Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Диққатнинг натурал (табиий) ривожланиши.
- 2.Диққатнинг маданий ривожланиши.
Б) бирламчи ташқи ва ички фаолиятдан ички психик жараёнларнинг намоён бўлиши ҳақидаги.
Л.С.Виготский психик функциялар ривожланишини ўргана бориб, улар ичига ихтиёрий диққатни ҳам киритади. Унинг фикрича, бола диққатининг тарихи - бу бола хулқининг пайдо бўлиши тарихидир. Л.С.Виготский ишларининг характерли томони киши психикасини тушунишда тарихий ва генетик ёндашишдир. Буни у диққатни ўрганишга ҳам тадбиқ қилган ва диққатнинг ривожланишини кўрсата олган. Муаллиф диққат ривожланишининг иккита ёъналишини кўрсатади: 1.Диққатнинг натурал (табиий) ривожланиши. Бунда муаллиф умуморганик ривожланишини тушунтиради, яъни марказий нерв тизимининг структуравий ва фукционал жиҳатдан ўсишини кўрсатади. Бу ривожланиш бутун ҳаёт давомида бўлади, аммо бунда "секинлашган" ва "бир оз пасайтирилган" кўринишлари мавжуд. 2.Диққатнинг маданий ривожланиши. Бунда ихтиёрий диққатнинг намоён бўлиш хусусияти маданий концепция билан боғлиқ деб тушунтирилади. Катта ёшдаги одамлар диққатининг психологик механизми ҳақида гапириб, ташқи операсия организм хулқини ички операсиясига айланади, дейди. Маданий ривожланиш бола ташқи муҳит билан алоқа қила бошлагандан ўса бошлайди. Л.С.Виготскийнинг илмий ютуқи шундан иборатки, у диққат муаммосини ўрганишда ижтимоий ва генетик нуқтаи назардан ёндашди. Ихтиёрий диққатни ташқи стимуллар воситасида нутқ функциясини ёъналтириш деб тушунтира олди. Л.С.Виготский ишларини А.Н.Леонтев ўз тадқиқотларида давом эттириб, ихтиёрий диққатнинг ривожланишини ўрганди. У ихтиёрий диққат хатти-ҳаракатни бошқаришнинг олий шакли ва тарихий ривожланиш маҳсули деб тушунди. Болаларда диққат шакларини таҳлил қилиб 3 та босқич мавжудлигини кўрсатди. 1. Натурал бевосита,тўғридан-тўғри актлардан иборат. Бунда тўпланиш ихтиёрсиз намоён бўлиб, асосан мактабгача бўлган болаларда вужудга келади. Яъни бу болалар ўз хулқ-атворларини ўзлари бошқара бошлайдилар. 2.Ташқи белгининг аҳамиятини эгаллаш, тушуна билишлари туради. Бу босқич бошланқич таълимда асосий рол ўйнайди. 3.Ташқи таассуротларнинг ички таъсирларга айланиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, бу асосан катта ёшдаги кишиларда бўлади. Узоқ вақт А.Н.Леонтев мактабгача ёшдаги болалар диққатини текширади. Чунончи, идрок билан диққат алоқасини ўрганди. Диққат ҳодисаси шундай ҳодисаки, у идрокнинг қандай кечиши билан белгиланади, деб тушунтирди. А.Н.Леонтев кейинги ишларини ўқувчилар диққатини ривожлантириш ва уларда идрокни бошқариш, кўриш, эшитиш, қўйилган топшириқни тушуниш кабиларни эгаллаш муҳим рол ўйнашини кўрсатди. Н.Ф.Добринин диққатни киши психик фаолиятини бирор бир объектга ёъналтириш ва тўплаш билан бошқа объектлардан чалғиши орқали тушунтиради. Агар ёъналиш ва тўпланиш ихтиёрсиз бўлса ихтиёрсиз диққат вужудга келади. Агар онг қўйилган мақсадга мувофиқ бўлса, у ҳолда ихтиёрий диққат намоён бўлади. Булар қаторида Н.Ф.Добринин диққатнинг учта турини ажратади. Унинг фикрича, диққатнинг учинчи тури "ихтиёрийдан кейинги диққат" деб аталади. Бу ихтиёрий диққат каби мақсадга қаратилган бўлиб, иродавий зўр беришни талаб қилмайди. Булар тўғрисида Н.Ф.Добринин шундай дейди. "Ихтиёрий диққатда қизиқишга интилишга ўрин бор, лекин бу қизиқиш фаолиятнинг натижасига қизиқишдир. Фаолиятнинг ўзи эса қизиқарсиздир. Киши психик фаолиятининг ажойиб хусусияти шундан иборатки, натижага қизиқиш жараёнга қизиқишга айланади. Бу ихтиёрий диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланганда бўлади". Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling