Дарслик Бакалавриат ёъналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Download 1.95 Mb.
bet153/227
Sana09.11.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1759462
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   227
Bog'liq
умумий психология криллича111

Тасаввур хаёли деб ўтмишда бўлиб ўтган ёки ҳозирда бор бўлган лекин бизнинг турмуш тажрибамизда шу пайтгача учратмаган, яъни биз идрок қилмаган тасаввур ва образлар яратишга айтилади.
Тасаввур хаёлини одатда тикловчи хаёл деб ҳам юритилади. Тикловчи ёки тасаввур хаёлини инсон ҳаётидаги роли ғоят даражада каттадир. Агар тикловчи хаёл бўлмаганда одам ўқий хам олмаган бўлар эди. Биз жуда кўп нарсаларни кўрмаган, яъни бевосита идрок қилмаган бўлсак, ҳам уларни тасаввур эта оламиз: бунда биз бошқа одамларнинг айтиб бўлган сўзлари асосида ўқиган китобларимиз асосида хаёлий тасаввур ва образлар яратамиз. Масалан, болалар китобчалардан ўқиб берилган эртаклардаги қаҳрамонларни уларнинг бағоят ботирликларини, қўрқоқликларини ва бир-бирларига ёрдам беришларини хаёлий тасаввур орқали акс эттирадилар. Тикловчи ёки тасаввур хаёли жараёнида одам кўз олдига келтираётган образнинг объекти ҳақиқатдан ҳам муайян бир жойда бўлганлигини англатади. Тасаввур ёки тикловчи хаёл боғча ёшидаги болаларда ҳам бўлади. Масалан: уларга ўқиб берилаётган ҳикояни эшитар эканлар, ҳикоядаги афсонавий қаҳрамонлар, уларнинг баланд ғоялар устидаги қурилган қасрлари кўз ўнгиларида гавдалана бошлайди.
Ижодий хаёл - деб тажрибамизда бўлмаган ва воқеликнинг ўзида ҳам учратмаган нарса ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ҳамда образлар яратишдан иборат хаёл турига айтилади.
Ижодий хаёл мураккаб акс эттириш жараёни бўлиб, одамнинг ҳаётида жуда катта аҳамиятга эгадир. Одам ўзининг ижодий хаёли орқали бирор янги, шу пайтгача кўрилмаган нарса яратади. Масалан: Ёзувчи асари учун типик образ яратганда унинг хаёли ижодий бўлади. Тадқиқотчининг бирор тадқиқот устида ишлаганида ҳам унинг хаёли ижодий бўлади.
Ижодий хаёл образлари сўзларда ёки моддий объектларда тасвирланиши мумкин. Ижодий хаёл маҳсули, яъни тасаввур ва образлари санъатнинг ҳамма турларида архитектурада, фан ва техника соҳасидаги ихтироларда намоён бўлади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, тасаввур хаёли билан ижодий хаёл ўртасидаги фарқ фақат нисбий характерга эгадир. Худди ижодий хаёл жараёнидаги каби тасаввур хаёли жараёнида ҳам аслида нарсаларнинг образлари янгидан ижод қилинади. Ана шунинг учун хаёлнинг бу икки турини бир-биридан батамом ажратиб бўлмайди.
Ижодий хаёлнинг махсус тури орзудир. Орзу ижодий хаёлнинг, тилакнинг келажакка қаратилган шаклидир. Орзусиз киши бўлмайди. Орзу одамнинг у ёки бу фаолиятига ундайдиган стимул турткич ҳисобланади. Лекин орзунинг бошқа салбий турлари ҳам бор. Масалан, одамни асосий иш фаолиятидан бошқа ишга судрайдиган орзулар ҳам бўлади. Шундай одамлар ҳам бўладики, улар ўзларининг аниқ фаолиятларини орзу билан алмаштириб, тилак ва истакларига ширин орзудагина етиб юрадилар. Уларнинг "қуруқ хаёлпарастлар" деб юритилади.
Хаёл қилиш жараёни ҳамма билиш жараёнларидаги каби ихтиёрсиз ва ихтиёрий хаёл турларига бўлинади.
Ихтиёрсиз хаёл деб - одам ўзининг олдига ҳеч қандай мақсад қўймасдан, иродани ишга солмасдан, қандайдир ўз-ўзига образ ва тасаввурларни яратишига айтилади.
Ихтиёрсиз хаёл шу топдаги кучли эҳтиёж туфайли майдонга келади. Масалан: одам жуда ташна ёки жуда оч бўлган пайтида унинг хаёлида ҳар турли таомлар, дарё ва булоқ сувлари пайдо бўла бошлайди. Одамнинг айни шу чоғдаги ҳиссий ҳолати, яъни ҳис-туйғулари ҳам ихтиёрсиз хаёлнинг майдонга келишига сабаб бўлади. Чунончи, ваҳима ёки қўрқинч ҳисси пайтида одамнинг хаёлига қўрқинчли нарсаларнинг образлари кела бошлайди.
Одамнинг туш кўриши ҳам ихтиёрсиз хаёл фаолиятларидан ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, одам ухлай бошлаган пайтда бош мия пўстининг ҳамма жойлари тормозланмай, айрим жойлари ишлаб туради. Ана шу ишлаб турган жойларидаги нерв ҳужайраларида илгари ҳосил қилинган образ ва тасаввурлар қайта тикланиб, одам туш кўра бошлайди. Бунда мия пўстининг энг асосий марказлари (иккинчи сигналлар тизими) тормозланган бўлгани туфайли ҳеч қандай назорат бўлмайди. Натижада образ ва тасаввурлар бир-бири билан аллақандай муносабатларга кириб, одам палапартиш туш кўра бошлайди.
Ихтиёрий хаёл жараёнлари бетартиб равишда, эмас балки муайян бир жараёнда ўтади. Бу тартиб одамнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, ҳиссиётлари фикр ҳамда маслаклари билан белгиланади.
Ихтиёрий хаёл деб олдиндан белгиланган мақсад асосида ирода кучини ишга солиб муайян образ ва тасаввурларни яратишга айтилади. Демак, ихтиёрий хаёл ҳамиша маълум мақсад ва вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлади. Бундай мақсад ва вазифалар бошқалар томонидан қўйилиши мумкин. Масалан, рассом ўзи ишламоқчи бўлган суратнинг мавзусини ўзи белгилайди. Ёзувчи ёзмоқчи бўлган асарнинг мавзусини ўзи танлайди ва ўзи бадиий образларни яратади. Умуман санъат асарларининг ҳаммаси ихтиёрий хаёл натижасида майдонга келади.
Бироқ шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ихтиёрий хаёл баъзан ихтиёрсиз хаёлга ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун ихтиёрий хаёл ихтиёрсиз хаёлдан батамом ажралган ҳолда рўй бермайди. Ихтиёрий хаёл жараёни ҳамиша беихтиёр қилинадиган хаёл дақиқаларини ўз ичига олади. Масалан, рассомлар ёки композиторлар ўзларининг бирор янги асарларини ихтиёрий тарзда яратаётганларида
баъзан ихтиёрсиз равишда айрим фикрларга берилиб кетишлари мумкин.
Реалистик хаёл - турида воқелик акс эттирилади, орзулар амалга ошади.
Фантастик хаёл - амалга ошмайдиган хаёл туридир.



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling