муҳимдир. Диққатнинг назорат қилиш-тузатиш функцияси ҳам кам аҳамиятли эмас. Унинг шакллари меҳнат ва ўқув фаолиятининг ҳар хил даврларида бир хил бўлмайди. Диққат алоҳида кишиларнинг муносабатларида жамоада ўзига хос функцияни бажаради. Кишиларнинг кузатувчанлигида, бошқа одамларнинг психик ҳолатини тушунишда, зийракликнинг фаол шаклларида акс этади. Зийраклик меҳнатда ва киши билан муносабатида ахлоқий-психологик аҳамиятга эга бўлади. Шунга мувофиқ зийракликнинг мотивасияси ўрганилиб, унинг акс этишининг шакллари ва уларни тарбиялаш масаласи кўриб чиқилади. Зийракликнинг бундай ўрганилиши унинг тақлилида ва шахс психологиясида янги ёъналишдир. Улар ўз ишларида диққатнинг ўрганилиши кўрсатилган аспектларини синтез қилишга ҳаракат қиладилар. Юқорида баён этилан фикрлардан кўриниб турибдики, И.В.Страхов диққатнинг билиш жараёнидаги аҳамиятига унинг фаол психологик акс эттириш имкониятига алоҳида эътибор беради. Шунингдек, диққат билиш фаолиятининг борлиқ билан алоқасида, уни кенг ва чуқур акс этишида муҳим механизм бўлиб ҳисобланади. Диққат шахснинг ёъналишида тўпланган жараён сифатида ишлайди. Кенг маънода бу сўз асосида эҳтиёж, қизиқиш, қараш, идеал каби таркибий қисмлар мавжуд. Диққат психик жараёнлар тузилишида кўрсатилган омиллардан ҳосил қилинган ҳодиса сифатидагина қатнашмай, балки у шахснинг бошқа хусусиятларига муносабатда таянч хусусият сифатида қатнашади. Диққат ва зийракликнинг педагогик такт(одоб)нинг шаклланишидаги психологик шарт-шароит эканлиги бунга мисол бўлади. И.В.Страхов "Диққат ва нутқ" муаммоси бўйича тадқиқот ишларини олиб борган. У нутқ шакллари ва функцияларини ҳамда тасвирий фаолиятни таҳлил қилади. У ўқувчиларда спорт гимнастикаси дарсларини психологик таҳлил қилади ва ўрганади. Муаллифнинг таъкидлашича, диққатни нутқий бошқариш қуйидаги омилларда, яъни предметни номлашда, ёки мақсадли ҳаракатларга тўплашда, фаолиятни режалаштиришда диққатни илгарилаб кетиш актларида, қидириш фаолиятларида, диққатни кўчиш жараёнининг вербализасиясида, диққатни назорат қилиш функциясини активлаштиришда, зийракликнинг акс этишида ва унинг ахлоқий психологик аҳамиятида намоён бўлади. Диққат ва бутун фаолият жараёнини бошқариш нутқнинг ички ва ташқи турлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, бу бошқаришда муаллиф фикрича, интеграл (юқоридаги икки нутқ оралиқидаги) нутқ иштирок этади. Буларни тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, график ҳаракатларни амалга ошириш ақлий - нутқий жараёнлар уларни англаш ва ёъналтириш билан бирга боради. Шундай қилиб, диққатни бошқариш ва уни тарбиялаш, ўқувчиларда ривожлантириш масаласи И.В.Страхов томонидан атрофлича ўрганилган. Психолог Н.В.Кузминанинг фикрича, ўқитувчиларнинг дарс давомида берилаётган билимини қанчалик ўзлаштириши унда асосий ва етакчи ролни диққат ўйнайди. Шунинг учун ҳам таълим - тарбия жараёнида ҳаммадан аввал тарбиячи ўқувчининг диққатини торта билиш унинг асосий мақсади бўлиши керак. Бу эса ўтилган материални ўқувчи пухта билишни талаб қилади. Бундан келиб чиқадики, диққатнинг тарбияланиши ва шаклланиши ҳам вужудга келади. Ф.Н.Гоноболин, М.Р.Раҳмонова Д.Б.Элконин, В.В.Репкин ва бошқа қатор тадқиқотчилар томонидан таълим ва тарбия жараёнида ўқувчиларда диққатнинг намоён бўлиши, кечиши, ривожланишининг ўзига хос хоссалари, индивидуаллиги каби жиҳатлари ўрганилган. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling