Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet116/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Вақтни идрок қилиш
Одамда инсон томонидан вақтни идрок қилиш асосан руҳий ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, хусусиятларнинг ўзаро ўрин алмашинуви туфайли намоён бўлади ва ўзига хос тузилиши билан мазкур жараённинг бошқа шаклларидан фарқ қилиб туради. Вақтни идрок қилиш инсон томонидан акс эттирилаётган вақт бирлигининг объектив (ҳаққоний, холис) мазмунига, шахснинг ўзига нисбатан муносабатига боғлиқ бўлиб, шу мезон орқали унинг маҳсулдорлиги ўлчанади. Масалан, шахснинг эҳтиёжи мотивасияси, қизиқиши ва интилишларига мутаносиб вақт бирлигини, идрок бирлигини идрок қилган тақдирдагина вақт объектив жиҳатдан кечинмалар, ҳис-туйғуларга нисбатан шахснинг ижобий, ҳаққоний муносабатларида тез ўтгандай идрок қилинади, одатда ёқтирмаслик идрок майдонига (қамровига) номутаносиблик эса шахсда зерикиш, вақт "секин" ўтиш туйғусини уйғотади.
Биз идрок қилиб турган нарса-ҳодисалар муайян ваҳт давомида пайдо бўлади, ўзгаради ва ўтиб кетади. Вақт материя мавжудлигининг асосий шаклларидан биридир. Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисалар ва уларнинг мунтазамлигини акс эттиришдир. Вақтни идрок қилиш объектив реалликни акс эттириб, кишини ўраб олган муҳитда мўлжал олишига имкон беради. Вақтни мўлжал олиш ориэнтировкаси миянинг пўст бўлимлари ёрдамида амалга ошади. Лекин вақтни идрок қилувчи махсус аъзо мавжуд эмас.
Вақтни идрок қилишда турли анализаторлар қатнашади, бироқ вақтлар оралиқинининг бир мунча аниқ фарқини кинестезик ва эшитиш сезгилари беради.
Марказий асаб тизимида бош мия катта ярим шарларида қўзғалиш ва тормозланишнинг ритмик алмашинуви вақтни идрок қилиш асосида ётади. Агар бош мия пўстида қўзғалиш жараёни устунлик қилса, вақт "тез" ўтгандек, агар тормозланиш устунлик қилса, вақт "секин" ўтгандек идрок қилинади. Вақтнинг "тез" ёки "секин" ўтиши кишининг вақтга ва диққати ёъналтирилган объектга муносабатига ҳам боғлиқ. Масалан, бирор дарснинг ўтиши, кинофильмни кўриш, автобус ёки бирор кишининг келишини кутиш ва ҳоказо. Одамлар вақтни объектив белгилаш, унинг оралиқини тўғри фарқлашга имкон берадиган нарсалар ой, қуёш, юлдузлар ҳаракатидан фойдаланиб келганлар.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling