Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Диққат борасидаги психологик назариялар
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.П.Павловнинг
- П.П.Блонский
- С.Л.Рубинштейн
Диққат борасидаги психологик назариялар
Психология фанининг аксарият манбаларида диққат деб психик фаолиятнинг ёъналтирилиши ва шахс учун маълум даражада аҳамиятга эга бўлган объектнинг устида тўпланиши тушунилади. Диққат шундай муҳим бир психик жараёнки, у инсоннинг жамики фаолиятларида бевосита иштирок этади. И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимоти ва А.А.Ухтомскийлар томонидан илгари сурган доминантлик тамойили ва уларнинг замондошлари тадқиқотларида диққатнинг физиологик асослари ва механизмларини илмий нуқтаи назардан тушунтириш имконини яратди. Собиқ совет психологиясида диққат муаммоси хориж психологиясига нисбатан анча мураккаб мустақил илмий манбаларга эга ҳисобланади ва у шу билан ўзаро фарқ қилади. Собиқ совет психологиясида диққатга нисбатан мукаммал қатъий фикр вужудга келгани ёъқ, лекин унинг атрофида жуда кўп тортишувлар, мунозаралар бўлиб ўтган. Диққатнинг психологик табиати тўғрисидаги 20-30 йилларда бошланган илмий баҳслар, то ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Илмий мунозараларнинг замирида асосий фикр диққатнинг битта объектга қаратилишидир. Бу илмий модель онг объект тарзида ифодаланади. Бу ғояни йирик психолог П.П.Блонский илгари сурган ва асослаган. Унинг фикрича, одамнинг онги битта объектга қаратилгандан кейин у атрофдаги нарса ва ҳодисаларни кўрмайди. Кўпчилик психологлар П.П.Блонскийнинг бу фикрига қўшилмайдилар. Жумладан, атоқли психолог С.Л.Рубинштейн мулоҳазасига кўра диққат онгга ҳам, объектнинг хусусиятларига ҳам боғлиқ эмас. Бунинг аҳамиятли томони диққатнинг объектга ёъналтирилишидадир. Мазкур ёъналтиришнинг асосий сабаблари сифатида шахс, эҳтиёж,мақсад кўрсатилади. Демак, диққат одамнинг муносабати орқали ифодаланади, яъни диққат - муносабатдир. Бу ерда диққат психик жараён эмас, балки шахс хусусиятини белгилаб беряпти. Диққат қаралган ташқи ифодага эга бўлган объектни сезиш, идрок қилишдан иборатдир. Шу ўринда қарама-қаршилик вужудга келади, чунки объектнинг ёъқолиши билан диққат ҳам ўз функциясини тугатади. А.Н.Леонтев мулоҳазасига кўра, бу ориэнтир фаолияти эмас, чунки объектнинг пайдо бўлиши билан диққат ҳам намоён бўлади, объект ёъқ бўлса, демак диққат ҳам бўлмайди, деб таъкидлайди. П.Я.Галперин эса объектнинг пайдо бўлиши билан диққат юзага келади. Объект ёъқолгандан кейин эса психик қисм бўлган текшириш, назорат қилиш жараёни бошланади. Демак, диққат онгнинг бир объектга ёъналтирилиши ва онгли ҳолатни назорат қилувчи жараёндан иборатдир. Психологияда диққатни "ёъналтириш" деганда, психик фаолиятнинг танловчанлиги ва ихтиёрий ҳамда ихтиёрсизлиги тушунилади. 20-йилларда бир қанча психологлар диққат муаммосини установка билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Бунинг яққол исботи сифатида К.Н.Корнилов таҳрири остида 1926 йилда чоп қилинган психология дарслигидаги бир мавзу "Установка ва диққат" деб аталганлиги билан изоҳлаш мумкин. Дарсликда ёзилишича, қатор объектлардан бир объектни ажратиш диққатнинг субъектив кечинмасидир ва буни объектив ҳодисалар билан таққослаш, сезги органларининг установкасидан, ишлаш вазиятидан иборатдир. Шунга ўхшаш ғоя Л.С.Виготскийнинг дастлабки тадқиқотларида ҳам кўзга ташланади. Л.С.Виготский диққат билан алоқадор бўлган иккита установка турини ажратиб кўрсатади, улар: Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling