Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч тушунчалар Агрозия
- Аттракция
- Идрок
- Идрокнинг предметлилиги
- Иллюзия
- Персептив тизим
- Танловчанлик
Ҳаракатни идрок қилиш
BIOSфера ва носферадаги ҳаракатларни идрок қилиш жисмларнинг (баъзан нисбий жиҳатдан бошқа ижтимоий-сиёсий, табиий ҳолатларнинг) фазодаги (ижтимоий ҳаётдаги) ўрин алмашинувини бевосита (бавосита) акс эттиришдан иборатдир. Шу сабабдан, ҳаракат таққосланмасдан идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо ҳаракатдаги жисм уни қуршаб турган ҳаракатсиз бошқа жисмларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бундай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаётган жисм ҳеч қандай нарса билан таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат эса нисбат берилмасдан нисбатсиз идрок қилиш дейилади. Теварак-атрофдаги нарса-ҳодисалар муайян вақт давомида ўз ўринларини алмаштириб турадилар. Кишилар нарса-ҳодисаларнинг фазода ўрин алмаштириб туришини, яъни ҳаракатини ҳам идрок қиладилар. ҳаракатни идрок қилишда кўриш ва кинестезик анализатор асосий рол ўйнайди. Тезлик, тезланиш ва ҳаракатнинг ёъналиши ҳаракат қилаётган объект параметридир. Одам нарсаларни ҳаракати ҳақида икки ёъл билан маълумот олиши мумкин. Ҳаракатни бевосита идрок қилиш Ҳаракат ҳақида хулоса чиқариш. Ҳаракатни бевосита кўриш орқали идрок қилиш икки хилдир. а) кўзни ҳаракатдаги нарса билан бирга юритиш б) кўзни бир нуқтага қаратиб туриш. Ҳаракат тез ёки секин бўлаётгандек идрок қилинади. Ҳаракатни бундай идрок қилиниши нарсаларнинг объектив тезлигига ва унинг идрок қилинувчидан қанчалик узоқ яқинлигига боғлиқ Ҳаракатни эшитиш анализатори ёрдами билан ҳам идрок қилинади. Таянч тушунчалар Агрозия - идрокнинг бузилиши. Аграфия миянинг маълум бир жароҳатланишида натижасида содир бўлади Апперцепция (лот. ар - га, қарашли, перcэптио - идрок) - шахс идрокининг аввалги билим ва тажрибаларига ҳамда унинг умумий қизиқиш, хавасларига боғлиқлиги. Аттракция (фр. аттрактион - қизиқиб интилмоқ, талпинмоқ) - бир кишини бошқа киши кўриб қолганда, идрок этганда юз берадиган тафаккур тури. Аудивизуал идрок (инг. аудио - эшитмоқ висион - кўрмоқ) - бир вақтнинг ўзида ҳам эшитиб, хам кўриб идрок қилиш. Галлюсинасия (лот. - cинатио - алаҳлаш) - реал воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг анализаторларга бевосита таъсирисиз онгимизда турли образларнинг ҳаёлий равишда пайдо бўлишидан иборат психопатологик ҳодиса. Идрок - сезги аъзоларига таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни бевосита яхлитлигича акс эттириш жараёни. Идрокнинг константлиги - (лот. cонстантис - ўзгармас, доимий) - идрок шароити ўзгарсада, идрок қилишдан ҳосил бўлган нарса образларнинг (уларнинг шакли, ранги, ҳажми) нисбатан ўзгармаслиги, турғунлик ҳолати. Идрокнинг предметлилиги - жамики оламдан олинган маълумотларни - ахборотларни ички олам объектига киритиш хусусияти. Идрокнинг бутунлилиги - идрок хусусиятларидан бўлиб, бу сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган объектларни, уларнинг белги ва хусусиятлари билан биргаликда қўшиб идрок қилишдан иборат. Иллюзия - (лот. иллусио - алдаш) - борлиқнинг нотўғри идрок этилиши. Кузатувчанлик - шахс хусусиятларидан бири, у кишининг идрок қилиш жараённда нарсаларни камдан-кам учрайдиган аммо муҳим томонларини пайқай олишида намоён бўлади. Персептив ҳаракатлар (лот. регсертио - идрок этмоқ) - идрок жараёнининг асосий тузилиши бирлиги, бу идрок объектларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборат. Персептив тизим - идрокнинг муайян жараёнини таъминловчи анализаторлар йиғиндиси. Предметлилик (идрокда) - объективлаштириш ҳолати, унда ташқи оламдан олинадиган маълумотлар қайта ва шу борлиқ билан солиштирилади ва натижада идрокнинг ҳақиқий буюм ва нарсаларни қабул қилишини таъминлайди. Танловчанлик - идрокнинг хусусияти, буни шахснинг ёъналиши ёки унинг тажрибасини белгилаб беради. Туюш - идрок турларидан бири, бу тактил ва мускул - ҳаракат сезгиларидан иборат. Фазони идрок қилиш - воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг фазода тутган ўрнини, шаклини, миқдорини уч ўлчов асосида (баландлик, кенглик, узунликда) бевосита акс эттириш. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling