Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик
Download 1.95 Mb.
|
умумий психология криллича111
Хотира борасидаги назариялар
Инсон хотирасининг қонуниятларини ўрганиш психология фанининг марказий масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, инсоннинг ҳар қандай кечинма, хатти-ҳаракатлари узоқ муддат онгда сақланиб, маълум бир шароитда қайта намоён бўлувчи излар қолдиради. Шунинг учун, хотира деганда, инсон табиат, жамият, коинот тўғрисида маълумот, хабар ва таассурот тўплаш имкониятини берадиган ҳамда илгариги тажриба изларини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, унутишни тушунилади. Бунга боғлиқ равишда психология фани олдида хотира жараёнларини ўрганиш билан алоқадор бўлган қатор мураккаб муаммолар масалаларини тадқиқ қилиш масаласи турибди. Булар қуйидагилардан иборат: изларни эсда олиб қолишнинг физиологик механизмлари қандай, эсда олиб қолишга қандай объектив (ташқи), субъектив (ички), табиий, биологик ва ижтимоий, психологик шароитлар таъсир қилади, уларнинг чегаралари қандай каби масалаларга қаратилган. Ҳозирги замон хотирани тадқиқ қилиш билан боғлиқ тадқиқотларда марказий ўрин хотира жараёнининг асосларига ажратилган. Хотира жараёнининг асослари 3 ёъналишда ўрганилган: психологик, нейро-физиологик, биохимик. Хотиранинг психологик назариялари инсон фаоллиги билан боғлиқ бўлган хотира жараёнларини шакллантиришни тадқиқ этади. Улардан биринчиси ассосиатив назариядир. Маълум бир билимлар инсон онгида бирин кетин ўрин олиши туфайли уларда ассосиатив боғлиқликни юзага келтиради ва ушбу боғлиқликда бирор бир нарса эсга туширилади. Ушбу ассосиасияларни 3 турга бўлиш мумкин, яъни объектларнинг фазовий боғлиқлиги, бир-бирига мослиги ва қарама-қаршилигидир. Бундан 3 та ассосиасия келиб чиқади: бир-бирига боғлиқлик, ўхшашлик ва қарама-қаршилик. Ассосиасия назарияси бўйича хотира ассосиатив боғланишлар асосида мавжуд маълумотни сақлаш ва қайта тиклаш имкониятига эга. Иккинчи психологик назария хотиранинг гешталт назариясидир. Ушбу назариянинг асосий таълимоти нарсанинг негизи, яхлитлиги, йиғиндисидир. Ушбу назарияга асосан хотира яхлит ҳодиса сифатида таҳлил этилади. Бихевиоризм - инсон хотирасида, эсда олиб қолишда такрорлашнинг аҳамиятига диққатни қаратади. Фрейдизм хотирани эмосиялар, мотивлар ва эҳтиёжлар билан боғлайди. Хотиранинг мантиқий назарияси А.Бине ва Бюллерлар томонидан илгари сурилиб, улар хотирадаги материални хотиранинг мантиқий эсда олиб қолиниши билан боғлайди. А.Н.Леонтев, Н.И.Зинченко, А.А.Смирновлар томонидан фаолият назарияси илгари сурилиб, турли тасаввурлар орасидаги боғлиқлик эсда олиб қолинган материалнинг қандайлигига эмас, балки одамнинг у билан нима қилишига боғлиқдир. Биохимик назария ташқи таъсир остида нерв ҳужайраларида юз берадиган ўзгаришларни қайд қилиш ва хотира жараёнида ДНК ва РНК аҳамиятини аниқлашга қаратилгандир. ДНК хотирани генетик туғма ташувчи сифатида, РНК эса индивидуал хотиранинг онтогенетик асоси сифатида қабул қилинади. Кибернетик назария бўйича хотира маълумотни қабул қилиб олиш, қайта эсга тушириш ва унутишдир. Адабиётларда келтирилишича, навбатдаги назария хотира жараёнлари асослари ҳақидаги физиологик назариядир. Вақт оралиқида эсда олиб қолиш, сақлаш ва эсга тушириш хотиранинг асослари физиологик назариясини ташкил қилади. Ҳар қандай ташқи таъсир нерв тизимида изсиз ўтмайди ва қандайдир "из" қолдиради. "Из"нинг физик таъсири қайта импульс ҳаракатини энгиллаштиради. Вақтинчалик нерв муносабатларининг юзага келиши, уларнинг изини ва кейинчалик фаоллаштирилишини хотира жараёнлари асослари назарияси сифатида кўриб чиқилади. 80-йилларда немис психологи Герман Эббингауз ўз "соф" хотира қонунларини ўрганиш имконини берувчи, бошқача сўз билан айтганда, тафаккурга боғлиқ бўлмаган ҳолда изларнинг эсда қолиш жараёни тадқиқ этишнинг янги услубини таклиф қилган, яъни маъносиз бўғинларни ёд олишдан иборат бўлган бу услуб Эббингаузга материални эсда олиб қолишнинг эгри чизиқига оид қонунни кашф қилишга, унинг асосий қоидаларини баён этишга ва ана шуларнинг асосида изларни хотирада сақланиш муддатини ҳамда аста-секин сўниш ҳолатини текширишга имконият яратган. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида Америкалик психолог Эдуард Торндайкнинг текширишлари пайдо бўлди. У биринчи бўлиб текшириш предмети сифатида ҳайвонларда кўникмаларни пайдо бўлиш жараёнини танлаган эди. ХХ асрнинг биринчи 10 йилида хотирани текшириш янги илмий талқинга эга бўлди, унинг моддий асоси тўғрисидаги муаммоларга моҳияти жиҳатидан мутлақо бошқача ёндашиш рўёбга чиқди. Худди шу давр хотира психологиясида кескин бурилиш нуқтасини вужудга келтиради. Академик И.П.Павлов шартли рефлексларни ўрганишнинг илмий методини таклиф этади, бу нарса ўз навбатида бош мия ярим шарларида янги боғланишлар пайдо бўлишига ва мустаҳкамланишнинг асосий физиологик механизмларини текшириш имкониятларини туғдирди. Ана шундай қилиб, ушбу боғланишлар пайдо бўлишига ва сақлаб қолишга ёрдам берадиган шарт-шароитлар, шунингдек, боғланишларнинг сақлани-шига таъсир қилувчи ҳолатлар, омиллар ва механизмлар тасвирлаб берилди. И.П.Павлов олий асаб фаолияти таълимоти ва унинг асосий қонунлари хотиранинг физиологик механизмларига оид билимларнинг асосий манбасига айланиб қолади. Болаларда хотиранинг юксак (юқори) шаклларини биринчи марта тадрижий равишда тадқиқ қилиш таниқли психолог Л.С.Виготскийга насиб этган. У 20-йилларнинг охирларида махсус текширишларнинг предмети қилиб, хотиранинг юксак шаклларининг ривожланиши муаммосини танлаган ва у ўз шогирдлари А.Н.Леонтев (1905-1979) ва А.В.Занков билан биргаликда хотиранинг юксак шакллари руҳий фаолиятнинг мураккаб шакли эканлигини, келиб чиқиш жиҳатидан ижтимоийлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга у мураккаб, моҳиятига кўра эсда олиб қолишнинг асосий босқичлари ривожланишини исботлаб берди. Психологлардан А.А.Смирнов, П.И.Зинченколар ҳам хотира бўйича илмий текшириш ишларини олиб бордилар, унинг янги қонунлари ва механизмларини очдилар. Эсда олиб қолишнинг фаолият мақсадига боғлиқлигини ёритдилар, мураккаб материални эсда олиб қолишнинг оқилона усулларини кўрсатиб беришга мувофиқ бўладилар. Юқоридаги фикрлардан кўринадики, психолог олимлар томонидан хотира борасида қатор илмий изланишлар олиб борилган ва борилмоқда. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling