Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet115/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Идрок фаоллик даражасига қараб: ихтиёрсиз ва ихтиёрий шаклларга бўлинади. Бунга сабаб идрокнинг диққат билан узвий боғлиқлигидир. Диққат идрокнинг фаоллигини оширади ҳамда идрокнинг мукаммал, равшан, аниқ бўлишига хизмат қилади.

Маълумки идрок одатда ихтиёрий ва ихтиёрсиз бўлади. Ихтиёрсиз идрок ҳамиша ихтиёрсиз диққат билан боғлиқ бўлиб, муайян бир мақсадсиз, ҳеч қандай ирода кучи сарф қилинмасдан амалга оширилади. Ихтиёрсиз идрок бирор нарсани тўсатдан, таъсир этаётган нарсаларнинг бошқа нарсалардан кескин фарқ қилиши, ҳаддан ташқари оригиналлиги, ёрқинлиги натижасида юзага келади. Ихтиёрсиз идрок одамнинг бутун фаолияти давомида узлуксиз давом этиб, айрим пайтларда ихтиёрий идрок билан алмашиниб туради. Лекин шундай бўлса ҳам инсон ҳаётида ихтиёрий идрокнинг роли бениҳоя каттадир.
Ихтиёрий идрок олдиндан белгиланган муайян бир мақсад асосида амалга оширилади. Идрокнинг иштироки асосан ихтиёрий идрокда намоён бўлади. Чунки ихтиёрий идрок кўпинча одамда иродавий зўр беришни талаб қилади. Масалан, дарсни ихтиёрий идрок билан эшитиб ўтириш одамдан анчагина ирода кучини талаб қилади. Умуман олганда, ҳар қандай ихтиёрий идрокда албатта диққат қатнашади.
Теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларни яхлит акс эттиришдан иборат бўлган ирода жараёнининг бир қанча ўзига хос хусусиятлари бордир. Одатда икки идрок тури фарқ қилинади. Улардан бири содда идрок бўлса, иккинчиси мураккаб идрокдир. Содда идрок деганда атрофимиздаги турли-туман нарсалари масалан, хонадаги стол-стуллар, шкафлар ҳамда шкафлардаги ўйинчоқларни идрок қилиш содда идрок қилишдан иборатдир.
Идрокни тасниф қилишда материянинг яшаш шакллари - фазо, вақт, ҳаракат асос қилиб олинади, унга кўра идрок қуйидаги турларга ажратилади:

  1. Фазони идрок қилиш

  2. Вақтни идрок қилиш

  3. Ҳаракатни идрок қилиш

Фазони идрок қилиш
Фазони идрок қилиш воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини, бир-бирига нисбатан муносабатлар билиш жараёнининг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, хажми, масофаси (ич томонни, чуқурлиги) юзасида муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади.
Фазони идрок қилиш ундаги нарсаларнинг шаклини, ҳажмини ва ўзаро муносабатларини акс эттиришдир. Демак, фазодаги нарсалар уч ўлчовда идрок қилинади; нарсаларнинг шакли: уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, квадрат, доира, конус ва бошқалар. Нарсаларнинг ҳажми катта, кичик, ўртача, йирик, майда ва бошқалар. Нарсаларнинг бир-бирига ва идрок қилувчига муносабати: ўнгда, чапда, юқорида, пастда, узоқда ва ҳоказо. Фазони кўриш, тери, мускул-ҳаракат органлари билан идрок қилинади. Фазони бир кўз билан ёки икки кўз билан идрок қиламиз. Монокуляр идрокда нарсаларнинг четларидан келаётган нурлар битта кўзнинг тўр пардасида акс этади. Бу нурлар кўз гавҳарларида бир-бирини кесиб ўтади ва уларнинг кесишган жойида кўриш бурчаги ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик узоқ-яқинлигига боғлиқ. Кўз гавҳарларининг ва
умуман кўзнинг нарсаларни энг яхши кўриш учун мослашувини аккомадасия дейилади.
Одатда фазодаги нарсаларнинг шакли, ҳажми ва ўзаро муносабатларини икки кўз билан бинокуляр идрок қилинади.
Биз бир нарсага икки кўз билан қараймиз. Лекин нарса битта акс этади. Бунинг сабаби ўша нарсадан келадиган нурларнинг кўз пардасига мос ёки мос бўлмаган нуқталарига тўғри келишидир.
Нарсаларнинг фазо муносабатини бинокуляр идрок қилишда конвергенция муҳим аҳамиятга эга.
Конвергенция - бирор нарсага қараганда иккала кўз соққасининг қаншар томон баб-баробар бурилишидир. Конвергенция масофани, чуқурлигини аниқ, тўлиқ идрок қилишга имкон беради.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling